Расстройства сознания



Download 382,4 Kb.
bet4/6
Sana10.03.2022
Hajmi382,4 Kb.
#489048
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№7 Онг бузилиши

Онейроид – онгнинг тушсимон, фантастик васвасавий бузилиши. Туш каби аниқ саҳналаштирилган фантастик галлютсинатсиялар билан давом этади. Бемор кўз олдида пайдо бўлаётган тасаввурлар, воқеалар тушга ўхшайди, бир-бирини кетидан кела бошлайди. Бемор бу воқеаларда асосий қатнашчиси сифатида иштирок этади: сайёралараро сафарга чиқади, урушлар, тарихий жангларда қатнашади ва ҳоказо. Бемор атрофда бўлаётган воқеалардан умуман бехабар бўлади, атрофдагиларга мўлжаллари ва ўз-ўзини англаш бузилган бўлади ёки мўлжали икқиланган ҳолдадир, яъни ҳам реал, ҳам патологик ҳолатларни акс эттиради. Онейроид ҳолатида бемор ёки жим, қўзғалмасдан жойида ўтиради ёки ётаверади, юз ифодаси кўпинча бир хил бўлади, қотиб қолади ёки- бесаранжом қўзғалган ҳолатида бўлади. Онейроид ҳолатидан чиққандан сўнг бемор бошидан кечганларини тўлиқ эсда тўтади. Онгнинг онейроид бузилиши шизофрения, ўткир металкогол, симптоматик психозлар, тутқаноқ, экзоген органик касаллик ва бошқа ҳолатларда учрайди.

  • Онейроид – онгнинг тушсимон, фантастик васвасавий бузилиши. Туш каби аниқ саҳналаштирилган фантастик галлютсинатсиялар билан давом этади. Бемор кўз олдида пайдо бўлаётган тасаввурлар, воқеалар тушга ўхшайди, бир-бирини кетидан кела бошлайди. Бемор бу воқеаларда асосий қатнашчиси сифатида иштирок этади: сайёралараро сафарга чиқади, урушлар, тарихий жангларда қатнашади ва ҳоказо. Бемор атрофда бўлаётган воқеалардан умуман бехабар бўлади, атрофдагиларга мўлжаллари ва ўз-ўзини англаш бузилган бўлади ёки мўлжали икқиланган ҳолдадир, яъни ҳам реал, ҳам патологик ҳолатларни акс эттиради. Онейроид ҳолатида бемор ёки жим, қўзғалмасдан жойида ўтиради ёки ётаверади, юз ифодаси кўпинча бир хил бўлади, қотиб қолади ёки- бесаранжом қўзғалган ҳолатида бўлади. Онейроид ҳолатидан чиққандан сўнг бемор бошидан кечганларини тўлиқ эсда тўтади. Онгнинг онейроид бузилиши шизофрения, ўткир металкогол, симптоматик психозлар, тутқаноқ, экзоген органик касаллик ва бошқа ҳолатларда учрайди.

Аменсия барча турдаги мўлжалнинг бузилиши билан тавсифланади. Бемор вақтни, жойни ва ўз-ўзини тўғри англа олмайди. У тўшак чегарасида бир хил ҳаракатлар қилади. Унинг фикрлари бир бирига боғлиқ бўлмайди (инкогеренсия), гап-сўзлари маъно жиҳатдан тушунарсиз, узуқ-юлуқ, кайфияти ўзгариб турувчи бўлади. Галлютсинатсиялар кам ҳолда учраб туради. Аменсия ҳолати тўла амнезия билан тугайди. Аменсия оғир соматик ва юқумли касалликлар, заҳарланишларда учрайди.

  • Аменсия барча турдаги мўлжалнинг бузилиши билан тавсифланади. Бемор вақтни, жойни ва ўз-ўзини тўғри англа олмайди. У тўшак чегарасида бир хил ҳаракатлар қилади. Унинг фикрлари бир бирига боғлиқ бўлмайди (инкогеренсия), гап-сўзлари маъно жиҳатдан тушунарсиз, узуқ-юлуқ, кайфияти ўзгариб турувчи бўлади. Галлютсинатсиялар кам ҳолда учраб туради. Аменсия ҳолати тўла амнезия билан тугайди. Аменсия оғир соматик ва юқумли касалликлар, заҳарланишларда учрайди.
  • Онгнинг сумерик (намошшомсимон) бузилиши – хушнинг бирданига ва қисқа вақт мобайнида қоронғилашуви. Мўлжал­нинг чуқур бузилиши кузатилади, реал борлиқни қисман тўғри қабул қилиши сақланади. Беморларниг ташқи кўриниши бесаранжом, безовта, ғазабли бўлади. Уларга овозлар эшитилади ва турли кўриш галлютсинатсиялари намоён бўлади. Образли васвасалар (таъқиб ва таъсир этиш, кузатиш, заҳарланиш васвасалар) кузатилади. Васваса, галлютсинатсиялар ва сержаҳллик аффекти таъсирида бемор жамият учун ўта ҳавфли ҳаракатлар қилиши мумкин: ўз яқинларини душман қиёфасида кўриб ўлдиришлари, атрофдагиларга тажовуз қилишлари, бузғунчилиш қилишлари мумкин. Бу ҳолатдан чиққандан сўнг бемор хотирасида ҳеч нарса сақланмайди ва ўз қилган ишларини худди бошқа одам қилгандек деб танқид қилади. Онгнинг сумерик (намошшомсимон) бузилиши васваса, галлютсинатсиялар ва аффектив бузилишсиз ўтадиган тури амбулатор автоматизм дейилади. Бу ҳолатда беморлар мураккаб ҳаракатлар бажаради, лекин атрофдагиларга ташқи кўринишдан худди соғлом одамдек туюлади, кейинчалик эса шу ҳаракатлар хотирада сақланмайди. Амбулатор автоматизм ҳолатида бемор транспортда юрганида ўз бекатидан ўтиб кетиши ёки ўз уйининг олдидан ўтиб кетиши билан намоён бўлади. Амбулатор автоматизмнинг транс ва фуга турлари ажратилади. Транс ҳолатида беморлар онги чалкаш ҳолда, узоқ йўлларга юриб келишлари мумкин. Фуга ҳолати қисқа муддатли бўлади ва бунда бемор бирданига югуриб кетиб ёки бир жойда айланиб, сўнг бирданига ўзига келиб тўхтайди. Уйқуда юриш, яъни уйқу пайтидаги бирин-кетин қилинадиган ҳаракатлар сомнабулизм деб аталади. Уйқуда қилинган ҳаракатлар бемор хотирасидан умуман кўтарилади.
  • Онгнинг сумерик бузилиши эпилепсия, бош миянинг органик касалликларида учрайди.


Download 382,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish