Ращим щасанов


Тасвирий санъатда Алишер Навоий сиймоси



Download 1,45 Mb.
bet32/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Тасвирий санъатда Алишер Навоий сиймоси. Алишер Навоий 1441 йил, 9 февралда Ҳиротда сарой хизматчиси оиласида таваллуд топган. 1501 йил 3 январда Ҳиротда вафот этган. У ўзбек ҳалқининг улуғ шоири ва мутафаккири, буюк олим ва давлат арбоби, жаҳон адабиётининг йирик вакилларидан бири.
Ёш Алишер фавқулодда истеъдод эгаси, уч-тўрт ёшга тўлган вақтларидаёқ Фариддин Атторнинг “Мантиқ-ут-тайр” асарини ёд олади. У ёшлигида мантиқ, фалсафа, риёзиёт ва бошқа фанлар билан ҳам шуғулланди. Ўзбек, шунингдек форс-тожик тилида ижод қилди. У ўз номига “наво”-“куй” сўзини қўшиб, Навоий тахаллусини олади. Форс тилидаги шеърларига “фоний” тахаллусини ҳам қўйган. У “фоно” сўзидан олинган бўлиб, ўткинчи деган маънони англатади. Навоий ўз ҳаёти ва ижоди давомида Саид Хасан Ардашер, Камол Турбатий, Абдурахмон Жомий, Хондамир, Камолиддин Беҳзод каби ўша даврнинг йирик мутафаккирлари билан яқин алоқада ижод қилган.
Алишер Навоий ўзининг бутун ҳаётини ва фаолиятини инсоннинг бахт-саодати учун, ҳалқнинг осойишталиги, урушларнинг олдини олишга, ободончилик ишларига, илм-фан, санъат ва адабиёт тараққиётига бағишлади. Ўзбек адабий тили ва адабиётини янги тараққиёт поғонасига олиб чиқди. Ўз даври маданий ҳаётининг ҳомийси ва сарвари бўлиб, кўплаб илм-фан, санъат ва адабиёт аҳлларини етиштирди.
Унинг асарлари орасида “Аташ” подшолари тарихи”, “Мажолисун-нафоис”, “Мезонул-авзон”, “Девони-фоний”, “Муҳокаматул-луғатайн”, “Тарихи анбиё ва ҳукама”, “Сирожун-муслимин”, “Рисолаи тир андахтан”, “Ҳамса” (“Хазратул Аброр”, “Фарход ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Саббаи сайёр”, “Садди Искандарий”) “Лисонут тайр” кабилар диққатга сазовордир. Бу асарларнинг кўпчилиги форс, араб, француз, немис, грузин, турк, итальян, рус ва бошқа бир қатор тилларга таржима қилинган. Алишер Навоий ҳақида кўплаб бадиий асарлар яратилган. Ойбекнинг “Навоий” романи, Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмаси, Л.Батнинг “Ҳаёт бўстони”, М.Музаҳҳибнинг “Алишер Навоий” портрети, В.Кайдаловнинг “Алишер Навоий” портрети, Ж.Умарбековнинг “Алишер Навоий ва Хусайн Бойқаро ёшликда”, Х.Хусниддинхўжаев ва У.Луневларнинг “Навоий ва Жомий” каби асарлар шулар жумласидандир. Алишер Навоий ҳақида спектакль ва кинофилмлар яратилган. Навоий номи билан мамлакатимиздаги бир қатор шаҳар ва туманлар аталади. Тошкентдаги катта опера ва балет театри ҳамда адабиёт музейи, Самарқанддаги давлат университети, Республика давлат кутубхонаси ва бошқа бир қатор муассасалар ва кўчалар шулар жумласидандир.
Алишер Навоий ҳақида кўпчилик фозилу-донишлар шундай фикрлар билдиришган:
“Алишербек хўп назири йўқ киши эрди. Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким анча кўб ва хўб аитқон эмас”. (Заҳириддин Бобур).
Сўзамоллик майдонига сен сурдинг от,
қайта бошдан сўзнинг юзи порлади бот.
Сенинг ақлу фикринг билан сафо топди.
Эй Навоий, Лутфий била наво топди. (Абдураҳмон Жомий)

“Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтларимни шу ғазалга (Навоийнинг “Оразинг ёпғоч, кўзимни..... деб бошланадиган ғазали назарда тутиляпди) алмаштирардим..” (Лутфий).


..Менга Пушкин бир жаҳону,


менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор,
Кўкси осмон ўзбегим. (Эркин Воҳидов)
Беш асрким, назмий саройни,
Титратади занжирбанд шер.
Темур тиғи етмаган жойни,
қалам билан олди Алишер. (Абдулла Орипов)

Алишер Навоий ҳақида яратилган асарлар орасида В.Кайдаловнинг “Алишер Навоий портрети” номли сурати ҳам бор. У Алишер Навоий ҳақида кўп йиллар давомида иш олиб борган график мусаввирлардан. В .Кайдалов ўз ижодининг анча қисмини Навоий образини яратишга, унинг асарларига иллюстрациялар ишлашга бағишлади. Хусусан унинг “Навқирон Навоий” (Чор девон”) га ишланган. Алишер навоий портрети” (қаламтасвир, 1940 й.), “Алишер Навоий портрети” (рангтасвир, 1947 й), Навоий “Ҳамса” сига ишлаган график (1940 й.) ишлари шулар жумласидандир. Бу ишлари орасида Алишер Навоий портрети учун танлов эълон қилиниши муносабати билан яратган асари диққатга сазовордир, 84-расм. Кайдалов яратган портретда Навоийнинг 50-55 ёшлар ўртасидаги сиймоси-кучли, гўзал, ҳар томонлама камол топган шахс бўлиб давлат арбоби ва шоир тимсолида тасвирланган. Рассом Навоийнинг ҳаётидаги тез-тез учраб турадиган кўпгина фожиали кунларни бир чеккага суриб қўйиб, уни ижод, завқ-шавққа тўла вақтларига хос бўлган кўринишда ифода этган.


Унинг юзларида чуқур ва қалин ажинлар йўқ. Соқолларда фақат янги туша бошлаган оқлар сезилади. Ҳазрат Навоийнинг боқишлари жиддий, чарчаганлик аломатлари сезилмайди, куч- қуввати ҳали кўпдек туюлади. Дераза олдига қўйилган гул ҳам буни тасдиқлайди. Яъни шоирнинг ҳаёти ва ижодининг гуллаган даври эканлигини билдиради.
Асар мазмун жиҳатидан ҳам, композиция жиҳатидан ҳам рассомнинг муваффақиятли ишларидан ҳисобланади.
Мамлакатимизда Алишер Навоий мвзусидаги йирик ҳайкалдан бири Тошкент миллий истирохат боғидаги монумент-ёдгорлик ҳисобланади. Мазкур ҳайкал-ёдгорлик 1992 йилда ҳайкалтарошлар М.Алиев ва бошқалар томонидан яратилган. 85-расм. Асар тасвирини кузатишда. Эътиборни ёдгорликни Тошкентнинг қайси ерида ўрганилганлиги, асарнинг яратилган йили, асар муллифлари, асарнинг қандай материаллдан ишланганлиги, унинг ўлчовлари, ёдгорлик композицияси, ёдгорликда Алишер Навоийнинг қайси даври тасвирланганлиги, Навоий ҳайкалининг кўринишидаги ҳолатидан қандай маъно англаш мумкинлиги, Навоий ёдгорлигининг нега муқаддас қадам жойга айланганлигига қаратиш лозим.
Алишер Навоий сиймоси график асарлада ҳам ўз ифодасини топган. Навоий мавзусида ижод этган график рассомлардан бири қутлуғ Башаровдир. Унинг Навоий мавзусидаги ишларидан бири шоирнинг “Ҳамса” номли асарига ишланган “Алишер Навоий” портретидир”. 86- расм. У 1969 йилда ишланган бўлиб, унда Навоий бутун бўйи-басти билан тасвирланган. Уни Навоий қўлидаги қоғоз ва қалам, хаёлчан ҳолатидан билса бўлади. Тасвирдаги хонтахта устида қоғоз, қаламдон, мажнунтол тасвири, очилиб турган гуллар, дарахтдаги қуш унга лирик кайфият бахш этаётгандай туюлади. График ишда воқеа боғдаги шинам айвонда бўлаётганлигини билиб олиш ҳам қийин эмас. Чунки, тасвирдаги мажнунтол, қуш, гуллар шундан дарак бермоқда. Ишнинг муваффақияти шундаки, тасвирдаги истисносиз ҳамма воситалар, яъни Навоийнинг ижод пайитини ифодалашга қаратилган. Иллюстрацияда рассом Навоийни фақат шоиргагина хос кўринишда эмас, балки давлат арбоби сифатида ҳам тасвирлашга ҳаракат қилган. Буни унинг эгнидаги шоҳона кийимлар ва айвондаги айрим жихозлардан билиш мумкин. Рассомнинг яна бир ютуғи шундаки, у томошабин шахсида илиқ кайфият ҳосил қилиш учун санъатнинг хусусиятларига риоя қилган ҳолда фақат қизил ва оқ рангларнинг ўзаро уйғунлигидан фойдаланиб ўз ғоясини амалга оширган. Бу тасвирдан бирон-бир ғояни, мазмунни турли-туман ранглар билангина ифодалаш шарт бўлибгина қолмасдан, балки уни бир ёки икки ранг билан чизиқлар ёрдамида ҳам амалга оширса бўлишлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Шундай қилиб Алишер Навоий халқпарвар шоир, давлат арбоби сиз ва биз учун намуна бўлиб қолади ва биз ана шундай бобокалонимиз борлигидан фахрланамиз. У бизни доимо эзгу ва олийжаноб ишларга етаклаб туради.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish