9.2. Мажбурий ва ихтиёрий суғуртани ташкил қилиш
тамойиллари
Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги катта рол ўйнайди. Шу
сабабли ушбу соҳада мажбурий ва ихтиёрий қишлоқ хўжалиги суғурталари
амалга оширилади. Қуйидаги мажбурий суғурталар амалга оширилиши
керак:
-тижорат банклари томонидан берилган кредитлар қайтарилиши
юзасидан жавобгарликни суғурталаш;
-қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун ва фъючерс
шартномалари бўйича берилган аванслар кайтарилишини таъминлаш
жавобгарлигини суғурталаш;
419
-қишлоқ жойларида яшовчи фукароларга тегишли бўлган мол-
мулкларни суғурталаш;
-қишлоқ жойларида гаровга қуйилган мулкларни суғурталаш;
-қишлоқ
жойларидаги
транспорт
эгалари
фуқаролигига
жавобгарлигини суғурталаш;.
Юқорида келтирилган мажбурий суғурталашдан ташқари ихтиёрий
суғурталашни ҳам амалга оширадилар. Хусусан қуйидаги объектлар
ихтиёрий равишда суғурталаниши мумкин:
-қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш;
-экинларни қазиб кайта экиш, қушимча экишни суғурталаш;
-қишлоқ хўжалиги корхоналарининг чорва молларини суғурталаш;
-қишлоқ хўжалиги корхоналари асосий воситаларини суғурталаш;
-табиий пичанзорлар, утлоқлар, тутзорларни суғурталаш;
-пиллани суғурталаш;
-бог ва узумзорлар ҳосилини дулдан суғурталаш;
-қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари мол-
мулкини суғурталаш;
-фукаролар томорқаси ва экинзорларини суғурталаш ва хокозо.
Мажбурий суғурталашнинг яна бир тури бўлиб тижорат банклари
томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун ажратиладиган,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги
соҳасидаги лойихаларни амалга оширишга қаратилган кредитларни
суғурталаш ҳисобланади. Суғурта объектлари бўлиб қишлоқ хўжалиги
корхонаси томонидан олинган кредит маблағларини тижорат банкига ўз
вақтида кайтарилмаслилиги учун юз берадиган жавобгарлик саналади.
Суғурта ходисаси бўлиб тижорат банкидан олинган кредитнинг гаров
билан таъминланмаган қисмини ўз вақтида қайтарилмаслиги ҳисобланади.
Суғурта суммаси суғурталовчи жавобгарлигининг шартномада кўзда
тутилган даражасига кўра белгиланади. Кредит ўз вақтида тўла ёки қисман
420
қайтарилмаганда суғурталовчи ёки унинг вакили кайтарилиш муддати
етиб келган кундан бошлаб уч кун ичида суғурта ходисаси юз
берганлигини тасдиқловчи хужжатларни такдим этади. Ушбу хужжатлар
асосида
суғурта
далолатномаси
тузилади.
Банклар
риски
ва
таваккалчиликни олдини олиш, уни бошқариш мақсадлари учун катта
маблағлар сарфлайди. Бундай тадбирлар банкларнинг бевосита ўзлари
томонидан ёки рискни махсус суғурта компанияларида суғурта йўли билан
амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистондаги суғурта компаниялари
томонидан банк фаолияти соҳасидаги ғайри қонуний ҳаракатлардан
суғурталашнинг асосий қоидалари энди ишлаб чиқарилмоқда. Шунинг
учун ҳам ривожланган мамлакатлар тажрибасини урганиш диққатга
сазовордир. Жумладан Буюк Британиянинг Ллойд суғурта ассоциацияси
томонидан ишлаб чиқилган банкларни комплекс суғурталаш ВВВ ва
компьютер соҳасидаги рисклар туфайли етказилган зарарнинг қопланиши
кўзда тутилган:
1)
банк ходимлари томонидан қайси мақсадида содир этилган
ғайри қонуний ҳаракатлари туфайли суғурталанувчига етказилган зарарни
қоплаб берилиши:
2)
Қалбаки тўлов хужжат, сохта имзолар, сохта чеклар ва бошқа
сохта хужжатлар қабул қилиниши туфайли тақдим этилиши оқибатида
суғурталанувчига етган зарарни суғурталаш ва х.к.
3)
Пластик карточкалардан фойдаланиш билан боғлиқ рискдан
суғурталаш. Бизнинг мамлакатимизда бу соҳада амалда суғурталаш
компаниялари томонидан таклиф этилаётган суғурта хизмати тури пластик
карточкалар йуқотиб қуйилишини суғурталашдан иборат. Ўзбекистонда
амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда
тадбиркорлик соҳаси ривожланмокда. Лекин бу соҳа катта рисклар билан
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тадбиркорлик рискини суғурталаш
ишларини олиб бориш керак. Тадбиркорлик соҳасидаги молиявий рискни
421
суғурталаш
юзасидан
шартнома
тўзиш
пайтида
суғурталовчи
суғурталанувчига қуйидаги вокеалар билан боғлиқ зарарларни тулик ёки
қисман қоплашликни ўз зиммасига олади;
А) кўзда тутилган ходисалар туфайли ишлаб чиқаришни тўхтаб
қолиши ёки қисқариши;
Б) банкротлик юз бериши;
В) битим бўйича кредитор саналувчи ҳамкор томонидан шартнома
мажбуриятларини бажарилмаслиги ва х.к.
Г) Яна бир суғурталашни тури бўлиб жавобгарликни суғурталаш
ҳисобланади. Бундай суғурталаш суғурта фаолиятининг алоҳида соҳаси
бўлиб, мамлакатимиз суғурта бозорида янги суғурта хизматидир.
Суғуртанинг ушбу тури объекти бўлиб суғурталовчининг шартномасиз ёки
шартнома асосида мажбуриятлари бўйича учинчи шахслар мулкига ёки
шахсга етказилган зарар учун жавобгарлиги ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси фукаролик кодексининг 918-моддасида жавобгарликни
суғурта қилишнинг асосий қоидалари белгиланган. Ушбу кодекснинг
кўрсатилган моддасида айтилишича:
“Бошқа шахсларнинг хаёти, соғлиги, ёки мол-мулкига зарар
етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан
жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта
қилдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин
бўлган бошқа шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Зарар
етказганлик учун жавобгарлик хавфи суғурталанган шахс суғурта
шарномасида кўрсатилиши лозим. Агар бу шахс шартномада
кўрсатилмаган бўлса, суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи
суғурталанган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодексининг 919-920 чи моддаларида шунингдек, жавобгарликни
суғурталаш кўринишларидан бўлиб саналувчи шарнома бўйича
жавобгарликни ҳамда тадбиркорлик хавфини суғурталаш ҳақидаги
422
қоидалар кўзда тутилган. Бўлардан ташқари суғурта бозорида фукаролик
жавобгарлигини, касбий жавобгарликни, мажбуриятлар бажарилмаганлиги
туфайли юз берган жавобгарликни ва бошқа турдаги жавобгарликларни
суғурталаш ҳоллари ҳам учрайди. Жавобгарликни суғурталаш ихтиёрий
шартнома тўзиш ёки мажбурий суғурталаш йўли билан амалга оширилиши
мумкин. Бундай суғурта шартномасининг ўзига ҳос хусусияти, бундай
шартнома зарар куриши мумкин бўлган учинчи шахс фойдасига тўзилади
ва зарар суғурта ходисаси юз берганда талаблар бевосита манфаат олувчи
шахс томонидан ҳам суғурталовчига ҳам билдирилиши мумкин. Тиббий
суғуртада суғурта ходисаси юз берганда суғурта бадаллари ҳисобидан
жамгарилган маблағлар ва олдини олиш тадбирларни молиялаштириш
маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олишликнинг кафолатлашдан иборат.
Тиббий суғурта объекти бўлиб суғурта ходисаси юз берганда тиббий ёрдам
кўрсатиш билан боғлиқ ҳаражатлар тарзидаги суғурта таваккалчилиги
ҳисобланади. Суғурта ходисаси бўлиб шартнома олганда бўлган давр
давомида суғурталанган шахсни ўткир сурункали касалликлар,
жарохатланиш, заҳарланиш, бошқа турдаги бахтсиз ходисалар туфайли
маслахат-профилактик, даволаш ва бошқа турдаги ёрдамлар олиш
мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилиши сабабланади.Давлат
ижтимоий суғурталаш меҳнат муносабатлари бўлиб фуқароларнинг
жисмоний ва ақлий қобилиятларини руёбга чиқарилиши жараёнида ходим
ҳамда иш берувчи ўртасидаги меҳнат туғрисидаги қонунлар билан
тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Ишлаб
чиқаришда юз берган бахтсиз ходисалар ёки касб касаллигига чалиниш
окибатида юз берган моддий зарар деганда соғликка зарар етган ҳолда
ходим йуқотган иш ҳақи, унинг муайян қисмини қоплаш, қушимча
ҳаражатларни қоплаш, бир йўла қопланадиган нафақа бериш, маънавий
зарарни қоплаш кабилардан иборат бўлади. Ходим вафот этган тақдирда
эса, ушбу ҳаражатлар унинг меҳнатга яроқсиз қарамогида бўлиб келган
423
оила аъзоларига тўланади (хотини ёки болаларига). Суғурталовчи
томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти (бадали) йиллик иш
ҳақи фондига нисбатан фоизларда, суғурталовчи томонидан белгиланган
тарифларга мувофиқ белгиланади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки,
суғурталаш жараёни муҳим ва уни туғри ташкил этиш эса ўз навбатида
мамлакатда
Do'stlaringiz bilan baham: |