Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


 Корхоналарда молия ишларини ташкил этишнинг хусусиятлари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

4.6. Корхоналарда молия ишларини ташкил этишнинг хусусиятлари 
Бозор муносабатларининг ривожланишига бевосита боғлиқ ҳолда 
корхоналарда молия ишлари сифат жиҳатдан янги мазмунга эга бўлмоқда. 
Иқтисодиѐтда бозор муносабатларининг такомиллашиб бориши билан 
корхоналар молия хизматининг муҳим вазифаси бўлиб нафақат давлат 
бюджети, тижорат банклари, харидорлар, мол етказиб берувчилар, бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлар ва ўзларининг ходимлари олдидаги 
мажбуриятларини бажаришни амалга ошириш билан бир қаторда ўзларида 
молиявий менежментни оқилона ташкил этиш ҳам ҳисобланади. Молия 
менежменти ўз моҳиятига асосан олинадиган фойда кўпайтириш 
мақсадида корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жараѐнида юзага 
келадиган пул оқимларини оқилона ва самарадорлик билан бошқаришни 
англатади. Молия менежментида бошқарувнинг объекти бўлиб 
корхоналарнинг пул айланмалари ҳисобланади. Молия менежменти 
молиявий ҳисоботларни чуқур таҳлил этиш, хўжаликнинг активлари ва 
пассивлари таркибини ўзгаришига асосан пул оқимларининг (тушумлар ва 
тўловлар) истиқболини белгилаш асосида корхонанинг молиявий 
стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади. Ушбу омиллар маълум 
корхонанинг умумий бошқаруви тизимида молия хизматининг таркиби ва 
унинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчага ўзгартиришлар киритади. Молия 
хизматининг аниқ таркибий тузилмаси ва бажарадиган вазифалари аниқ 
олинган корхонанинг хўжалик юритишдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклига, 
корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми, пул айланмасининг миқдори ва ишчи 
ходимларининг сонига бевосита боғлиқ. 
Халқаро амалиѐтда корхоналарнинг молия хизмати қуйидаги асосий 
вазифаларини бажарадилар: 
- корхона бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва уни бажаришда иштироқ 
этиш; 


218 
- асосий, молия ва инвестиция фаолияти натижасида юзага келадиган пул 
оқимларини бошқариш; 
- корхонани ривожлантиришнинг молиявий дастурини ишлаб чиқиш; 
- оқилона кредит сиѐсатини ишлаб чиқиш; 
- молиявий режалаштириш; 
- мол етказиб берувчилар, харидорлар, бюджет, тижорат банклари ва 
бошқа хўжалик субъектлари ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 
- молиявий ва бошқа қалтисликлардан (рисклар) суғурталашни таъминлаш; 
- корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини доимий равишда чуқур таҳлил 
этиш; 
- пул маблағларидан мақсадли ва самарадор фойдаланишни қатъий 
назорат қилиш ва бошқалар.
Корхоналарнинг миқдори, ходимлар сони, тармоқ соҳаси, ишлаб
чиқаришда олдинга қўйилган мақсадлар асосида биз юқорида таъкидлаб 
ўтган вазифалари кенгайтирилиши ва янада аниқлаштирилиши мумкин. 
Корхоналарда молиявий қарорларни қабул қилишда кўплаб 
ходимлар иштироқ этадилар. Энг муҳим молиявий қарорлар фақатгина 
корхонанинг юқори бошқаруви раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
6 жадвал 
Молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи мажбуриятларининг тақсимоти 

Молия хизмати бошлиғи 
Бош ҳисобчи 

Тижорат банклари билан ишни 
ташкил этиш 
Бухгалтерия 
ҳзисоби 
ва 
ҳисоботини олиб бориш 

Пул 
маблағлари 
ҳисобрақамларини бошқариш 
Молиявий ҳисоботларни тайѐрлаш 

Молиялаштириш манбаларини 
жалб қилиш 
Ички аудитни амалга ошириш 

Кредит ва валюта сиѐстаини 
олиб бориш 
Иш 
ҳақини 
беришни 
амалга 
ошириш 

Дивиденд сиѐсатини олиб бориш Сметаларни тузиш 


219 

Суғуртани амалга ошириш 
Ҳисоботларни тартибга соли шва 
сақлаш 

Солиқларни режалаштириш 
Солиқларни тўлаш 
Манба: Муаллиф томонидан тайѐрланди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналарда муҳим молиявий 
қарорларни ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилишда энг фаол ходимлар 
бўлиб молия хизмати бошлиғи ва бош ҳисобчи ҳисобланади.
Корхона молия-хўжалик фаолиятини юритишда молия хизмати 
бошлиғи ва бош ҳисобчи ўз ваколатлари доирасида вазифаларни ўзаро 
тақсимлаб оладилар. Корхоналарда улар ўртасидаги вазифалар 
тақсимотидан умумлаштирган ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкин. Биз 
буни юқорида келтирилган жадвалда келтириб ўтдик.
Биз юқорида таъкидлаб ўтган тақсимот ишлаб чиқариш хажми йирик 
корхоналарда учрайди. Бундай корхоналарда ўз хизмат мажбуриятини 
амалга оширишда бош ҳисобчи молия хизмати бошлиғига бевосита 
бўйсунади. Амалиѐтда ишлаб чиқариш хажми кичик, ходимлар сони кам 
бўлган кичик бизнес субъектларида молия хизмати ташкил этилмайди. 
Молия-хўжалик фаолиятини юритишдаги барча молиявий вазифаларни 
бажариш бош ҳисобчи зиммасига юклатилган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish