Рецептура


Rp.: Camphorae tritae 0,15



Download 0,82 Mb.
bet63/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#39754
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

Rp.: Camphorae tritae 0,15
D.t.d.N. 10 in charta cerata
S. 1 сочмадан кунига 3 маҳал ичилсин
Официнал сочмаларга рецепт ёзганда, уларнинг фақат номи ва миқдори кўрсатилади, таркиби эса кўрсатилмайди.
Мисол: Мураккаб лакрик сочмасидан 100 граммига рецепт ёзилсин ва 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Pulveris Liquiritiae compositi 100,0
D.S. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
Капсула – Capsula – дозаланган сочмасимон, паста ҳосил қилувчи, гра- нулаланган ва суюқ дориларнинг маҳсус қобиқ билан ўралган шаклидир. Таъми, ҳиди ёқимсиз ёки таъсирлантирувчи хоссага эга бўлган дори препа- ратлари капсулаларда берилади. Капсулалар крахмалли (amylaceis) ва жела- тинли (gelatinosis) бўлади. Рецептда капсуланинг турини кўрсатиш лозим.
Мисоллар:
1. td=0,3 г бўлган хинидин сульфатнинг желатинли капсуладаги 10 та сочмасига рецепт ёзилсин ва 1 та капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Chinidini sulfatis 0,3
D.t.d.N. 10 in capsulis gelatinosis
S. 1 та капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун

2. td=0,0005 г бўлган нитроглицериннинг 1 % ли мойли эритмасидан крахмалли капсулаларда 10 тасига рецепт ёзиб берилсин. 1 та капсуладан бе- восита ишлатишдан олдин тиш билан эзиб, тил остига қўйиш учун тавсия қилинсин.


Rp.: Sol. Nitroglycerini oleosae 1% – 0,0005
D.t.d.N. 10 in capsulis amylaceis
S. 1 та капсуладан бевосита ишлатишдан олдин тиш билан эзиб, тил остига қўйиш учун
Замонавий фармацевтик саноатда қатор дори моддалар микрокапсулалар шаклида чиқарилади. Микрокапсулалар қаттиқ, суюқ ёки газсимон дори мод- далар микроқисмчаларининг қобиқ ҳосил қилувчи материаллардан (желатин, мойли моддалар, полимерлар) юпқа қобиқ билан ўралишидан ҳосил қили- нади.
Препаратларнинг микрокапсулалар шаклида ишлаб чиқаришдан бир қанча мақсадлар кўзда тутилади: турғунлиги кам бўлган дори моддаларни ташқи муҳит омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш, моддаларнинг ёқимсиз ҳи- дини ёки таъмини беркитиш, маҳаллий таъсирлантирувчи хусусиятини бар- тараф қилиш, дорининг таъсирини узайтириш ва б.
Таблетка – Tabuletta (қаратқич келишик бирлик сонда – tabulettae, қис- қартирилгани – tab.) – дозаларга бўлинган қаттиқ дори шакли бўлиб, фабри- ка-заводларда тайёрланади ва ичиш учун буюрилади. Уларни махсус авто- матларда пресслаш йўли билан тайёрланади. Таблеткалар асосан ичиш учун тавсия қилинади. Айрим таблеткалар сиртга қўллаш учун ишлатилади (бунда улар бевосита ишлатишдан олдин эритилади). Улар ишлатиш учун жуда ҳам қулайдир: узоқ муддат давомида сақланади, препаратларнинг ёқимсиз таъми йўқотилади, исталган жойда олиб юриш мумкин. Таблеткалар таркибига до- ри воситасидан ташқари ёрдамчи моддалар – шакар, крахмал, чой содаси, натрий хлорид, тальк, какао, желатин эритмаси, сув, спирт ва бошқалар ки- ради. Таблеткаларнинг дозаси қандай бўлишидан қатъий назар, уларнинг тар- кибига кирувчи конституенслар тўғрисида рецептда кўрсатилмайди.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish