Рецептура


Rp.: Granulorum Natrii para-aminosalicylatis 100,0



Download 0,82 Mb.
bet66/71
Sana24.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#245991
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

Rp.: Granulorum Natrii para-aminosalicylatis 100,0
D.S. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 1 соат кейин ичилсин
Пилюла – Pilula (қаратқич келишик, бирлик сонди – pilulae), дозаларга бўлинган бир хилдаги пластик маҳсулотдан тайёрланган думалоқ (шарик) кўринишидаги қаттиқ дори шакли бўлиб, оғирлиги 0,1-0,5 граммни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда пилюлалар жуда ҳам кам ишлатилади, чунки улар ишлатишга қулай бўлган таблеткалар ҳамда дражелар томонидан деярлик сиқиб чиқарилган. Пилюлалар дори моддаси ва улар учун constituens ҳисоб- ланадиган пилюляр масса (Massa pilularum) дан ташкил топган бўлади. Пил- юляр массани олиш учун ёрдамчи модда сифатида ширинмия илдизининг экстракти ва сочмаси, крахмал, шакар, елимлар, оқ тупроқ, сув, спирт, глице- рин ва б. ишлатилади. Одатда рецептда дори препаратининг миқдори бирда- нига барча пилюла учун ёзилади ва унда пилюляр массанинг аниқ миқдори келтирилмасдан, балки ундан керагича олишга кўрсатма берилади.
Мисол: Терапевтик дозаси 0,001 грамм бўлган стрихнин нитратнинг 50 та пилюласига рецепт ёзинг ва 1 та пилюладан кунига 2 маҳал ичиш учун тавсия қилинг.
Rp.: Strychnini nitratis (0,001x50) 0,05
Masse pilularum q.s.
ut f. pilulae N.50
D.S. 1 та пилюладан кунига 2 маҳал ичилсин
Булардан ташқари, қаттиқ дори шаклларига карамел (caramel) ҳамда пастилка ёки троше (throchiscius) лар ҳам киради. Улар амалий тиббиётда бошқа қаттиқ дори шаклларига нисбатан камроқ ишлатилади. Шунинг учун уларнинг рецептда ёзилиш шаклларига алоҳида тўхталиб ўтишни лозим деб топмадик.
Ҳар хил янги дори шакллари
Ҳар хил дори шаклларига киритилган кўз пленкалари ҳамда аэрозоллар нисбатан янги ҳисобланишларига қарамасдан, ҳозирги кунда амалий тибби- ётда жуда кенг ишлатилмоқда.
Кўз пленкалари – Membranulae ophtalmicae (бош келишик бирлик сонда – membranulae ophtalmicae, чиқиш келишиги бирлик сонда – membranulas ophtalmicas) – ўлчамлари 9х4,5х0,35 мм бўлган ва ўзида маълум дозадаги до- ри моддаларини тутган ҳамда кўз ёшида эриб кетадиган стерилланган поли- мер пленкалар (пардачалар) дир. Уларни конъюнктива бўшлиғига жойлаш- тиргандан кейин препаратларнинг терапевтик концентрацияси 24 соат ва ун- дан ҳам узоқ муддатга сақланиб туради. Герметик ёпиладиган шиша идиш- ларда бундай пленкаларнинг турғунлиги 1 йилдан ҳам ортиқ муддат давоми- да сақланиб туради.
Кўз пленкалари кўз томчиларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
1) дори воситаси нисбатан аниқроқ дозаланади;
2) препаратнинг терапевтик концентрацияси узоқ муддат давомида уш- лаб турилади;
3) стерилликни сақлаб туриш осон;
4) юқори турғунликка эга.
Уларнинг ҳаммаси официнал бўлганлиги сабабли, рецептда қисқарти- рилган шаклда ёзилади.
Мисол: Таркибида сульфапиридазин-натрий сақлаган 30 та кўз пленка- сига рецепт ёзилсин ва кунига 1 та пленкадан пастки қовоқ орқасига жой- лаштирилсин.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish