Реферат мавзу: Бавосил. Гемаройэктамия Бавосил



Download 232,03 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi232,03 Kb.
#139325
TuriРеферат
Bog'liq
Бавосил




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЎП ТАРМОҚЛИ
ТИББИЁТ МАРКАЗИ
РЕФЕРАТ


Мавзу: Бавосил. Гемаройэктамия



Бавосил

Бавосил касаллиги қадимдан маълум бўлиб, унга биринчи бўлиб Гиппократ “гемморой” деб ном берган. Тиббиёт бобокалони Абу Али ибн Сино ҳам ўзининг машҳур илмий асарларида бавосилни даволаш усулларини кўрсатиб ўтган. Маълумки, бавосил тўфи ичак пастки қисми вена, қон томирининг тугун-тугун бўлиб кенгайишидир. Тугунлар орқа чиқарувтешигида жойлашишига қараб ички ва ташқи бўлиб, ўткир ва сурункали кечади. Орқа тешик атрофида сўгалсимон, тугмасимон, нўхатсимон ёки узумсимон тугунлар (ўсмалар пайдо бўлиб, бавосилнинг энг оғирлашган босқичларида ташқарига юмалоқ, тахлама тарзда чиқиб кетади ва йирингли оч рангли қон оқади. Бавосилни бошланғич даврларида турли дори-дармонлар билан даволаса бўлади. Бавосилни узоқ вақт бепарволик билан одамлардан уялиб, яшириб даволанмасдан юриш эса ёмон оқибатларга олиб келади. Масалан, бавосилнинг эскириб, кучайиб анча оғир даврида, яъни кўп қон кетганда ёки ички бавосил тугунлари ташқарига чиққанда жаррохдикка зарурат туғилади.


Бавосил билан одатда ўрта ва кекса ёшдаги кишилар, кўпроқ эркаклар касалланади, баъзан ёшларда учрайди. Олимларнинг маълумотларига кўра, бу хасталик, айниқса, иссиқ иқлим шароитидаги Марказий Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Бу дардга чалинган одамнинг орқа тешиги яллиғланади, шишади, қон айланиш тартиби бузилади, деворлари нозиклашади, баъзан чеккалари ёрилади, қонли йиринг оқади. Ҳожат қийинлашади, оғриқ кучаяди, иситма чиқади ва ҳоказо. Олим, шифокор ва халқ табибларининг таъкидлашича, бавосил хасталигининг бўлишига одамнинг иссиғи ошиб кетиши, яъни ҳар куни истеъмол қилинувчи овқатларнинг қуввати сарфланмасдан, маълум қисми инсон баданида тўпланиб бориши, айниқса, қовурилган, ёғли овқатлар, ортиқча ширинликлар, ич қотиб кетиши, узоқ вақт ўтириб меҳнат қилиши, кам ҳаракатлилик, жисмоний иш билан ёки бадантарбия билан шуғулланмаслик, мева, сабзавот ва ошкўкларни кам истеъмол қилиш, йўғон ичак, жигар касалликларида, веналарнинг ўсма ёки ҳомилали бачадон билан босилиши натижасида тўғри ичак ва кичик чаноқ веналарида қон димланиши ва бошқа сабаб бўлар экан. Бавосил кўпинча аста-секин ривожланади. Унинг бир неча ривожланиш босқичлари мавжуд бўлиб, енгил ривожланиш босқичида бемор ҳеч қандай нохушлик сезмайди ва безовта бўлмайди. Касаллик авж олганда орқа чиқарув тешиги қичишади, ачишади, қизийди, баъзан оғрийди, ичи қотади, қон келади ва бошқалар.
Спиртли ичимлик ичганда, баъзан жисмоний ишдан сўнг бу сезгилар кучаяди, кейинчалик ахлатда геморройдан қон кетиши мумкин. Агар бавосилда геммороидал тугунлар тиқилиб қолса ёки яллиғланса, қаттиқ оғриқ беради, ҳарорат кўтарилади, ич қотиши кузатилади. Оғирлашган ҳолларда яллиғланиш атрофдаги тўқималарга тарқалади (парапроктит). Бавосил хроник кечиб, вақти билан зўрайиб туради, зўрайиш даврлари орасида бемор ўзини соғлом ҳис қилади. Касаллик зўрайганда бундай даврлар орасида қисқариб, қон кетиши кучаяди.
Шифокорларнинг кузатишларича, касаллик зўриққанида бавосил тугунлари деворлари юпқалашиб, қон кетади ва бу камқонликка сабаб бўлади, беморнинг дармони қурийди.
Мақоламизнинг сўнгида шу соҳа мутахассислари, олим, шифокор, халқ табиблари бавосил хасталигининг олдини олиш ва уни даволаш чора-тадбирларини эслатиб ўтамиз:
1. Соғлом ҳаёт, меъёрида меҳнат қилиш ва овқатланишни йўлга қўйиш, тўғри дам олиш, аччиқ ва шўр таомларга, спиртли ичимликларга, тамаки, нос чекишларга ва бошқаларга ружу қўймаслик ва, айниқса, жисмоний тарбия билан шуғулланиш бавосил ва кўпғина касалликларнинг олдини оладиган омиллардандир. Чунки касалликни даволашдан унинг олдини олиш минг марта афзалдир.
2. Бавосилнинг олдини олиш асосан қабзият, яъни ич қотишга йўл қўймаслик жуда муҳим ҳисобланади. Чунки йўғон ва тўғри ичакда узоқ вақт тўпланиб қолган ва қаттиклашган нажас ёки ахлат тоши ичак деворининг томирини сиқади, шиллиқ қаватни тирнайди, жароҳатлайли. Шу боисдан қабзият ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ичакларни ўз вақтида бўшатиб туриш катта аҳамиятга эга.
3. Одатда ҳожатдан кейин орқа чиқарув тешиги соҳасини илиқ сув билан ювишга ёшликдан одатланиш керак.
4. Киши ўзининг ичи равон бўлиши учун мева ва сабзавотлар, кепакли нон, сут-қатиқли овқатлар, ўсимлик мойи, ўрик ва анжир қоқилари, майиз, кўкат ва зираворлардан мунтазам равишда истеъмол қилиш керак. Лекин мурчли, қалампирли, сиркали овкатлар, хом пиёз, саримсоқ пиёз, турп ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар эканлигини ҳам эсда тутишимиз керак.
5. Агар орка чиқарув тешиги ачишса, бемор ҳожатга борганида қийналса, ахлатидан қон кўринса ёки геморроидал тугунлар пайдо бўлса, уялиб-қимтиниб ўтирмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши зарур. Минг афсуски, беморлар шифокорларга жуда кеч, бавосил энг оғирлашган босқичида, яъни зудлик билан бавосилни кесиб олишдан бошқа илож қолмагандагина мурожаат қилишади. Бироқ бавосилни кесиб ташлаш жарроҳлик ноиложликдан қилинувчи энг сўнгги чорадир. Ҳар қандай жаррохдик инсонни жисмонан заифлаштиради ва парҳез билан яшашга мажбур килади.
6. Бавосил касаллигининг ривожланишидаги босқичларга қараб даволаш усули танланади ва дори-дармонлар ҳам шунга биноан белгиланади. Жумладан, совуқ сув, исириқ, алоэ сувларида орқа тешикни кунига 3-4 марта ювиш, зира кайнатмасини ва чой ўрнида баргизуб уруғини, эрмон ва кора андизнй дамлаб ичиб юриш, грелка ва шамча қўйиш, ванна-да ўтириш, ҳар куни кечкурун мойчечак билан клизма қилиб туриш ва ҳоказо. Давонинг нафи касаллик босқичига, шифокорга ўз вақида кечиктирмасдан мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини тўғри бажариб юришга боғлиқдир.
7. Шамоллашдан, айниқса, тананинг пастки қисми шамоллашдан, узоқ вақт юришдан ва туриб ишлашдан сакданмоқ керак. Ҳеч қачон совуқ жойга, айниқса, темир, бетон ва тош устиларига ўтирмаслик керак.
8. Болаларга ва аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас, чунки зўриқишдан, кучанишдан орқа тешик чиқиб кетиши мумкин.
9. Бавосилни даволаш даврида овқат ва таомлар истеъмол килиниши тўхтатилади: қовурилган ва ёғли овқатлар, қази, норин, мош, сут, кабоб, колбаса, аччиқ ва шўр таомлар, ширинликлар ва кофе, какао ва музқаймоқ, спиртли ичимликлар, тамаки, нос ва бошқалар. Даволаниш даврида жисмоний иш килиш ҳам вақтинча тўхтатилади.
10. Даволаниш даврида қуйидаги овқатларни истеъмол қилиш мумкин: фақат пиёзи қовурилган ҳамма овқатлар, қайнатма, димлама, буғда пишган таомлар, асал, ҳамма мевалар, сабзавот, кўкатлар, қатиқ, асосан суюқ овқатлар, гўшт қийма ҳолида ва ҳоказо.
11. Кам ҳаракат қилувчи кишилар бадантарбия билан шуғулланишлари лозим. Республика соғлиқни сақдаш вазирлиги кўрган чора-тадбирлар туфайли ҳозирги вақтда пойтахтимиз ва барча вилоят касалхоналарида бавосил ва бошқа тўғри, йўғон ичак касалликларини даволайдиган бўлим мавжуд бўлиб, улар етарли даражада жиҳозланган ва юқори малакага эга бўлган шиофкорлар инсонлар саломатлигини саклашдек хайрли ишда ҳормай-толмай меҳнат қилишмокда.
Download 232,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish