Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet44/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

7.3. Микеланжело Буонарроти

Микеланжело Буонарроти 1975 йилда Италиянинг Капризе шаҳрида туғилган. 1594 йилда Римда вафот этган. 125-расм. У дастлабки махсус таълимни устозлари Уйғониш даврининг буюк вакиллари ҳисобланган рассом М.Гирландайо ва хайкалтарош Бертольдо ди Жованнидан олган. У асосан маҳобатли хайкалтарошликда ижод қилиб, унинг асарларида инсон гўзаллиги, унинг қудрати, ҳаётдаги драматик холатлар ўз аксини топди. Унинг илк асарлари қаторига “Зинапоя олдида турган Мадонна”, “кентаврлар”, “Вакх хайкали”, “Исога мотам”, “Мадонна”, “Муқаддас оила” кабиларни киритиш мумкин.


Кейинчалик унинг яратган асарларидан “Давид”, “Бош кўтарган қул”, “Ўлаётган қул” каби асарлари озод инсон бўлиш, қуллик ва зулмга қарши кураш рамзи бўлиб қолди.
Хайкалтарошнинг “Ўлаётган қул”, “Бош кўтарган қул” номли ишлари папа Юлий II қабри учун тайёрланди. Унда курашдаги шиддат ҳам, заифлик аломатлариҳам ўз ифодасини топган. У яратган асарлари орасида Флоренциядаги ибодатхона учун ишлаган меъморий ҳайкалтарошлик ансамбли (“Тонг, “Кундуз”, “Кеч”, “Тун”). Римдаги авлиё Пётр ибодатхонасининг меъморий ансамли, “Пъета Родданичи” каби ҳайкаллари диққатга сазовордир.
Макеланжелонинг “Давид” номли машҳур асари Флоренцияда озодлик ва мустақиллик тимсоли бўлиб қолди. 126-расм. Давид душман билан курашиш учун тайёр турган шавкатли жангчи қиёфасида тасвирланган. Ўспирин йигит жанговор ҳолда турибди. қаҳрамон образида катта жисмоний қувват ва ички кўтаринклик ифодаланади.
У оёқда мустаҳкам турибди, боши душман томон қаратилган, қошлар қайирилган, лаблар қисилган, қалин сочлар пешонасида осилиб турибди. Бир қўлда тош, иккинчи қўлида палаҳмон. Бирон дақиқа ўтмасдан у тошни палаҳмонга солиб, айлантириб душман томон улоқтиради. Давиднинг кучини кўрсатиш учун Микеланжело ҳайкалини 5,5 метр баландликда ишлайди. Унинг бўйни, қўли, кўкраги, оёғидаги мускулларини бўрттириб кўрсатади. қахрамон тасвирида шафқатсиз куч ва ғалабага ишонч сезилиб турибди.
“Давид” мавзуси ўз мустақиллиги учун тўхтовсиз кураш олиб бораётган кичик бир қаҳрамонона шаҳар халқига яқин бўлиб, улар орасида кенг тарқалди.
Микеланжелонинг “Давид” ҳайкали уни ниҳоятда машҳур қилиб юборди ва папа Юлий II Рим шахрига уни ишга таклиф этди. Папанинг буйруғига кўра ҳайкалтарош жуда кўп ҳайкаллардан ташкил топган йирик иншоотни қурилишида иштирок этиши лозим эди. Микеланжело бу буюртма устида кўп йиллар ишлаган бўлса-да уни охирига етказа олмади. У бир нечта ўзаро боғлиқ бўлмаган асарларни ярата олди халос. Улар айримлари “Бош кўтарган қул”, “Ўлаётган қул” ҳайкалларидир. 127-расм.
Биринчи ҳайкалда кишанни узишга ҳаракат қилаётган кучли, ёш гўзал ёш йигит тасвирланган. Асарда қулликка қарши ғалаён ва ғалабага бўлган ишонч, букилмаган ирода йигитни мағрур юзида ва танасидаги ҳаракатларда ифодаланган. Мускуллардаги йирик, мисилсиз зўриқиш озодликка бўлган қаътий ҳаракатни янада кучайтириб юборади.
Иккинчи ҳайкалда курашда халок бўлаётган қаҳрамон образи ифодаланган. қаҳрамон катта куч қудратга, қувватга эга бўлишига қарамасдан у ноиложликдан вафот этади. Лекин у душман билан бешавқат курашди. Шунинг учун ҳам унинг ўлими ёрқин ва осойишта, хотиржам. Унинг юзларида азобланиш, дард белгилари сезилмайди. Ўсмирнинг гўзал танасида ўлим талвасаси олдидан рўй берадиган хунук, кўримсизлик белгилари йўқ. Бу ҳайкал орқали Микеланжело ҳаётдан ўлимга ўтиш даврини киши танасида моҳирлик билан кўрсата олган. Бироқ, ҳали танада ҳаракат бор, енгил нафас олаётган кўкраги кўтарилиб тушиб, оёқлар совуб, мускуллар қочиб, силлиқ кўринишга кирмоқда.
Микеланжелонинг ижоди инсонпарварлик, инсон қудрати ва унинг гўзаллигини тараннум этишда нафақат Уйғониш даври, балки ундан кейинги ижодкорларга ҳамнамуна бўлиб қолди.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish