IV. Тест топшириқлари:
Маълум дори шакли кўринишида тайёрланадиган дори воситаси:
дори препарати
дори воситаси
дори моддаси
дори шакли
Врачнинг кўрсатмасига биноан дорихоналарда тайёрланадиган до- ри воситалари:
магистрал препаратлар
официнал препаратлар
новогален препаратлар
гален препаратлар
оддий препаратлар
Фармакопеяга киритилган тайёр дори воситалари:
официнал препаратлар
магистрал препаратлар
оддий препаратлар
новогален препаратлар
гален препаратлар
Таркибидаги кераксиз моддалардан батамом тозаланган, ўсимлик хом-ашёсидан олинадиган препаратлар:
новогален препаратлар
органопрепаратлар
гален препаратлари
официонал препаратлар
магистрал препаратлар
Касалликни даволашда энг кўп ишлатиладиган доза:
терапевтик доза
суткалик доза
курслик доза
бўсаға доза
максимал доза
Дорини дорихонадан шошилинч равишда олиш лозимлигини кўрса- тувчи сўз:
Cito!
Pro auctore!
Signa!
Pro me!
Verte!
Қаттиқ дори модда ёки суюқликларни эритувчида эритиш йўли би- лан олинади:
эритма
суспензия
эмульсия
тиндирма
дамлама
Бир нечта суюқлик ёки суюқликда эритилган қаттиқ модда ара- лашмаси:
микстура
эмульсия
дамлама
тиндирма
суспензия
Суюқ дори шаклларининг таъмини яхшилаш учун қўшиладиган модда:
сироплар
ёғлар
хушбўй сувлар
шилимшиқлар
экстрактлар
Суюқ дори шаклларининг ёқимсиз ҳидини йўқотиш учун қўши- ладиган модда:
хушбўй сувлар
карбон сувлар
шилимшиқлар
сироплар
ёғлар
Суюқ дори шаклларининг таъсирлантирувчи хусусиятини барта- раф қилиш (камайтириш) учун қўшиладиган модда:
шилимшиқ
хушбўй сувлар
сироплар
ёғлар
экстрактлар
Қаттиқ дори модда заррачаларининг суюқликда муаллақ ҳолатда турадиган суюқ дори шакли:
суспензия
эмульсия
микстура
тиндирма
экстракт
Суюқ дори шакллари учун корригенслар: 1) спиртлар 2) шилим- шиқлар 3) хушбўй сувлар 4) шакар 5) натрий гидрокарбонати:
2, 3
1, 4, 5
3, 4, 5
1, 4
2, 3, 4
2-МАВЗУ – Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар. Доривор йиғ-
малар. Томчиларда дозаланадиган эритмалар. Тиндир- малар ва суюқ экстрактлар
Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар
Дамлама – бош келишик бирлик сонда – infusum, қаратқич келишик бирлик сонда – infusi, қисқартирилган ҳолда – inf.
Қайнатма – бош келишик бирлик сонда – decoctum, қаратқич келишик бирлик сонда – decocti, қисқартирилган ҳолда – dec.
Доривор ўсимлик хом-ашёси (барглар, ўтлар, илдизлар ва бошқалар) сув ҳаммомида +1000С ҳароратдаги сув билан муайян вақт мобайнида ишланга- нида шифобахш ўсимликларнинг таъсир қилувчи моддалари ажралиб чиқади. Ўсимлик хом ашёсидан сувда олинган бундай ажратмаларга дамламалар ва қайнатмалар дейилади. Дамламалар кўпинча ўсимликнинг юмшоқ қисмлари- дан: барглар (folia), гуллар (flores), ўтлар (herbae) дан, айрим пайтларда эса қаттиқ қисмидан тайёрланади. Қайнатмалар одатда ўсимликларнинг бирмун- ча дағал, қаттиқ қисмлари (илдизлари – radix, пўстлоғи – cortex, илдизпояси – rizoma) дан, баъзи ҳолларда эса юмшоқ қисмидан тайёрланади.
Дамламалар 15 дақиқа қайнатилиб, батамом совуганидан кейин фильтр- ланади. Қайнатмалар 20-30 дақиқа қайнатилиб, қайноқ ҳолида фильтрланади (агар совуб қоладиган бўлса лиқилдоқсимон (холодессимон) масса ҳосил бў- лади). Дамламалар ва қайнатмалар тез бузилиб қоладиган бўлгани учун улар бевосита беморга беришдан олдин кўпи билан 3-4 кунга етадиган қилиб, ке- ракли миқдорда дорихоналарнинг ўзида тайёрланади ва бунда албатта улар- ни ўсимликнинг қайси қисмидан тайёрлаш лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам берилиши керак. Улар кўпинча ош қошиқларда (айрим пайтларда – де- серт ва чой қошиқларда) ичиш учун буюрилади. Дамламалар ва қайнатма- ларни ёзиб беришнинг ягона (қисқартирилган) шакли бор.
Дамламалар ва қайнатмалар тайёрлаш учун ўсимликларнинг қуйидаги
стандарт концентрациялари қабул қилинган:
1. Таркибида заҳарли моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:400 нис- бат. Бу гуруҳга қуйидаги ўсимликлар киради:
а) Ангишвонагул барги – Folium Digitalis
б) Ипекакуана илдизи – Radix Ipecacuanhae
в) Сичқон ўт (ёки термопсис ўти) – Herba Thermopsidis
2. Таркибида кучли таъсир кўрсатувчи моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:30 нисбат. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради:
а) Марваридгул ўти – Herba Convallaria
б) Валериана илдизи – Radix Valerianae
в) Баҳорги адонис ўти – Herba Adonis vernalis
г) Сано илдизи – Radix Sennae
д) Шоҳкуя (қоракуя, қорамуғ) замбуруғи – Secale cornutum
3. Қолган барча (таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган мод- далар бўлмаган) ўсимликлар учун – 1:10 нисбат.
Келтирилган фикр-мулоҳазаларни жамлаштирган ҳолда дамлама ва қай- натмаларга рецепт ёзишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
1) рецепт фақат қисқартирилган шаклда ёзилади;
2) дамлама ва қайнатмалар 12 марта ичиш учун етадиган қилиб берила- ди (180-200 мл миқдорида);
3) ўсимликларнинг миқдори эритувчига нисбати махсус стандарт кон- центрацияларга асосан ҳисобланади;
4) фақат ош қошиқларда дозаланади.
Мисоллар: 1. Термопсис ўтидан тайёрланадиган дамламага рецепт ёзиб берилсин. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Ҳисоблаш:
1) сув 15 мл х 12 мартага=180 мл, ҳисоблашга осон бўлиши учун 200 мл қилиб олиш мумкин;
2) 1:400 400 мл – 1 г
200 мл – х
Do'stlaringiz bilan baham: |