Расулов абдимўмин ибрагимович



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/60
Sana24.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#216160
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60
Bog'liq
1.РАСУЛОВ psixodiagnostika

10. Этико-сенсор рационал интроверт. Ижтимоий типи —  «қўриқловчи».
Ундан ҳаётга доимо ижобий муносабатда бўлишни, ахлоққа зид хатти-
ҳаракатларга бефарқ бўлишни, эътиқоди ва баҳолаш мезонларини тез
ўзгартиришни, муаммо ечимини топишга мутлақо янгича ёндашишни талаб
этиб ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият турлари: бундай типдаги
шахслар одамлар билан ўзаро муносабатни талаб этувчи ижтимоий соҳалар —
тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, айниқса, амалий йўналишлар — стамотология,
массаж, тиббиёт ҳамшираси, санитарка, физиотерапия, игна билан муолажа
қилиш, ренгеноскопия, биохимик ташхис; товарларни тақдим этиш, хизмат
кўрсатиш соҳаси (моддий бойликлар ва пулни сақлаш); хизмат кўрсатиш
характеридаги ҳисобчилик ишларини, кассирликни танлагани маъқул.
11. Сенсор-этик иррационал экстраверт. Ижтимоий типи«Сиёсатчи».
Ундан пунктуаллик ва мажбурийликни; ишда изчиллик ва мантиқийликни;
вазифаларни тўғри тақсимлашни; чуқур стратегик ва таҳлил қилиш
қобилиятини; моддий 
бойликларни 
тақсимлашда 
адолатни, берган
ваъдаларининг устидан чиқишни талаб этиш ва кутиш фойдасиз. Тавсия
этиладиган фаолият турлари: ижтимоий соҳа; савдо (айниқса кўтара савдо);
моддий ресурслар билан таъминлаш; дипломатик вакиллик, шоу-бизнес, кўнгил
очар, эстрада бўйича оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
12. Интуитив-мантиқий иррационал интровертИжтимоий типи 
«Танқидчи». Ундан ишда тезкорликни; экстремал вазиятларда журъат ва
дадилликни; меҳмондўстлик ва ғамхўрликни; ҳиссий ҳамдардликни талаб этиб
ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият турлари: амалий характердаги
илмий-тадқиқот фаолияти, дастурлаш; математика ва физика; макроиқтисодиёт;
мураккаб муаммоларни концептуал таҳлил этиш; хавф-хатар даражасини
баҳолаш; экспертиза ва прогноз; фалсафа; тарих ва археология; архив ва
кутубхоначилик ишлари.
13. Мантиқий-сенсор рационал экстраверт. Ижтимоий типи 
«Маъмур». Ундан вазиятга мос тарзда хулқ-атворини ўзгартиришни; одамлар


101
билан муносабатда юмшоқлик ва дипломатияни; экстремал вазиятларда ўзини
тута билишни ва совуққонликни; ностандарт ғояларни ишлаб чиқишни талаб
қилиб ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият турлари ва касблар: ўзга
кишиларга раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш зарур
бўлган бошқарув соҳаси (барқарор вазият ва қонунлар ҳукм сурган ҳолда);
иқтисодчи, банкнинг кредит бўлими ходими, фирмада ишларни тақсимловчи
техник ёрдамчи; техник жараёнларни кузатиб борувчи (техникани таъмирлаш ва
ишлатишни); қурилиш; қишлоқ хўжалиги; фермерлик соҳалари.
14. Этикавий-интуитив рационал интроверт. Ижтимоий типи —
«Инсонпарвар». Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: ишда
уддабуронлик ва ташаббускорликни; экстремал вазиятларда ҳал этувчи
қарорлар қабул қилишни; катта сафарбарликни; қизиқарсиз ва манфаатсиз
ишларни тез ва сифатли бажаришни, ташкилотчилик қобилиятини. Тавсия
этиладиган фаолият турлари: «тугарак» кўринишидаги тарбиявий ишлар;
психотерапия, фалсафий-гуманитар соҳа; портрет ва сюжетли фотография
билан боғлиқ ишлар.
15. Интуитив-этика иррационал экстраверт. Ижтимоий типи 
«Маслаҳатчи». Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: ишни сифатли
бажаришни; ҳужжатлаштириш ишларини изчил юритишни; ўз-ўзини юқори
даражада уюштиришни; бошқа одамларга самарали раҳбарлик қилишни ва
вазифаларни тўғри тақсимлашни; низоли 
вазиятларда 
ҳис-ҳаёжонга
берилмасликни.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: гуманитар соҳа;
педагогика; санъат; журналистика; оилавий психологик маслаҳатлар; танишув
хизматлари; имидж-мейкерлик; реклама.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish