Реагент бўлинмалари, омборхоналари. Чиқинди хўжалиги. Режа Умумий талаблар



Download 21,4 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi21,4 Kb.
#59421
1   2   3   4
2. Реагентлар омборхоналари
211. Реагентлар ёпиқ омборхоналарда ёки усти ёпиқ айвонларда махсус йўриқномаларга мувофиқ сақланиши лозим. Аэрофлотлар, мойлар, сулфат кислота, натрий сулфатгидрати, керосин, оксал (Т - 80) ларнинг тўсиқлар билан ўралган реагент омборхонаси ҳудудидаги айвон остида қуёш нури ва ёғин-сочин тушмайдиган металл сиғимларда ва цистерналарда сақланишига рухсат этилади.
Очиқ омборхоналарда сулфат кислотанинг шиша ва силикат-тош идишларда сақланишига рухсат этилади.
Ўзаро реакция киришадиган реагентларнинг битта омборхонада биргаликда сақланишига рухсат этилмайди.
Шунингдек омборларда реагентларни шикастланагн идишларда сақланишига рухсат этилмайди. Реагентларни идишини алмаштириш, қабул қилиш ва бериш шу мақсад учун қилинган махсус майдонларда амалга оширилмоғи лозим.
212. Суюқ реагентлар сақланадиган сиғимлар ва улар билан боғланган коммуникациялар реагентларни тўлиғича бўшатадиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Агрессив (кислота, ишқорлар) ва токсик реагентларни ўтказишга мўлжалланган қувурлар иш ўтиш жойлари ва иш жойлари устидан ўтмасликлари лозим.
213. Ксентогенатлар, сулфат натрий ва цианидлар омборлари хоналарида ҳарорат 25ºС дан ошмаслиги лозим. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар махсус алоҳида хоналарда сақланиши лозим. Биргаликда бошқа реагентларни заҳарли реагентлар ва сўндирилмаган оҳак билан бирга сақлаш ман этилади. Сўндирилмаган оҳакни сақлаш учун уни сув билан контактда бўлишига имкон бермайдиган ёнмайдиган хоналар ажратилиши керак.
214. Портлаш хавфи бўлган буғлар ҳамда токсик таъсир этувчи ёки ёмон ҳид чиқарадиган газлар ажратадиган реагентларни сақлаш хоналарида туриб қолиш зоналари бўлмаслиги учун улар ҳам пастдан ҳам юқоридан сўриб олиниши керак.
215. Реагентлар омборхоналари ва реагентлар хўжалигининг барча хоналарининг пол, девор ва асосий қурилиш конструкциялари тегишли кимёвий ҳимояга эга бўлмоғи лозим.
Девор ва шиплар шундай пардоз қилинган бўлиши керакки чанг ва буғлар тўпланмайдиган бўлиши керак, уларни тозалаб ташлаш ва юзасидан ювиб ташлаш мумкин бўлмоғи лозим. Йиғилган оқава ва сувлар дренаж зумпфларига оқиб кетиши ва уларга нейтраллаштирувчи эритмаларни келиши учун поллар етарли қияликдаги ариқчаларга эга бўлмоғи лозим.
216. Аэрофлотлар, натрий сулфогидрати, аммиак ва бошқа ўткир ҳидли реагентлар соз ҳолатдаги цистерналар ёки металл тиқинлар билан зич ёпиладиган металл бочкаларда ташилиши ва сақланиши лозим.
217. Корхона ҳудуди бўйлаб суюқ, агрессив ва юқори токсинли реагентлар уларни йўқотилишига имкон бермайдиган махсус жиҳозланган транспортда ва идишда ташилади.
Шиша идишлар турувчи таралардаги сомон, қипиқ и ёғоч рух хлорати ёки суулфат натрий эритмаси билан шимдирилган бўлиши керак. Суюқ реагент солинадиган шиша тиқини зич ёпилиши, аммо герметик бўлмаслиги лозим.
218. Аввало сўриш вентиляцияси тўхтовсиз суратда 10 минут давомида ишлаганидан кейингина реагентлар омборхоналарига киришга рухсат этилади. Вентиляторлар тўхтатилганда реагентларнинг ёпиқ омборларида ишлаш таъқиқланади.Вентилятор пускатели омборхонанинг ташқи эшиги яқинида бўлмоғи лозим.
Вентилятор носоз бўлганида уни таъмирлаш учун омборхонага бир вақтда камида икки киши газниқобда кириши лозим.
219. Реагент тахлаб қўйиладиган жой қайси реагент сақланиши учунлигини кўрсатувчи ёзувга эга бўлиши керак. Хилларга ажратмасдан реагентларни сақлаш таъқиқланади.
220. Кислоталар, амиакли сув, аэрофлотлар, натрий сулфгидрати ва бошқа суюқ флотореагентларни тушириш механизациялашган усулда амалга оширилиши лозим.
Цистерналардан суюқ реагентлар тўкилганидан кейин шлангдаги қолдиқлар ажратиб олинган ҳолда сув билан ювиб кеткизилади.
Цистерналардан ёнувчи реагентларни тўкиб бўлгандан кейин қувурлар ва цистерналар ерга уланган бўлиши лозим.
Суюқ флотореагентлар ва кимёвий препаратларни бир сиғимдан бошқасига насос билан ўтказишда сиғимларни тўлиш сатҳини назоратлаш тизимининг ишончлилиги текширилиши керак.
221. Портлаш хавфи бўлган реагентлар омборида, шунингдек уларнинг яқинида ва насослар хонасида пайвандлаш ишларини фақатгина хавфсизлик чоралари кўрсатилган фабрика раҳбариятининг махсус (ёзма) рухсатномаси ва корхона ёнғиндан қўриқлаш хизматининг оловли ишларга берилган рухсатномаси бўйича амалга оширилиши мумкин. Бунда аввалдан барча енгил буғланувчи кимёвий препаратлар омборхонадаан олиб чиқилган бўлиши лозим.
222. Реагент омборлари қуйидагиларга эга бўлмоғи лозим:
а) Умумалмашинув ва маҳаллий сўриш вентиляцияси ишини тўхтатилганидан хабар берувчи товушли ва ёруғлик сигнализацияси. Токсинли ва портлаш хавфи бўлган буғлар ажралмайдиган реагент омборлари учун бундай вентиляциянинг бўлиши шарт эмас;
б) фабрика раҳбарияти, ёнғиндан қўриқлаш хизмати ва тиббиёт пункти билан тўғридан тўғри ёки оператор (диспетчер) орқали телефон алоқаси;
в) суюқ реагентлар сақланадиган стационар сиғимларда сатҳ ўлчагичлари.
Цианидлар солинган банкаларни очиш жараёнлари, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ барча ишлар, шу жумладан эритмалар тайёрлаш механизациялаштирилган бўлиши лозим.
3. Реагентлар тайёрлаш бўлинмалари
223. Сувда ёки бошқа эритувчиларда суюқ ва қаттиқ кимёвий маҳсулотлар эритиладиган, тайёрланган эритмалар тиндириладиган ва сарфлаш бакларига юбориладиган реагент бўлинмалари фабриканинг барча бошқа объектларидан (бўлинмаларидан) ажратилган бўлишлари лозим.
224. Реагентлар тайёрлаш бўлинмалари ва уларнинг алоҳида хоналарида ҳарорат режими бу хоналарда тайёрланадиган реагентларнинг физикавий-кимёвий хоссаларидан келиб чиқиб белгиланиши лозим.
225. Тўсатдан катта миқдордаги зарарли газларнинг ажралиб чиқиши мумкин бўлган реагент бўлинмаларида аварияли сўриш вентиляцияси кўзда тутилган бўлиши лозим. Сони сменада рўйхат таркиби бўйича ишловчиларнинг максимал сонидан 50% кўпроқ бўлган газниқоблар заҳираси маълум жойларда сақланиши лозим.
226. Эритма чани ва тиндиргичлари, шунингдек уларга боғланган коммуникациялар шундай жойлаштирилишлари лозимки, бунда зарур ҳолларда улардаги реагентларни эритмалар бўлинмаларида кўзда тутилган авария сиғимларига тўлиғича ўтказиш имкони бўлиши керак.
Реагент бўлинмаларида товушли ва ёруғлик сигнализацияси билан чанларнинг тўлиш сатҳини автоматик назорат қилиниши кўзда тутилган бўлмоғи лозим.
227. Органик ва бошқа ёнғин ва портлаш хавфи бўлган моддаларни эритиш учун аппаратура учқун чиқмайдиган қилиб тайёрланиши лозим.
228. Цианли эритмалар тайёрлаш хонаси реагент бўлинмасининг бошқа хоналаридан ажратилган ва доимо ёпиқ бўлиши лозим, ундан чиқадиган оқава сувлар ва чиқиндилар дренажи эса бошқа реагентлар бўлинмалари дренаажидан ажратилган бўлиши керак.
Кўрсатилган бўлинмаларда ишлашга рухсат этилган кишилар ишлашнинг хавфсиз қоидалари бўйича ўқитилган ва махсус гувоҳномаларга эга бўлишлари лозим.
Цианид солинган банкаларни очиш, уни бункер ва эритиш чанларига солиш, шунингдек эритмаларни эритиш ва тайёр эритмаларни сақлаш учун мўлжалланган барча аппаратура ва қурилмалар яхшилаб бекитилган ва тиғизлаштирилган ва сўриш вентиляциясининг заҳирадаги вентиляция қурилмаси билан блокировка қилинган маҳаллий сўриш жойларига эга бўлишлари лозим.
229. Ҳар бир реагент чан ва тиндиргичлари ўтадиган қувурлар ва сатҳ ўлчагичлар билан жиҳозланган бўлишлари ва улардаги реагент номи аниқ ёзилган бўлиши лозим.
230. Барча қувур ва сиғимлар рамзий тасвирларга ҳамда ГОСТ 12.4.026-76 “Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари” талабларига риоя қилинган ҳолда амалдаги соҳа стандартларига мувофиқ хавфсизлик белгиларида ёзилган тушунтириш ёзувларига
эга бўлган шартли рангларга бўялган бўлишлари лозим.
231. Барабанларни очиш, йирик бўлакларни майдалаш, уларни эритиш бакларига юклашдаги хавфсизлик чоралари ишчи йўриқномаларда баён этилган бўлишлари лозим.
232. Флотореагент эритмаларини тайёрлашда маҳаллий ёритиш учун кучланиши 12 в дан юқори бўлмаган кўчма лампалардан фойдаланиш рухсат этилади.
233. Реагент бўлинмасининг иш хоналарида идишларни сақлаш ман этилади. Идишларни зарарсизлантириш ва омборга топшириш тартиби фабриканинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.
Цианли бирикмалар идишлари дарҳол зарарсизлантирилиши ва бошқа идишлардан ажратилган ҳолда алоҳида омборга топширилиши лозим.


Download 21,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish