7.2. Леонардо да Винчи
Леонардо да Винчи 1452-1519 йилларда яшаб ижод этди. У Италиянинг Винчи шаҳрида туғилди. 120-расм. У рассомчилик билан бирқаторда кўп йўналишларда ижодий ишларни олиб борган. Хусусан, сайёралар ҳаракати, океан сувлари, қушларнинг парвози, товушларнинг қуёш ёруғлиғи таъсирида тарқалиши, ердаги ҳаёт тарихи ва одамзод ҳақида тадқиқот ишларини шулар жумласидандир. У тегирмон, қишлоқ хўжалиги машиналари, тунеллар, учиш аппаратлари борасидаги анчагина ижодий ишларни бажарди.
Санъат соҳасида Леонардо ҳайкаллар ҳам ишларди, меъморлик ҳам қиларди, мусиқа асбобини чаларди, шеърлар тўқирди, расм чизарди. Ҳаммасидан кўра у расм ишлашга жуда қизиқарди.
Дастлаб у Флоренцияга келиб рассом ва ҳайкалтарош Андреа Верокко қўлида ўқийди.
Унинг барча бадиий фаолияти бевосита илмий изланишлар билан боғлиқ эди. У ўзининг “Рангтасвир ҳақида трактат” номли китобида реалистик санъатининг бутун бир дастурини баён этган. Бу дастур кейинги давр рассомлари томонидан ривожлантирилди.
Леонардонинг кўпгина асарлари диний мавзуларда бўлса-да, бироқ уларнинг мазмуни янгича акс эттирилар эди. Хусусан, рассомнинг жўшқин билан тўлиб-тошган асарларида кишиларнинг ердаги ҳаётий лавҳалари, уларнинг мураккаб маънавий дунёси ва кечинмалари ўз ифодасини топарди. Леонардонинг кўпгина асарларида она образи акс этган бўлиб, уларда аёллар улуғланади.
Рассомнинг энг машҳур асарларидан бири “Махфий кеча” деб номланади. 121-расм. Бу асар 1995-1997 йилларда яратилган бўлиб, унда Милан шаҳрининг Санта-Мария ибодатхонасида рўй берган фожеавий воқеа тасвирланади. Маълум бўлишича, ибодатхонада ўз устозларига умрбод содиқ бўлган шогирдлар орасида сотқин ҳам бор эди. Асарда авлиё Христ шу воқеани ўз шогирдлари билан биргаликда муҳокама этиши акс эттирилган эди. Рассом сувратда инсонларнинг ҳис ва ҳаяжонларини ниҳоятда кенг, шу билан бирга ундаги образ ва деталларни бир-бирлари билан уйғун мувофиқлаштирган ҳолда яратади.
Рассом рангтасвирни меъморчилик билан боғланган ҳолда акс эттириб, композиция мазмунии янгичасига ҳал қилади. Бу эса томошабинда катта таасурот қолдиради.
Рассомни машҳур қилган асарларидан яна бири “Монна Лиза. Жоконда” деб аталади. 122-расм. Асар 1503-1505 йиллар давомида яратилган бўлиб, хозирда у Париждаги Лувр музейида сақланади. Бу сувратда савдогар Жоконданинг хотини тасвирланган. У тахминан 500 йил илгари ишланган бўлса-да ХХ асрга келиб асар катта шов-шувларни келтириб чиқарди. Натижада миллионлаб томашабинлар Америка, Япония, Россияда ташкил этилган кўчма кўргазмаларида асарни бир минутгина кўриш учун кеча-кундуз навбат кутиб туришларига тўғри келди. Айрим одамлар суратга қарата тўппончалардан ўқ отишга ҳаракат ҳам қилган эдилар. Шунинг учун асарнинг устки қисмини ўқ ўтмайдиган ойна билан тўсишга тўғри келди. Асар ҳақида юз томдан ортиқ асарлар яратилди.
ХХ асрнинг кишиларини асарадаги нима таажжубга соларди?
Назаримизда, ёш аёл юзидаги ҳис-туйғуларнинг ўзгарувчанлигидир. Хусусан, унда совуқ киноя, гоҳ ноз-карашма, гоҳ маъюслик, гоҳ самимийлик, гоҳ жиддий нигоҳни, гоҳ ишонарли даражадаги аниқлик, гоҳ яширинган қандайдир маънонини кўриш мумкин.
Бундай бир-бирига қарши руҳий ҳолатлар кишини ўйлашга мажбур этади.
“Монна Лиза. Жаконда” сувратини кузатганда, қуйидагиларга этибор бериш лозим:
-Суврат тасвирий санъатнинг қайси жанрига мансуб?
-Сувратдаги аёл қайси ёшларда бўлиши мумкин?
-Сувратдаги манзара қайси фаслга хос?
-Аёлнинг руҳий ҳолати қандай?
-Суврат композицияси сизга маъқулми?
-Сувратда ранг, ёруғсоя, переспектива қоидаларига қанчалик риоя қилинган?
-Рассом сувратдаги аёл образини тасвирлаб, томошабинга нима демоқчи?
Асар яна шу жиҳати билан мутахассис ва томошобинларда қизиқиш орттирадики, рассом ўзининг бутун умри давомида ишлаган барча асарларини сотган. Лекин “Монна Лиза. Жоконда” асарини доимо уни ўзи билан олиб юрган ва уни хеч қандай пул сотмаган. Рассом бу асарини ҳаёти давомида қайси мамлакатга бормасин уни доимо ўзи билан олиб юрган.
Рассом ўз ҳаётида жуда кўплаб юксак бадиий савиядаги асарлар яратди. Улар “Мадонна Бенуа”, “Мадонна Литга”, “қоядаги Мадонна”, “Гул ушлаган Мадонна”. “Оқсичқон ушлаган аёл” ва бошқалар шулар жумласидандир. 123,124-расмлар.
Даҳо Леонардо да Винчининг асарлари кишиларни ўйлашга, гўзалликни тушунишга ва қадрлашга ўргатди. Унинг бетакрор ижоди барча давр рассомлари учун намуна ва тажриба макиабини ўтаб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |