Узбекистон банк тизимининг курсаткичлари
21
21
»Бозор, пул,кредит» журнали №2, 2003 й.
247
Курсаткичлар 01.01.98 01.01.99 01.01.00 01.01.01 01.01.02 1.01.06
УзРесп. тижорат
банклар сони
28
30
28
33
38
28
Филиал
умумий с о ни
509
536
570
791
791
893
Фондларнинг
умумий суммаси
382,5
1768
8627
668436
640420
952458
Туланган Устав
фондарининг
умумий суммаси
6223,1
9765
13975
27690
63848
92601
Корхона ва
ташкилотлар
депозитларининг
умумий суммаси
2836,3
4782
4799
-
-
-
Тижорат
банклар
томондан
корхона
ташкилотлар ва
ахолига
берилган
кредитлар
суммаси
17936
31069,8
50016
343276
343276
529159
Шу жумладан
киска муддатли
кредитлар.
17269,8 26371,4
33429
150665
150666
228937
Узок муддатли
кредитлар
666,6
4695,4
16587
161266
161267
249724
Ўрта муддатли
-
-
-
30554
30554
50043
Тижорат банкларининг яна бир мухим функциясидан бири бу ҳисоб
тўловларини амалга ошириш функциясидир. Бугунги кунда корхона ва
хужаликлиарни ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг асосий кисми пул ўтказиш
йули билан амалга оширилмокда. Бу жараенларда тижорат банки воситачи
сифатида
тўловлар
ўтказиш
жараенини
бажармокда.
Тўлов
хужжатларининг уз вақтида утиши ҳамда ҳисоб-китоб жараенларининг
узлуксизлигини таъминлаш зарурияти бугунги кунда банклардан ҳисоб-
248
китобларни ташкил килиш ва назорат килишнинг мукаммал методларини
ишлаб чикишни талаб этмокда.
Ҳисоб-китобларни
тезлаштириш,
жараенларни
ишончлигини
таъминлаш ҳамда бу жараенлар билан боглик харажатларни камайтириш
максадида тижорат банклари бугунги кунда компьютер техникаси билан
жихозланмокда.
Тижорат банкларининг тўловларини амалга ошириш функцияси
орқали бугунги кунда юридик шахсларнинг давлат бюджетига булган
мажбуриятлари назорат килинмокда.
Бугунги кунда тижорат банклари етарли даражада техник
жихозланганлиги ҳамда керакли ахборот базаларига ва малакали кадрларга
эгалиги банклари уз навбатида қимматли қоғозлар бозорининг асосий
иштирокчиларидан бири килиб куймокда. Қимматли қоғозлар бозорида
банклар бир вақтнинг узида ҳам инвестор ҳам эмитент сифатида
катнашмокда. Банкларнинг бошқа хужалик субъектларига нисбатан стабил
молиявий холатга эгалиги қимматли қоғозлар бозорида операцияларда
катнашишга имкон бермокда. Республикада тижорат банкларнинг
қимматли қоғозлар бозорида актив иштирок этишини сабабларидан яна
бири банкларнинг низом капиталини ошриш сохасида уз акцияларини
сотишга булган интилишдир.
Бугунги кунга келиб тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида
акциялардан ташкари депозит ва жамгарма сертификатлар билан ишлашни
ҳам йулга куймокдилар. Бундан ташкари банклар уз мижозларига
молиявий брокер сифатида ҳам хизмат курсатмокда. Банкларнинг бундай
функцияларни бажаришлари корхона ташкилотларнинг қимматли қоғозлар
бозори операцияларида катнашишлари учун кулай шароит яратмокда.
Бугунги кунда, Республика давлат мулкини хусусийлаштириш билан
боглик жараенлар кенг урин олганлиги сабабли, корхоналарга тегишли,
қимматли қоғозлар бозорига нисбатан, давлат қимматли қоғозлар бозори
249
актив харакат килмокда. Бу бозорда асосий катнашчилар сифатида
тижорат банклари майдонга чикмокда. Бу бозорда тижорат банклари
узларининг брокерлик функцияларини амалга ошириш билан бир каторда
мавжуд ресурсларини хеч кандай тавакалчиликка бормаган холда киска
муддатларга жойлаштириш имкониятига эга булмокдалар.
Республика иқтисодиетига кириб келаетган «Лизинг» жараенлари
бугунги кунда ишлаб чиқаришни техника ва технология таъминлаш ҳамда
кайта жихозлашда мухимлигини курсатмокда. Агар биз лизинг
хизматларига туланадиган фоиз билан банк кредити буйича туланадиган
фоиз ўртасидаги богликликга эътибор берадиган булсак, у холда лизинг
хизматларини бугунги кунда тижорат банклари томонидан амалга
оширилишини йулга қуйиш кулай ҳамда мухимдир. Чунки тижорат
банклари лизинг хизматлари учун бошқа лизинг ташкилотига кредит
беришидан кура банк кредити фоизи даражасида мижозларга хизмат
курсатиши ва шу билан лизинг хизматлари баҳосини камайтириш мумкин.
Бундан ташкари керакли маблағни жалб кила олиш имкониятига эга ва шу
билан бир каторда техник жихатдан етарли даражада жихозланган.
Тижорат банклари томонидан олиб борилаетган банк фаолиятига
бугунги кунда «Траст» хизматлари ҳам кириб келмокда. Траст хизматлари
республика банклари учун янги ҳисоблансада уни узлаштириш сохасида
куплаб ишлар олиб борилмокда.
Чет эл банк тажрибасида бизга маълумки фирмалар буюртмага эга
бўлишликлари уз навбатида банк таъминот хатлари деб аталувчи
фирманинг молиявий кобилиятини кафолатловчи хизматларга боглик
булмокда.
Жахон банклари иш фаолиятида ахборотларни сотиш ва молиявий
маслахатлар каби хизматлар ҳам кенг урин олган. Бизнинг олдимизда
турган масалалардан бири ҳам бу сохани урганишдир.
250
Янги иқтисодий шароит уз навбатида тижорат банкларининг
ривожланишини улар курсатаетган хизматларга ва бу хизматларнинг кай
даражада ташкил килинганлига боглади. Чунки ишлаб чиқаришдаги каби
банк сохасида ҳам ракобат эртами-кечми уз ишини бажаради.
Қисқа ҳулосалар.
Банклар-молиявий бозорнинг ташкилий тузилишининг бир қисми
бўлган кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг
вақтинчалик бўш турган пул маблағларини жамғариш, йиғиш, жамланган
(аккумулция қилинган) маблағларни ўз номидан қайтариб беришлилик,
муддатлилик асосида бериш ҳамда мижозларнинг топширигига кўра,
тўловларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширадилар.
Банк тизими- бу мамлакат ҳудудида тарихан шаклланган ва қонун
билан мустаҳкамланган кредит ташкилотларининг фаолият кўрсатиш
шаклидир.
Кредит молия-тизимининг барқарорлигини таъминлаш, унинг алоҳида
бўғинларининг биринчи навбатда тижорат банклари фаолиятини
барқарорлигини таъминлаш мамлакат марказий банкнинг асосий вазифаси
ҳисобланади.
Банклар ва унинг кредити ѐрдамида мавжуд капитал тармоқлар
ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала сохасида таксимланади ва кайта
таксимланади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.
Банкнинг моҳияти.
2.
Банкнинг актив операциялари.
3.
Тижорат банк ва Марказий банк орасидаги муносабат.
4.
Марказий банк нима?
5.
Нақд пул муомаласини ташкил этиш хусусиятлари.
6.
Марказий банкнинг функциялари.
7.
Тўлов тизимини ташкил этиш хусусиятлари.
8.
Мажбурий захира нима?
251
9.
Очиқ бозордаги операциялар қандай ташкил этилади?
10.
Банклараро корреспондент муносабатлар тизими.
11.
Ўзбекистон банк тизими неча погонали?
Тавсия этиладиган адабиѐтлар
1.
Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.:
Ўзбекистон, 2009. 56 б.
2.
Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва
молиявий барқарорлик тўғрисида. -Т.: Ўзбекистон, 2005.
3.
Алимов И.И. Молия. –Т.: ТДИУ. 2007.
4.
Свиридов О.Ю. Финансы, денежное обращение, кредит. Экспресс
справочник для студ. вузов. –М.: ИКЦ Март, Ростов н/Д. изд. Сентр
Март, 2004. – 179 стр.
5.
Денги, кредит, банки. Учебник под ред. В.В. Иванова, Б.И. Соколова.
–М.: Экономика, 2004. – 370 стр.
252
Do'stlaringiz bilan baham: |