Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва уларнинг турлари



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

6.2. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва уларнинг турлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Қимматли 
қоғозлар 
бозори 
тўгрисида»ги қонуннинг 3-моддасига асосан «Қимматли қоғозларнинг 
ҳосилалари – даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсатгичлари 
(индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлардир»* Амалдаги 
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчиликка асосан қимматли қоғозлар
ҳосилаларининг қуйидаги турлари муомалада бўлиши мумкин: 
1.
Опцион; 
2.
Фьючерс; 
3.
Варрант. 
Ўзбекистон Республикасида муомалага қимматли қоғозларнинг 
ҳосилаларини чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, яъни
мамлакатимиз худудида қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш 
тартиб- қоидасига кўра қимматли қоғозларнинг ҳосилалари фақатгина 
акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари (асосан акциялар) 
асосида муомалага чиқарилиши мумкин. Қимматли қоғозларнинг 
ҳосилалари эмиссияси амалдаги қонунчиликка асосан тегишли давлат 
органида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. 


267 
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари эмитенти бўлиб, ушбу қимматли 
қоғозни ўз номидан ва бу бўйича келиб чиқадиган барча мажбуриятларни 
ўз зиммасига олувчи юридик шаҳс ҳисобланади. Қимматли қоғозларнинг 
ҳосилаларини муомалага чиқариш тўғрисидаги қарорни эмитентнинг 
(дилернинг) бу соҳага ваколати мавжуд органи томонидан қабул қилинади. 
Ушбу орган қабул қилинадиган қимматли қоғозларнинг ҳосилалари 
эмиссияси проспектини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонунчилигига асосан агарда қимматли қоғозларнинг 
ҳосилаларини базис активи 1 млн. сўм ва ундан сал кўпрок бўлса, у ҳолда
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини шартномаси фонд биржасининг 
жойлардаги филиалларида рўйхатдан ўтади. Агарда қимматли 
қоғозларнинг ҳосилаларини базис активи 1 млн. сўмдан кўпрок бўлса, у 
ҳолда бу шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси 
ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва 
назорат қилиш Маркази томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан 
ўтказилади. 
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари муомалага нақд ва нақд 
бўлмаган кўринишда чиқарилиши мумкин. Нақд бўлмаган кўринишда
чиқарилишда глобал сертификат, яъни қимматли қоғозларнинг 
ҳосилалари шартномасига асосан базис активини сотиб олиш ёки сотишни 
тасдиқловчи, қоғоз чиқарилади ва бу сертификат депозитарийда 
ўрнатилган тартиб-қоида асосида сақланади. 
Қимматли қоғозлар тўгрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонунчилигига асосан қимматли қоғозларнинг ҳосилалари класс 
ва сериялар бўйича тасдиқланиши мумкин.
1.
Класс бўйича – бу холатда қимматли қоғозларнинг ҳосилалари 
шартномасининг базис активида бир турдаги қимматли қоғоз (кўп холатда 
акция) ташкил этади. 


268 
2.
Серия – бу холатда бир классдаги ва бир хил нархдаги ҳамда 
бир ҳил муддатда тўлов муддати келган базис актив ташкил этади. 
Қимматли 
қоғозларнинг 
ҳосилалари 
шартномасида 
қимматли 
қоғозларнинг олди-сотди муддатини узайтириш, сотувчининг мулки 
бўлмаган қимматли қоғозларни сотиш ҳамда муддати ўтган қимматли 
қоғозларнинг ҳосилалари сотувга қўйиш амалга оширилмайди. 
Опцион
(немисча “option” сўзидан олинган) – шартнома бўлиб, 
унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган 
нархда белгиланган муддатда харид қилиш хуқуқини беради. 
Опционнинг хусусияти шундаки, унинг эгаси қимматли қоғознинг 
ўзини эмас балки уни сотиб олиш ёки сотиш хуқуқини опцион мукофоти 
эвазига сотиб олади. Шуни таъкидлаш лозимки, опцион эгаси вазиятга 
қараб опцион юзасидан сотиб олиш ёки сотиш хуқуқидан фойдаланиш ёки 
ундан воз кечиши мумкин. 
Опцион шартномасида икки томон иштирок этади – биринчи томон 
опционни сотиб олувчи (сакловчи), яъни маълум миқдордаги қимматли 
қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш хуқуқини харид этувчи ва икинчи томон 
– опционни сотувчи, яъни шартномада кўрсатилган маълум миқдордаги 
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини олувчи шахс 
иштирок этади. 
Халқаро амалиётда барча опционлар икки турга булинади: 
- сотиб олиш учун опцион (харидор опциони) “ колл” опцион (call); 
- сотиш учун опцион (сотувчи опциони) “пут” опцион (put). 
Сотиб олиш учун опцион уни эгасига келажакда келишилган шарт ва 
мукофот эвазига базис активини сотиб олиш хуқуқини беради. 
Сотиш учун опцион эса уни эгасига келажакда келишилган шарт ва 
мукофот эвазига базис активини сотиш хуқуқини беради. 
Опционларни амалга ошириш муддати бўйича икки турга бўлинади: 


269 
1.
“Европа опциони” – ушбу шартномада келишилган опцион 
шартлари фақатгина унда кўрсатилган муддатда амалга оширилади. 
2.
“Америка опциони” – ушбу шартномада келишилган 
шартларни опцион эгаси ҳоҳлаган муддатда амалга ошириши мумкин. 
Опцион бўйича мукофот – бу опционни харид этиб олаётган шахс 
томонидан уни сотаётган шахсга опцион сертификатини имзолагани учун 
бериладиган баҳодир. 
Опционнинг ички қиймати – бу опцион эгасига опцион шартномаси 
амалга ошганда оладиган даромадидир. Унинг миқдори эса базис 
активининг жорий баҳоси ва опцион амалга ошгандаги ижро баҳоси 
ўртасидаги фарқдан иборат. 
Опционнинг ташқи қиймати – опционнинг ички қиймати ва мукофот 
ўртасидаги фарқдан иборат бўлиб унинг миқдори шартноманинг 
муддатлилиги, курснинг барқарорлиги ва фоиз ставкаларининг 
динамикасига тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Опцион бўйича базис активи қуйидаги маълумотларни ўзида акс 
эттириши лозим: 
-қимматли қоғознинг тури (тип, категория); 
-қимматли қоғозларнинг номинали (қиймати); 
-ҳар бир дона қимматли қоғоз учун баҳо; 
-қимматли қоғозларнинг сони; 
-қимматли қоғозларнинг эмитенти; 
-умумий қиймати; 
-қимматли қоғозларнинг турига қараб бошқа қўшимча маълумотлар 
талаб этилади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, опцион шартномалари асосида қимматли 
қоғозларнинг курсини кўтарилиши ёки унинг акси, пасайиши ҳисобига 
даромад олишлиги учун опцион бўйича “чайқовчилик” манфаати ётади. 


270 
Энди биз “ сотиб олиш”ни амалга ошириш механизмини кўриб 
чиқамиз. Ушбу шартномага асосан опцион эгаси унинг сотувчисидан 
маълум миқдордаги қимматли қоғозларни маълум муддатдан кейин 
келишилган баҳода сотиб олиш хуқуқини сотиб олади. Опционни 
сотувчиси эса шартномада кўрсатилган қимматли қоғозларни мукофот 
эвазига опцион эгаси кўрсатмасига асосан келишилган баҳода сотиш 
мажбуриятини олади. 
Масалан, “RIAAAL ХЖ” акцияларининг опцион операциясидаги 
жорий курси 1000 сўм. Опцион эгаси бундай акцияларининг 1 лотини (100 
дона акция) сотиб олди дейлик. Опцион шартномасига асосан унинг эгаси 
маълум муддатдан кейин ушбу лотни, яъни хар бир акцияни 1100 сўмдан 
сотиб олади. Шартномага асосан унинг эгаси сотувчига хар бир акция учун 
20 сўмдан мукофот тўлайди. Опцион контрагентлари “ RIAAAL ХЖ” нинг 
акцияларининг курсига мутлақо тескари манфаатда бўлади. Опцион эгаси 
акция курси кўтарилиши тарафдори, унинг ҳисоби бўйича “ RIAAAL ХЖ” 
акциясининг курси келажакда 1200 сўмни ташкил этса, у ўз хуқуқини 
амалга оширади ва хар бир акциядан 80 сўм (1200 – 1100 – 20) даромад 
олади. Опцион эгасининг лот бўйича даромади 8000 сўмни ташкил этади. 
Агар опцион эгаси янглишган бўлса, яъни “ RIAAAL ХЖ” акциялари 
курси фақатгина 1100 сўмгача кўтарилган бўлса, ҳамда опцион амалга 
оширилган тақдирда унинг эгаси ҳар бир акциядан 20 сўмдан ва жами 
лотдан 2000 сўм зарар кўради. Шунинг учун бундай ҳолатларда опцион 
эгаси ўз ҳуқуқидан фойдаланмайди ва опцион шартномасини бекор 
қилади. Иккинчи томондан опционни сотувчи “ RIAAAL ХЖ” акциялари 
курсининг ўзгармай қолиши ёки кўтарилганда ҳам пастроқ кўтарилишидан 
манфаатдор. Агар опцион муддати келганда “ RIAAAL ХЖ” 
акцияларининг курси 1100 сўмни ташкил этса, юқорида таъкидлангандек 
опцион эгаси ўз хуқуқидан фойдаланмайди, натижада опционни сотувчи 


271 
ҳар бир акция учун 20 сўм мукофот ва жами 2000 сўм даромад олади, 
ундан ташкари базис активидаги қимматли қоғозлар унинг ўзида қолади.
Биз энди “сотиш учун” (put)ни амалга ошириш механизмини кўриб 
чиқамиз. Таъкидлаш лозимки, ушбу опционнинг амалга оширилиш 
механизми “сотиб олиш учун опцион” механизмининг тескарисидир. 
“Сотиш учун” опцион эгаси базис актив акцияларини курсининг пасайиши 
манфаатида, опционни сотувчи эса ушбу курснинг кўтарилиши 
манфаатида бўлади. Опцион сотувчиси опцион шартномасини имзолаганда 
унинг эгасидан “RIAAAL ХЖ акцияларини жорий нархи 1000 сўм, опцион 
шарти бўйича келажакда “RIAAAL ХЖ” хар бир акциясини донасини 1000 
сўмдан сотиб олиш мажбуриятини олади. Натижада ҳар бир акция учун (1 
лот 100 дона акция) 20 сўмдан, яъни жами 2000 сўм мукофот пули олади. 
Бу ерда опцион сотувчиси курснинг сақланиб қолиши ёки ўсишидан 
манфаатдор, чунки бу ҳолатда опцион эгаси шартномадаги хуқуқидан воз 
кечади. Бу ҳолатда опцион сотувчиси ҳеч қандай харажатсиз 2000 сўм 
мукофот пули олади. Агарда “RIAAAL ХЖ” акциясининг бозор курси 
келажакда тушиб кетса, у ҳолда опцион эгаси ўз хуқуқидан фойдаланади. 
Масалан, “RIAAAL ХЖ” акияларининг бозор курси пасайиб 900 сўмни 
ташкил этди. Бунда опцион эгаси ўз хуқуқидан фойдаланади ва “RIAAAL 
ХЖ” акцияларини опцион сотувчисига шартномадаги келишилган баҳо 
1000 сўмга сотади. Бу ҳолатда у ҳар бир акциядан 80 сўмдан даромад 
топади, яъни (1000 – 900 – 20). 
Ҳар бир давлатда опционнинг ўзига хос котировкасининг таснифи 
мавжуд. Масалан, АҚШда хар бир опцион учун қуйидаги тасниф бор: 
1.
Опционнинг тури – “сотиб олиш” учун (“с”) ёки “сотиш учун 
опцион (“р”) 
2.
Опционнинг класси опцион шартномасидаги базис активидаги 
қимматли қоғозлар тури. 
3.
Опцион лотидаги хар бир қимматли қоғозга мукофот миқдори. 


272 
Масалан, анъанавий опцион котировкаси қуйидагича ифодаланади: 
6 ММБ ОСТ 45 Cal 1 
бу ерда
6 – опцион асосида ётувчи 100 акциядан иборат шартномалар сони
ММБ – акциядорлик жамиятининг қисқартирилган номланиши; 
ОСТ – опцион шартномасининг тугаш муддати; 
45 – опционни амалга ошириш баҳоси; 
Cal – опцион тури (бу ерда “Call” “сотиб олиш учун опцион”) 
1 – “опционда кўзда тутилган мукофот” 
Юқоридаги котировкага асосан, ушбу опцион эгаси ММБ 
акциядорлик жамиятининг 600 дона (6х100) акциясини 45 АҚШ доллари 
баҳосида октябрь ойида сотиб олиш хуқуқини олган ва бунинг учун 600 
АҚШ доллари миқдорида (1х6х100) мукофот пулини тўлаган. 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан 
“сотиб олиш учун опцион” ва “сотиш учун” опционларнинг базис 
активлари эмитентларининг аввал муомалага чиқарган ўзлик қимматли 
қоғозлари ва аввал муомалага чиқарган учинчи шахснинг қимматли 
қоғозлари ташкил этиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка асосан 
опционнинг базис активи бўлиб эмитентнинг ўзлик бирламчи муомалага 
чиқарилган қимматли қоғозлари хизмат қилишга йўл қўйилмайди. 
Опционлар эгаси ёзилган ва тақдим этувчига бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасида опционнинг барча турларида базис 
активининг шартномада келишилган муддатда ёки опцион эгасининг 
ҳоҳлаган муддатида сотиб олиш ёки сотиш хуқуқидан фойдаланишлари 
мумкин. Шуни таъқидлаш лизимки, опцион шартномаси бўйича 
операциялар биржа ва биржадан ташқари бозорда ҳам амалга оширилиши 
мумкин. 


273 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish