Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/104
Sana06.06.2022
Hajmi2,21 Mb.
#642730
TuriУчебник
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

3.12. Солиқларнинг функциялари 
 
Маълум-ки, ҳар қандай иқтисодий категориянинг фақат ўзи 
бажарадиган функциялари мавжуд бўлади. Амалиётда функциясиз, яъни 
бажарадиган функцияси бўлмаган иқтисодий категория бўлмайди. Чунки 
функция иқтисодий категориянинг амалиётдаги харакати ҳисобланади ва у 


174 
орқали категориянинг моҳияти чуқур очиб берилади. Шунинг учун 
иқтисодий адабиётда иқтисодий категория функцияси дейилганда, ушбу 
категориянинг ҳаётда кўп марталаб қайтарилиб туриладиган ва 
такрорланиб туриладиган хатти-харакатлари тушунилади. 
Иқтисодий категория сифатида солиқларнинг ҳам фақат ўзига хос 
функциялари мавжуд. Шуни таъкидлаш лозим-ки, биринчи навбатда 
солиқларнинг қиймат дастаги сифатида даромадларни тақсимлаш ва кайта 
тақсимлаши амалга оширилади. Иқтисодий адабиётда иқтисодчи олимлар 
ўртасида солиқларнинг функциялари тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас. 
Лекин уларнинг барчасини солиқларнинг фискаль (ғазна) функцияси 
тўғрисида ягона фикр мавжуд. Солиқларнинг бошқа функциялари эса 
ҳозирги даврда давлат бажарадиган функцияларни кўпайганлиги билан 
бевосита боғлиқдир. Бунга ёрқин мисол қилиб, ҳозирда давлат ўзининг 
анъанавий функцияларидан ташқари жамиятда, биринчи навбатда 
иқтисодиётда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш ва тартибга 
солиб туриш функциясини кўрсатишимиз мумкин. 
Ҳозирда кўп иқтисодчи олимлар солиқларнинг қуйидаги 
функцияларини ажратиб кўрсатадилар: фискаль, тартибга солиб турувчи, 
тақсимловчи, рағбатлантурувчи (сўндирувчи) ва назорат функциялари. Бу 
соҳада Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар эса солиқларнинг икки 
функциясини ажратиб кўрсатадилар: тақсимлаш ва назорат функциялари. 
Иқтисодий адабиётда солиқлар бажарадиган функциялар тўғрисида 
иқтисодчи олимларнинг фикрларини ўрганиш ва ҳозирги вақтдаги 
солиқларни иқтисодиётдаги ўрнини янгича тахлил этган ҳолда солиқлар 
бажарадиган функциялар тўғрисида ўз фикримизни билдирамиз. Бизнинг 
фикримизча солиқлар қуйидаги функцияларни бажаради: 
1.
Фискаль (ҳазина) функцияси; 
2.
Тақсимлаш функцияси; 
3.
Рағбатлантириш (сўндириш) функцияси; 


175 
4.
Назорат функцияси. 
Солиқларнинг фискаль (ҳазина) функцияси орқали давлат ўзига 
юклатилган вазифалар: иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқаларни 
бажариш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни давлат бюджети 
даромадлари қисмида жамланиши амалга оширилади. Солиқларнинг 
фискаль функциясининг асосий мақсади бу – давлат молиявий 
ресурсларини ўз муддатида ва тўлиқ шакллантириш ҳисобланади. Бу 
функцияни юқори даражада амалга оширилиши, яъни солиқ тушумларини 
кўпайиши давлат фаолияти учун қўшимча молиявий имконият яратади. 
Бунинг натижасида солиқлар ўзларининг фискаль функцияси ёрдамида 
давлатнинг иқтисодий қудрати ортиши амалга ошади.
Солиқларнинг тақсимлаш функцияси ёрдамида давлат иқтисодиётни 
бошқариш ва тартибга солиб туришни амалга оширади. Бу функцияни 
амалга оширишда солиқлар даромадлар, баҳолар, фоизлар, акциялар курси 
динамикаси ва тарифлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади. 
Ушбу жараёнда солиқлар мамлакат миллий даромадини, хўжалик 
юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли даромадларини тақсимлаш ва қайта 
тақсимлашда асосий дастак бўлиб ҳисобланади. Солиқларнинг тақсимлаш 
функцияси нафақат даромадларни тақсимлашда, балки капиталлар ва 
инвестиция ресурсларини тақсимлашда ҳам иштироқ этади. Шуни 
таъкидлаш лозим-ки, солиқлар тақсимлаш функциясида баъзи солиқлар 
ставкасини юқори даражада ўрнатилиши орқали амалга оширади. 
Солиқларнинг тақсимлаш функцияси ёрдамида давлат мамлакат 
иқтисодиётидаги ҳамда жамият ижтимоий-иқтисодий жараёнларига 
бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, давлат солиқлар ёрдамида юқори 
рентабеллик фаолият турларидан маълум даромадларни ундириб, уларни 
иқтисодиётни паё рентабеллик ёки зарар кўриб фаолият кўрсатувчи лекин 
ўз фаолият билан жамият хаёти учун зарур бўлган соҳаларга сарфлаши 
мумкин. Мамлакат аҳолиси учун даромадлари бўйича прогрессив шкала 


176 
ёрдамида юқори даромад топадиган тоифадан юқори ставка ёрдамида 
уларни даромадларини қайта тақсимлаш имкониятига эга бўлади. 
Солиқларнинг рағбатлантириш (сўндириш) функцияси ўз моҳиятига 
асосан .қорида қайд этилган фискаль ва тақсимлаш функциясининг 
ҳосиласи ҳисобланади. Солиқларнинг бу функциясини кўп иқтисодчи 
олимлар макроэкономик даражада тартибга солиш деб ҳисоблашади, 
чунки бу функция барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқороларнинг 
ҳамда давлатнинг иқтисодий манфаати билан бевосита боғлиқдир. 
Амалиётга киритиладиган ҳар бир солиқ ўз киритилиши мақсадидан 
қатъий назар ўз моҳиятига асосан бир вақтни ўзида солиққа 
тортилмайдиган фаолият турлари учун рағбатлантирувчи ва аксинча 
солиққа тортиладиган фаолият турлари учун сўндирувчи сифатида таъсир 
кўрсатиши мумкин. Иқтисодиётга янги солиқ турини киритилиши хўжалик 
юритувчи субъектлар ҳисобида баъзи қонунбузарликка сабаб бўлиши ҳам 
мумкин. 
Ҳар бир рағбатлантирувчи (сўндирувчи) функция сифатида у ўзига 
хос рағбатлантирувчи шакллар ва элементлар ҳисобланган солиқ бўйича 
имтиёзлар тизими ва рағбатлантириш, чекловчи ставкалар ҳамда 
фаолиятни тўхтатиб қўйиш каби дастаклардан фойдаланади. 
Шуни таъкидлаш лозим-ки, баъзи иқтисодчи олилар солиқларнинг 
рағбатлантириш (сўндириш) функциясини доимий характерда эмас деган 
қараш асосида уни мустақил функция сифатида тан олишмайди. Уларни 
фикрича, мамлакатда давлат бюджети тақчиллиги (дефицити) шароитида 
солиқларнинг бу функцияси амал қилмайди. Биз иқтисодиётни 
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тажрибасини 
таҳлил этган ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожланиш 
ьосқичларини ўрганиб чиқиб юқоридаги фикрга ўз эътирозимни 
билдиришга асос мавжуд деб ҳисоблаймиз. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон 
Республикасида 1994-1997 йилларда банк тизимини ривожлантириш 


177 
мақсадида тижорат банклари бир неча солиқ тури тўлашдан озод этилиб, 
ҳисобланган солиқ суммалари тижорат банкларини моддий-техника
базасини такомиллаштиришга йўналтирилди. Худди шу йиллари 
мамлакатимизда давлат бюджети тақчиллиги (дефицити) мавжуд эди. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермер хўжаликларни 
ривожлантириш учун солиқлар бўйича берилган имтиёзлар бизнинг 
фикримизча қўшимча асос ҳисобланади. 
Солиқларнинг назорат функцияси ўз моҳиятига кўра химоя 
функциясини, яъни давлат ва солиқ тўловчилар ўртасидаги солиқ 
муносабатларини олиб борилишини таъминлаш ҳамда ваколатли давлат 
органларининг амалдаги қатъий фаолиятини бажарилишини амалга 
оширади. Солиқларнинг назорат функциясиз унинг бошқа функцияларини 
амалга оширилиши ўз маъносини йўқотади. 
Шуни таъкидлаш лозим-ки, солиқларнинг назорат функцияси 
амалдаги қонунлар ва ҳуқуқларга асосланган ҳолда солиқ тўловчиларни 
қонунчиликка бўйсунишига, унга риоя қилинишини қонун кучи остида 
мажбурий 
амалга 
оширади. 
Мамлакатда 
давлат 
ҳокимиятини 
кучсизланиши солиқларнинг назорат функциясини кучсизланишига олиб 
келади. Ўз навбатида, солиқларнинг назорат функциясини кучсизланиши 
давлат ҳокимиятини кучсизланишига омил бўлиши мумкин. 
Солиқларнинг назорат функцияси аниқ кўринишида солиқ тўловчи 
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қонунчилигига қатъий амал 
қилинишида, солиқларни ўз муддатида ва тўлиқ давлат бюджетига 
тўланишида, молиявий жазо чораларини самарадорлигида намоён бўлади. 
Солиқларнинг назоарат функцияси ёрдамида ваколатли давлат 
органлари мамлакатдаги яратилган ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий 
даромад қийматини ҳамда ундаги солиқларнинг улушини ҳисоб-китоби ва 
назоратини олиб борилади. Ушбу назорат орқали давлат бюджетига солиқ 
тушумларини келиб тушушини миқдорий ўлчови амалга ошади, уларни 


178 
давлатни молиявий ресурсларга бўлган эхтиёжига таққосланиш 
бажарилади ҳамда шу асосда амалдаги солиқ қонунчилигига, яъни 
солиқлар киритилиши, солиқ ставкаларини ўзгартирилиши ва имтиёзлар 
тизимига қўшимчалар киритилишига имконият яратилади. Булардан 
хулоса қилиш мумкин-ки, солиқларнинг назорат функциясининг қонуний 
кучлилиги ва унинг самарадорлиги унинг бошқа функциялари амал 
қилишини аниқлаб беради. Шунинг учун, агар солиқларнинг назорат 
функцияси амалда кучсизланса, ўз навбатида унинг бошқа функциялари 
самарадорлиги пасайиши мумкин. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish