Интернет магазинлар билан боғлик фирибгарликлар
Интернет орқали сизга исталган нарсани сотиб олиш учун таклифлар килишлари мумкин, аммо бу нарсанинг қандайлигини кўриш ва аниқ билиш жуда қийин бўлади. Аммо интернет орқали харид қилишнинг бир қанча қоидаларига риоя қилинса, потенциал фириблар, муттаҳамлар ва алдамчилардан самарали ҳимояланиш мумкин. Масалан, маҳсулотга жуда ҳам паст нарх қўйилган ва сотув хақидаги таклифда сотувчининг манзили ва телефони йўқ. Бундан хулоса қилиш мумкинки, сизга ёки қалбаки махсулот таклиф этилаяпти ёхуд сизнинг пулингизни ўзингизни рози қилган холда ўмариш режалаштирилаяпти. Бундай холда эринмасдан сотувчига қўнғироқ қилинг ва ундан сизга маълум бўлган махсулотнинг хусусиятларини, техник кўрсатгичларини ва бошқаларни суриштиринг. Агар бу сўровга нотўғри жавоблар ва тушунтиришлар олсангиз, интернет магазиндаги хариддан воз кечишингиз мумкин бўлади. Ундан ташқари, сотувчи ва компания хақида маълумотлар йиғинг, унинг фаолияти хақидаги маълумотлар билан танишинг ва шундан сўнггина ушбу интернет магазин билан ишлаш керакми ёки йўқлигини хал қилинг. Товарни олишда эса курьер томонидан етказиб бериш хизматидан фойдаланинг ва махсулотга тўловни уни олганингиздан сўнг амалга оширинг.
Фишинг
Фишинг (инглизча fishing – балиқ ови) сизнинг пластик картангиз маълумотларини ўғирлашдан фойдаланган холда пул топиш билан боғлиқ бўлган интернет фирибгарлик туридир. Бунинг учун бир гуруҳ ўзаро келишиб олган фирибгарлар Сизга банклар ва тўлов тизимлари номидан электрон хатлар жўнатадилар. Фойдаланувчига қандайдир банк сайти билан айнан бир хил бўлган сайтга кириш таклиф этилади. Бу банк таклиф этаётган хизматлардан фойдаланишингиз учун сизга пластик картангиз маълумотларини ва пин-кодини кўрсатиш сўралади. Агар сиз бу маълумотларни киритсангиз, фирибгарлар ушбу маълумотлар асосида худди сизникига ўхшаш калбаки пластик карталар тайёрлаб, улар ёрдамида сизнинг банкдаги пулларингизни ўмарадилар. Демак, сиз ўз шахсий маълумотларингизни фирибгарлар кўрсатган сайтда қолдириб, уларга ўз маблағларингизни ўз қўлларингиз билан топширасиз-қўясиз. Бундай фирибгарликнинг яна тури сифатида фуқароларнинг мобил телефонларига банк номидан кредит тўловлари бўйича қарздорликни тулаш ҳақида қўнғироқ қилинади. Агар фуқаро уларга банкдан ҳеч қандай кредит олмаганлигини билдирса, «банк ходими» можарога аниқлик киритиш баҳонасида ундан пластик картасининг маълумотларини кўрсатишни ёки аниқлаштиришни сўрайди. Агар бу маълумотлар ошкор этилса, пластик картадаги пулларга фирибгарлар бирор бир интернет магазиндан ўзлари учун керакли нарсаларни сотиб оладилар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, банклар ва тўлов тизимлари ҳеч қачон фуқароларнинг шахсий маълумотларини электрон хатлар орқали сўрамайдилар ва уларнинг мобил телефонлари орқали бу маълумотларни айтишни илтимос қилмайдилар. Агарда уларга бундай маълумотлар керак бўлиб колса, фуқаро банка шахсан келиши таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |