Республкаси
Президенти
И.А.Каримов
:‖Банк
тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи
доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда ва бу ўзининг ижобий
натижаларини бермоқда. Бироқ, бу борадаги ишларни янада
чуқурлаштириш ва кенгайтириш керак. Нега деганда, айнан банклар,
таъбир жоиз бўлса, бутун иқтисодиѐтимизни озиқлантириб турадиган қон
томирлари
ҳисобланади,
мамлакатимизнинг
молиявий-иқтисодий
232
барқарорлиги кўп жиҳатдан уларнинг самарали фаолиятига боғлиқ‖
20
деб
алоҳида таъкидлаб ўтган. Ушбу омил хозирги вақтда банк тизимининг
аҳамиятини янада оширади.
5.2. Банк тизими ва унинг операциялари.
Агар мамлакатда етарли даражади банк фаолиятини курсатаѐтган
банклар, кредит ташкилотлар ҳамда иқтисодий ташкилотлар мавжуд булса
у холда банк тизими мавжудлиги тугрисида гап юритса бўлади. Ушбе
шароитда банклар ва кредит ташкилотлари турли шаклларида ҳамда
доимо уз мижозлари- иқтисодиѐт субъектлари, Марказий банк, бошқа
органлар, давлат хокимиятлари ва давлат бошқарув органлари, узаро ѐки
ѐрдамчи ташкилотлар билан мулокотда (муносабатда) бўлиб турадилар.
Банк тизими - ташкилий тузилма сифатида йирик тизим бўлиб –
мамлакатнинг иқтисодий тизимига киради. Бу шуни билдирадики,
банкларнинг фаолияти ва ривожланишини моддий ва номоддий
неъматларни ишлаб чиқариш, муомала ва истеъмол килиш билан боглик
холда куриб чикиш зарурдир. Узининг амалий фаолиятида банклар
хужвалик хаѐтини тартибга солиш механизми билан узвий равишда
боглик.
Шу билан бирга банклар солик тизими, баҳо тизими, баҳо ва даромад
сиѐсати, ташки фаолият иқтисодий фаолият шартлари билан узвий алоқада
бўлишлари шартдир. Бу шундай дарак берадики мамлкатдаги ижтимоий-
иқтисодий узгаришлар куп холларда банк тизими фаолиятига бошқа
ижтимоий - хужалик механизми билан алоқадорлигидаги харакатига
богликдир.
Банк тизими- бу мамлакат худудида тарихан шаклланган ва конкн
билан мустахкамланган кредит ташкилотларининг фаолият курсатиш
20
Каримов И.А. Жа ҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбе кис тон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009. 53 б.
233
шаклидир. Худди пул ва молия тизими каби банк тизими узига хос миллий
белгиларига эгадир. Шу белгилар шу худуднинг, географик шартлари об-
хаво ахоли миллий тузилиши, уларни нима билан машгуллиги, кушнилар
билан муносабати, савдо йуллари ва омиллар асосида шаклланади.
Банк тизими - ягона маънога эга эмас. Уни турли тамойилларни
куриш, турли холатларига караб гурухлаш мумкин. Масалан, уларни
ташкилий тузилишига кура интитуционал чизма кўринишида куриб чикиш
мумкин. Бундан ташкари банк тизимини бажарадиган функциялари, узаро
алоқадорлиги, мавкеи, махсус йуналиши, бажарадиган операцияларга ва
уларни тахбех этилишига караб ҳам гурухлаш ммумкин.
Тижорат банкларини белгиларига караб қуйидаги турларга бўлиш
мумкин. Мулкчилик шаклига караб банклар: давлат банкига, акциядор
банкларга, кооператив, хусусий, минтакавий, аралаш мулкчиликка
асосланган банкка булинади.
Акциядор банклар акциядор жамият
каби очик турдаги ѐки ѐпик турдаги акциядор банклар бўлиши мумкин.
Акциядорлар сафига кириш акцияларни сотиб олиш йули билан амалга
оширилади. Ҳукукий ва жисмоний шахслар банкларнинг акцияларини
сотиб олиши ва акциядорлар бўлиши мумкин.
Акциядор тижорат банкларининг юкори органи - акциядорларнинг
умумий йигилиши ҳисобланади. Ҳар йили акциядорларнинг йигилиши
уставдаги ва устав капиталидаги узгаришларни, йиллик фаолият ва унинг
натижаларини, банк даромадларини тасдиклаш, Банк Кенгаши таркибини
сайлаш банкнинг шуъба муассасаларини ташкил килиш ва бекор килиш
каби масалаларни куриб чикиши мумкин.
Баъзи тижорат банклари пайлар (бадаллар) ҳисобидан ташкил
килиниши мумкин. Бу турдаги банкларнинг катнашчилари ҳам хукукий ва
жисмоний шахслар бўлиши мумкин.
Хусусий банклар - жисмоний шахснинг пул маблағлари ҳисобидан
ташкил килинган банклар ҳисобланади.
234
Жойлашиш белгисига караб тижорат банклар: халқаро, республика,
минтакавий, вилоят банкларига булиниши мумкин.
Бажарадиган операцияларига караб тижорат банклар - универсал ва
махсус банкларга булинади.
Универсал банклар хилма-хил операциялар бажариш, хар хил
хизматлар амалга ошириш хусусиятига эга бўлади. Махсус банклар
маълум йуналишларга хизмат курсатиб, уз фаолиятини шу йуналишларда
ютукларга, самарадорликка эришишга багишлайди. Бундай банкларга
тармоқларга хизмат курсатувчи банклар, экспорт-импорт операцияларини
олиб борувчи банклар, инвестиция банклари, ипотека-замин банклари
кириши мумкин.
Банкларни инстутиционал тузилиши билан буйича гурухлари бир
канча унсурларни мажмуини бевосита ва билвосита банк фаолияти билан
шугулланувчиларни, уларни тузилишини, вазифалари, функциялари,
муҳитдаги операцияларини узаро алоқадарликда уз ичига олади. (ташкилот
ва корхоналар).
Ташкилий тузилиш буйича гурухлаш ушбу давлатда фаолият олиб
борадиган кредит турлари ва шаклларини, бунда иштирок этадиган
банкларнинг турларини уз ичига олади. Тузилма кредит шакллари ва банк
иштироки белгиларига караб тузилади.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда мавжуд булган банк
тизимларини шартли равишда универсал ва сегментланган турларга
ажратиш мумкин. Сунгги пайтларга кадар Германия, Франция, Голландия,
Швейцария каби ривожланган мамлакатларга универсал банклар хос эди.
Хозирда универсал банклар асосий мамлакатларда мавжуддир.
Сегментланган банк тузилмаси тижорат ва нобанк кредит
ташкилотларига фаолият муҳитини (операцияларини) катъий конуний
томонидан чегаралаб қуйилишини билдиради. Бундай холат хозирда АКШ,
Япония, Канада каби давлатларда мавжуд бўлиб уларда корпаратив
235
мижозларнинг қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш
операциялари билан шугулланишлари такикланади. Бирок бугунги кунда
АКШ 1933 йилда кабул килинган Гласс-Стегал конуни бекор килиниши
кутилмокда.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари Марказий банкдан
лицензияни олгандан сунгина давлат қимматли-қоғозлари билан
операцияларни амалга оширилиши мумкин. Уларга қимматли қоғозлар
билан операциялар килиш учун, тўлов харажатлари функциясини
бажарувчи қоғозлар учун (вексель-чек) ѐки пул маблағларини
жамгармаларга ва банк ракамларига жалб килишларини тасдикловчи
қоғозлар (депозит ва жамгарма сертификатлари) учун махсус лицензия
олишлари шарт эмас.
Бугунги кунда банкларни ва бошқа молия-кредит ташкилотлари
орасидаги фаркини йукотишни мамлакатдаги капитал харакатини
марказлашувуни ва жамгарлиши билан бевосита богликдир.
Бундай харакат натижасида узаро якин ва ухшаш булмаган кредит
ташкилотларини йуколиб кетиши ѐки кушилиши жараѐни амалга
оширилиши мумкин.
Шу билан бирга банкларнинг универсаллашуви макроиқтисодий
омилларига богликдир. Аммо бу фаолият узок муддатни уз ичига олади.
Хозирги кунда фаркларнинг йуколиши ва банклар томонидан функционал
ва юридик хусусиятларни бекор бўлиши асосан йирик тижорат
банкларида сезиларли амалга ошмокда. Шу кайд килиш лозимки йирик
банкларнинг универсаллашуви ва глобал йуналишларининг олиб
борилиши кичик банкларнинг, махсус кредит ташкилотларига яъни
маълум турдаги операцияларга мослашган ташкилотларга айланишига
сабаб булмокда. Бу эса купгина мамлакатларда фаолиѐт курсатаѐтган куп
босқичли банк тизимига хос хусусиятдир.
236
Бугунги кунда банкларнинг куп погонали бўлиши уларнинг
ташкилий тузилишига боглик.
Аммо, ривожланган мамлакатларга бир ѐки икки погонали банк
тизими хосдир
Бир погонали банк тизими варианти мамлакатда ягона марказий банк
хали мавжуд булмаса ѐки битта марказий банкдан иборат булсагина рсал
(хакикатда) мавжуд бўлиши мумкин.
Аммо цивилизация даражасидаги бозор иқтисодиѐти шароитига икки
погонали банк тизими хос. Бунда биринчи погона банклари-бу Марказий
банк, иккинчи қуйи погона эса-тижорат банклари ва кредит
ташкилотларидир.
Марказий банк-банк тизими мавжуд булган барча давлатлар пул-
кредит тизимининг асосини ташкил килади. Марказий банкнинг молия
бозоридаги урни мамлакатда бозор муносабатларининг ривожланиш
даражасига ва хусусиятига боглик.
Бу эса уз навбатида икки погонали банк тизимини шаклланишига
асосий омил бўлиб ҳисобланади. Чунки бунинг тепасида Марказий банк
бўлади.
Икки погонали банк тизимининг зарурли бозор муносабатларининг
карама-каршиликларидан келиб чикади. Бир томондан, бу хусусий молия
маблағларидан эркин фойдаланиш хукукини талаб килади. Бу қуйи погона
банклар-тижорат банклари орқали амалга оширилади. Иккинчи томондан,
бу муносабатларни маълум микдорда тартибга солиш назорат килиш
максадли йуналтириш зарур. Бундай махсус институт сифатида Марказий
банк юзага чикади.
Юкорида куриб утганимиздек банк фаолиятини махсус лицензия
асосида амалга ошириладиган фаолиятдир. Биз айтганимиздаги
Узбекистон Республикаси Тижорат банклари Марказий банк томонидан
237
бериладиган лицензия асосида фаолият олиб борадилар. Уларга кушимча
рецензия зарур эмас (факат валюта операцияларидан ташкари).
Бозор иқтисодиети ва жахон хужалиги ривожланиши билан банк
тизими ҳам ривожлана борди. Хозирги шароитда банклар тобора купрок
факат соф банк операцияларини бажарадиган эмас.
Тижорат банклари қуйидаги операцияларни бажаради:
- пассив операциялар;
- актив ссуда операциялари;
- банк хизматлари ва воститачилик операциялари;
- банкнинг уз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган операциялар
ва бошқалар.
Шу билан бирга банклар молиявий хизматлар курсатадиган
молиявий муассасаларга айланмокда, бу банк балансида акс эттирилмайди,
лекин жуда катта даромад келтиради. Масалан: банклар валюта
операцияларини бажарганда саррофлар-брокерлар сифатида майдонга
чикадилар ва катта микдорда воситачилик хаки оладилар. Лекин бу
операциялар банк балансида акс эттирилмайди. Хозирги пайтда йирик
тижорат банклари карийиб 350 турдаги молиявий хизмат курсатмокда.
Шуни таъкидлаш лозимки Республика Тижорат банкларининг
молиявий холати бугунги кунда баркарор эмас. Шу сабабли Республикада
бир канча банкларнинг лицензияси чакириб олинди, бу эса уларни
хакикатда банкротликга учраганлигидан дарак беради.
Банк рецензияси чакириб олиниш жараѐнидан ликвидицион
комиссия тузилади. Улар кийин ва узок муддатли мураккаб фаолият олиб
борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |