Фарғона шаҳар ҳокими
М.Убайдуллаевга
“RAYAN FAR BUILDINGS” МЧЖ дан
АРИЗА
Аризамнинг қисқача мазмуни шундан иборатки, Фарғона шаҳар Фаробий ва Қомус кўчалари кесишмасида жойлашган маънавий эскирган турар-жой бино иншоотларини бузиб ўрнига 7 (етти) қаватли, мансард ва пентхаусли, биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, қолган қаватлари турар-жой биноси қуриш, болалар майдончаси, автотураргох ташкил этиш учун 2020 м2 дан (қурилиш майдонига 1250 м2, болалар майдончаси ва автотураргох учун 770 м2) қуриш учун Фарғона шаҳар хокимининг 2020 йил 12 октябрь кунги №531-сонли қарори чиққан. Ушбу қарордаги ажратиб берилган 2020 м2 ер майдонининг 1700 м2 ни қурилиш майдонига, 300 м2 ни болалар майдончаси ва автотураргох ташкил этишга ўзгартириб беришингизни сўраймиз.
“RAYAN FAR BUILDINGS” МЧЖ
раҳбари: М.Одилхонов
Do'stlaringiz bilan baham: |