Реферат мавзу: Банклараро хисоб-китоблар ва уларни такомиллаштириш Бажарди: Расулов Н. Бха-3 тошкент 2012



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#35250
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
banklararo xisob-kitoblar va ularni takomillashtirish

BBBB CC LL (bbb),
бу ерда,
BBBB
Молиявий ташкилотнинг уникал тўрт белгилик коди. 
CC
Молиявий ташкилот жойлашган давлатнинг 2та 
белгилик(рақамли) коди (ISO-3166) 
LL
Худудни курсатувчи 2та белгилик(харф-
рақамли) уникал код 
bbb
филиалнинг 
махсус 
коди(мажбурий булмаган реквизит). 
Агарда ташкилот филиал сифатида 
рўйхатдан ўтмаса унда бу белги XXX 
кўринишида бўлади. 
Мисол: 
UBSWUS33XXX
UBS AG (SWIFT BIC) 
UBSWUS33CHI
UBS AG Chicago branch (SWIFT BIC) 
VUNIRU31XXX
Волжский Универсальный Банк (NON-SWIFT BIC) 
ALOKABANK JOINT STOCK COMMERCIAL BANK
JSCLUZ22XXX 
 
Ўзбекистондаги бошқа молия ташкилотларнинг SWIFT BIC кодлари 
1-иловада курсатиб утилган. 


Бундан ташқари SWIFT тизими унинг аъзолари бир-бири билан ягона 
“тил”да маълумотлар алмашинишини тақозо этади. Бунинг учун эса ISO-
4217 халқаро стандартига кура хар бир давлатнинг миллий валютасига 3та 
харфлик ва рақамлик уникал коди берилган. 


Хулоса 
Банклараро хисоб-китоблар тизими сифатида қаралувчи SWIFT 
Банклар катта хажмдаги ахборот окимини тўплаш ва кайта ишлаш, бизнес-
жараёнлар, молиявий, моддий, номоддий, мехнат хамда бошка 
ресурсларни хисобга олиш ва назорат килишни таъминлаш жараёнларини 
автоматлаштиришга эхтиёж сезмокда. Жадал ривожланиб бораётган 
электрон тижоратда томонлар ўртасидаги битимлар интернет тармоғидан 
фойдаланган холда электрон шаклда амалга оширилади. Дунёда дастлабки 
электрон хужжат айланиши тизими банк сохасида пайдо бўлди. Шундай 
тизимлардан бири - SWIFT - ўтган асрнинг 70-йилларидан буён 
ишлатилмокда. Кейинчалик ички ва банклараро ахборот тизимлари хам 
ривожлана бошлади. Тизимлар такомиллашиб, ривожланди ва бизнес-
жараёнлар, ахборот, тасвирлар ва катта хажмдаги ишларни бошкаришга 
йўналтирилди. 
SWIFT тизимида энг асосий операция пул ўтазмаларидир. SWIFT 
базаси бўйича реал пул ўтказмалари 50 дан ортиқ давлатларга тўғри 
келади, асосан Еврозонада нақд пул ўтказмаларини амалга оширувчи 
TARGET системаси ва валюта айирбошлаш тизими CLS ва бошқалар 
бўлишидан қатьий назар SWIFTдан кенг фойдаланувчи ҳисобланади. 
Бунга асос "Катта еттилик" давлатларининг, жумладан, Буюк Британия, 
Германия, 
Италия, 
Франция, 
давлатларнинг 
SWIFT 
тизимидан 
фойдаланувчиларни ташкил қилишидир 
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, SWIFT тизими давлатларнинг 
миллий тизимиларидан сифат жихатидан юқори туради ва техникавий 
рискини олдини олади. 
Хозир дунёда электрон хужжат айланиши тизимларини ишлаб чикиш 
билан шуғулланадиган ўн минглаб компаниялар мавжуд IBM, Microsoft, 
Otacle, Documentum каби компаниялар ушбу сохада етакчилик килмокда. 


Шунингдек, электрон хужжат айланиши тизимларини ривожлантиришда 
айрим компаниялар ўз саъи-харакатларини бирлаштираётгани хам 
кузатилмокда. 
Бугунги кунда электрон хужжат айланиши ахборот такдим этишнинг 
асосий усулига айланди. Турли хужжатлар билан фаол ишлашда эртами, 
кечми катта хажмдаги ахборотни тизимлаштириш, кайта ишлаш хамда 
хавфсиз саклаш муаммоси юзага келади. Электрон хужжат айланиши 
тизимидан фойдаланиш оркали коғоз хужжатлар билан ишлаш жараёнида 
юзага келадиган кўплаб ташкилий ва технологик чекловларни бартараф 
этиш мумкин. Бу эса хужжатлар билан ишлаш самарадорлиги, бошкариш 
сифатини ошириш, ахборотни ишончли химоя килишни таъминлаш 
имконини беради. 
Демак, SWIFT халқаро хисоб китоблар тизими банклараро хисоб-
китобларни такомиллаштириш учун қулланилган. SWIFTнинг асосий 
мақсади – унинг барча аъзоларига юқори тезликда банк маълумотлари 
алмашиш имкониятини яратишда. Маълумотларнинг хавсизлигини юқори 
даражада таъминланганлиги ушбу маълумотларнинг тўлиқ сақланиши ва 
сирлилигини таъминлайди, бу эса банклараро тулов тизимлари учун энг 
мухим омиллардан ҳисобланади. 
SWIFT халқаро банклараро тўлов тизими фойдаланишда жуда қулай 
ва оддий, бу эса жуда кўп банкларга ушбу тизим доирасида халқаро 
банклар даражасига чиқишга ёрдам беради. 
SWIFT қуйидагиларни таъминлайди: 

Маълумотлар билан алмашинишнинг ягона тили ва стандартлари; 

Маълумотларнинг ишнчлилиги ва хавфсизлигини; 

Хабарларни тез етказиб бериш имконияти; 

Юқотиш ва хатоларнинг қисқариши; 

Фондлардан самаралироқ фойдаланиш имкони

Операцион харажатларнинг қисқариши; 


Шундай қилиб SWIFT тизимидан фойдаланишнинг иқтисодий жихатдан 
маънога эга эканлиги унинг банклараро хисоб-китобларда тез ва қулай 
маълумотлар алмашувини таъминлаши, туловларнинг тезлашиши 
ҳисобига пул ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш имконияти, ўзаро 
хисоб-китоблар тизимининг самарадорлигининг ошиши билан, банкнинг 
автоматизациялашиш даражасининг кўтарилиши билан ва хатоларнинг 
камайиши билан боғлиқдир. 



Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish