1886 йили П. Джексон (АҚШ) тайёрлаш вақтида арматура стерженлари бетон қолипга жойлангунча қолипга чўзиб ўрнатиб, бетон мустаҳкамликка эришгач қўйиб юбориш орқали тайёрланадиган гумбазли том конструкциясини тайёрлашга патент олган. 1888 йили В. Деринг (Германия) арматурани юк қўйилгунгача таранглаштириш усулини таклиф этди. Бу ва кейинги XX бошидаги таклифлар арматурани таранглаштириш даражасининг пастлиги ва камлиги туфайли олдиндан зўриқтиришнинг ижобий самарасини аниқлаш имконини бермаганлиги туфайли кенг қўлланилмади.

1950 йиллар собиқ Иттифоқ Республикаларида ва АҚШда катта ўлчамдаги тўсинли ва плитали конструкциялар ишлаб чиқарила бошланди. Ҳозирги вақтда олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотлари дунё амалиётида кенг кўламда ишлаб чиқарилмоқда ва улардан фойдаланилмоқда.

Ҳозирги вақтда темир-бетон конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг турли усуллари мавжуддир:

агрегат оқим усули технологик жараённи турли типдаги операцияларни оқимда бир маромда олиб бориб, алоҳида операция ёки уларнинг маълум бир гуруҳларини универсал агрегатларда, қолипдаги махсулотни постдан постга кўчиб юриш орқали амалга оширилади.
Темир-бетон махсулотларини ишлаб чиқаришнинг стенд усули қуйидаги асосий белгилари билан ажралиб туради: ҳамма процесс қўзғалмас қолипларда ёки стендларда амалга оширилади; махсулотлар ишлов бериш жараёнида қўзғалмас холда туради; ишчи ва технологик ускуналар бир қолипдан бошқасига ўтиб туради; хар бир стенд ёки қолипларга бир неча бир-бирига ўхшаш махсулот бириктирилган бўлади