Redundant Array of Independent Disks (избыточный массив независимых дисков)



Download 0,71 Mb.
Sana30.05.2022
Hajmi0,71 Mb.
#620353
Bog'liq
20.РЕЙД масивлар


RAID массивлар
Redundant Array of Independent Disks (избыточный массив независимых дисков)
Режа:
  • Асосий тушинчалар

  • 2. RAID 0,1, ....

Қаттиқ диск ҳар бир компютернинг асосини ташкил этади. Улар асосида қурилган RAID (Redundant Array of Independent Disks) массивлар ташкил қилиниш услубияти қуйидагича. Маълумки, қаттиқ дисклар ишончлилик заҳираси деб аталувчи иш вақтига ва унумдорлигига таъсир қилувчи характеристикаларга эга.
Бу дискларнинг ва ундаги маълумотларнинг ишончли сақланишини таъминлаш учун рейд-массивлар тушунчаси мавжуд. Бундай массивлар тартиб рақамларига эга бўлади (0, 1, 2, 3,…) ва турли функцияларни бажаради.
RAID – бу диск массиви (ёки комплекси) бўлиб, бир неча қаттиқ дисклардан ташкил қилинади. Баъзан бундай ташкил қилинишдан маълумотларни ишончли сақлаш кўзланса, баъзан ўқиш/ёзиш тезлигини ошириш кўзланади, баъзан ҳар иккаласи ҳам. Шу каби вазифалардан бирини бажарувчи RAID массив фойдаланувчи эҳтиёжига мослаштирилади.
Бошқача айтганда RAIDнинг конфигурациясини танлади. Бу конфигурациянинг турли турлича рақамланади, 1, 2, 3, 4,…, ва улар турли вазифаларни бажаради.
RAIDларни ишлатиш битта қаттиқ дискни ишлатишдан кўра қулай ва унумдорлиги кескин ўзгаради. Бошқа қурилмаларни кузатадиган бўлсак, масалан:
  • МП да ядро, частота, кеш;
  • Ташқи хотира ҳажми ва разрядлилиги;
  • Тезкор хотира қурилмасида эса частота, тайминг каби характеристикалар иборат ва уларнинг қайси бир элементининг унумдорлиги оширилса, шу қурилма унумдорлиги ҳам ошади.

Қаттиқ дисклар характеристикалри эса фақат ҳажм ва айланиш сонига боғлиқ бўлади, бу кўрсаткич 7200 айл/мин га чиққандан кейин ўзгаргани йўқ. Қаттиқ дисклар компютер тизимини асосий ташкил этувчиси бўлиб ҳособлансада, унумдорлик бўйича хотира диски ўрнида қотиб қолган дейиш мумкин.
Техник жиҳатдан RAID массив бу –2 дан ортиқ қаттиқ дискни жойлаштириш ва дастур ёрдамида массив ҳосил қилишдир. Бу дастур RAID типини танлаш, RAIDга қўшилган дисклар қандай тартибда ишлашини аниқлайди.
Дастурий жиҳатдан қараганда RAID ҳосил қилинган тизимда ҳеч қандай алоҳида хусусиятлар намоён бўлмайди. Фақат BIOS нинг созланмаларида ва драйверни ишлатишда ўзгариш бўлади. Бошқа ўзгариш сезилмайди.
Массивни ўрнатиш учун она плата RAID технологиясида ишлаши талаб этилади. 2 та (ёки ундан ортиқ) тўлиқ бир хил (ҳажми, кеши, интерфейси ва ҳ.к.) характеристикали ва ишлаб чиқарувчиси ва модели ҳам бир хил бўлган дисклар она платага ўрнатилади. Кейин компютер ишга туширилади, BIOSга кириб, Configuration: RAID деб ўрнатилади.
Компютерни қайта юклаб, юкланиш жараёнида дисклар ҳақидаги маълумот экранга чиққанда Ctrl+I босилади, ва RAID созланмалари ўрнатилади.
RAIDни ҳосил қилнаётганда ёки ўчирилаётганда дисклардаги ҳамма маълумотлар ўчирилади, шу сабабли RAID билан эксперимент ўтказилганда маълумотлар бўлмаган дисклар билан ишлаган маъқул. RAID массивларнинг турли хиллари мавжуд:
RAID 0 – ўқиш/ёзиш тезлигини ошириш учун
RAID 1 – аксланувчи диск массиви
RAID 2 – Хемминг коди ишлатиладиган массив
RAID 3 –RAID 2 нинг мукаммал шакли
RAID 4 – WAFL файл системасида гуруҳли ёзишда
RAID 5 – барча дискларга параллел ёзиш имконияти
RAID 6 – Рид-Соломон кодида ишловчи тизим. Иккита диск ишдан чиққанда ҳам ишчанлик қобилияти сақлаб қолинади
RAID 0 да иккидан 4 гача қаттиқ дисклар биргаликда ахборотларни қайта ишлайди. Унумдорлик юқори бўлади. Дастурий ташкил қилиниши жиҳатидан ахборотлар блокларга бўлинади, ҳар бир дискда алоҳида қайта ишланади ва дискларга навбат билан ёзилади.
RAID 0 да файллар блокларга бўлиниб, бир неча дискларда сақланиши жиҳатидан, қайсидир RAID диск ишдан чиқса, файлнинг шу дискдаги қисми йўқолади ва уни қайта тиклаш имкони йўқ. Шундай ҳодиса содир бўлганда нечта файл қайта ишланаётган бўлса, уларнинг ҳаммаси йўқотилади. Бу RAID 0 нинг камчилиги. Бундан қочиш учун ҳар замонда файлларни ташқи хотирага ёзиб бориш керак. RAIDнинг тезлиги юқорилигидан бундай иш қийинчилик туғдирмайди.
RAID 1 да 2та дискнинг биттасидаги маълумотлар иккинчисига кўчирилади, натижада 2-дискни ишлатиш имкони йўқолади. Лекин бу хавфсизликни оширади. Бир дискни ишдан чиқиши билан маълумотлар иккинчисида сақланиб тураверади.Одатда серверларда ишлатилади.
Қандай RAID ни танлаш лозим?
Агар мусиқа, видео, ўйинлар билан шуғуллансангиз, RAID 0, агар йўқотиш мумкин бўлмаган ахборотлар билан ишласагиз RAID 1.
Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish