Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


 Солиқларнинг турлари ва уларга тасниф



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

 
3.13. Солиқларнинг турлари ва уларга тасниф. 
Маълум-ки, ҳозирда дунѐ мамлакатларида жуда хилма-хил ва кўп 
миқдордаги солиқлар амал қилади. Ҳар бир алоҳида олинган мамлакатда 
ўзига хос солиқлар амал қилади. Баъзи мамлакатларда амал қилаѐтган 
солиқлар бошқа мамлакатлар солиқларига ўхшаб кетади, бошқаларга 
умуман фарқ қилади. Солиқларни амал қилиши мамлакатнинг тарихий, 
географик, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатидан келиб чиқади. 
Ҳалқаро амалиѐтда солиқларни таснифлаш учун турли мезонлардан 
фойдаланиладилар. Хозирги замон солиққа тортиш амалиѐтида 
солиқларни гурухларга ажратишда қуйидаги тамойиллардан кенг 
фойдаланиладилар. 
Солиқларнинг ундирилиши даражасига (бюджет тизими бўғинига 
ўтказиш) асосан – умумдавлат ва махаллий солиқлар. 1997 йил 24 апрелда 
қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси 
тўғрисида»ги қонунига асосан умумдавлат солиқларга қуйидагилар 
киради: 
1.
юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
2.
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
3.
қўшилган қиймат солиғи; 


179 
4.
акциз солиғи; 
5.
ер ости бойликоаридан фойдаланганлик учун солиқ; 
6.
экология солиғи; 
7.
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
Махаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради: 
1.
мол-мулк солиғи; 
2.
ер солиғи; 
3.
реклама солиғи; 
4.
автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ; 
5.
савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим 
турдаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; 
6.
юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим; 
7.
автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим; 
8.
ободончилик ишлари учун йиғим. 
Биз юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, солиқ тизими доимо 
ривожланиб ва такомиллашиб боради. Давлат ўз манфаатларидан келиб 
чиқиб баъзи солиқ турларини бекор қилади ва ўз вақтида мақсадли янги 
турларини амалиѐтга киритади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтини 
ривожлантириш даражасига асосан ва бюджет даромадларини кўпайтириш 
мақсадида амалиѐтга қуйидаги янги солиқ турлари киради: 
1.
ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш учун солиқ; 
2.
жисмоний шахслардан бензин, дизель ѐқилғиси ва транспорт учун 
газ истеъмоли учун олинадиган солиқ; 
3.
мактаб таълими фонди учун мажбурий ажратмалар. 
Бу юқорида киритилган солиқлар ва йиғимлар сабабли қуйидаги 
солиқлар ва йиғимлар бекор қилинди: 
1.
реклама солиғи; 
2.
автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ; 


180 
3.
экология солиғи; 
4.
савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим ( бу йиғим фақатгина 
алкогол махсулотлар билан улгуржи савдо-сотиқ ва қимматбаҳо тош ҳамда 
қимматбаҳо метал махсулотлари билан савдо-сотиқ ҳуқуқи учун сақланиб 
қолган). 
Умумдавлат солиқлари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари 
билан жорий этилади ва республиканинг бутун ҳудудида ундирилади. 
Махаллий солиқлар ва йиғимлар Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан 
жорий этилади. Бу махаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг 
энг .қори миқдорлари Ўзбекистон Республикаси вазирлар Махкамаси 
томонидан белгиланади. 
Ўзбекистон 
Республикасида амалдаги қонунчиликка асосан 
махаллий бюджетлар даромад ва харажатларини тенглаштириш мақсадида 
умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибга белгиланадиган 
нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. 
Солиқ солиш объекти бўйича – бевосита ва билвосита солиқлар. Бу 
ерда муаллиф солиқларнинг бу атамаси бўйича ўз фикрини билдиради. 
Иқтисодий адабиѐтда солиқларни объекти бўйича гуруҳлашда кўп 
иқтисодчи олимларимиз тўғри ва эгри солиқлар деган атама тарафдорлари 
ҳисобланади. Бизни бунга ўз эътирозимиз мавжуд. Буни исботлашга 
ҳаракат қиламиз. Россия Федерациясида иқтисодчи олимлар солиқларни 
солиқ солиш объекти бўйича гуруҳлаганларида солиқларни «прямие и 
косвенные налоги» деган атамадан фойдаланадилар.агарда бу атамаларни 
русчадан ўзбек тилига тўғридан-тўғри ўгирсак у ҳолда ҳақиқатда тўғри ва 
эгри солиқлар деган атама юзага чиқади. Лекин бизнинг фикримизча бир 
томондан ўзбек тили жуда бой тил ва иккинчи томондан солиқлар ўз 
мохияти жиҳатидан тўғри ѐки эгри бўлмайди. Агарда солиқ тўловчи ўзи 
тўлайдиган солиқнинг номини, унинг ставкаси, тўлаш муддатларини 


181 
билган ҳолда тўласа, яъни солиқ объектини англаб етса бу солиқларни, 
бизнинг фикримизча бевосита солиқлар деб аталса мақсадга мувофиқ 
бўлар эди. Агарда солиқ тўловчи ўзи тўлайдиган солиқни номини, унинг 
ставкасини, тўлаш муддатларини билмаган ҳолда, яъни солиқ объектини 
англамасдан тўласа бундай солиқларни билвосита солиқлар деб аталса 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шуни таъкидлаш лозим-ки, билвосита 
солиқларнинг охирги навбатдаги ва ҳақиқий тўловчиси мамлакат аҳолиси 
ўзи сотиб олаѐтган истеъмол товарларини қайси бирида ва қанча миқдорда 
солиқ мавжудлигини билмайди. Албатта бу билдирган фикрлар 
муаллифнинг шахсий фикрлари ҳисобланади, шунинг учун биз ўз 
фикримизни исботлашга харакат қиламиз.
Ўзбекистон 
Ресрубликасида 
амал 
қилаѐтган 
солиқлардан 
қуйидагилар билвосита солиқлар ҳисобланади: қўшилган қиймат солиғи, 
акциз солиғи, божхона божлари, жисмоний шахслардан ягона божхона 
тўлови ва жисмоний шахслардан бензин, дизель ѐқилғиси ва транспорт 
учун газ истеъмоли учун олинадиган солиқ. Республикамизда амал 
қилаѐтган барча бошқа солиқлар солиқ солиш объекти асосан бевосита 
солиқлар ҳисобланади. Бевосита солиқларнинг объекти бўлиб ялпи 
даромад, ер майдони, мол-мулки қиймати ва бошқалар ҳисобланади. 
Солиқ солиш субъекти бўйича-юридик ва жисмоний шахслар. 
Зиммасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ тегишли 
солиқлар ва (ѐки) йиғимларни тўлаш мажбурияти юкланган юридик ва 
жисмоний шахслар солиқ тўловчилар ва йиғим тўловчилар деб топилади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига 
асосан ўз мулкида, хўжалик юритишида ѐки оператив бошқаришда 
алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу 
мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ѐки шахсий 
номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, 
мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла 


182 
оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс мустақил 
баланс ѐки сметага эга бўлиши керак. Амалдаги қонунчиликка асосан 
юридик шахслар турли мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин. Улар 
очиқ акциядорлик жамиятлари, ѐпиқ акциядорлик жамиятлари, хусусий 
корхоналар, қўшма корхоналар, маъсулияти чеклнган жамиятлар, унитар 
корхоналар ва давлат корхоналари шаклида бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-моддасига 
асосан жисмоний шахслар деганда Ўзбекистон Республикасининг 
фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги 
бўлмаган шахслар тушунилади. Жисмоний шахснинг ҳуқуқ лаѐқати 
фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларига эга бўлиш лаѐқатидир. Улар барча 
фуқаролар учун тенг даражада эътироф этилади. Солиққа оид ҳуқуқ 
лаѐқатини шахсларнинг ўз харакатлари билан солиқ солишга имкон 
яратадиган, яъни даромад олиш шароитини яратиш лаѐқати деб белгилаш 
мумкин. Юридик меъѐрларга мувофиқ бу лаѐқат 18 ѐшда яъни балоғат 
ѐшига етганда юзага келади. 
Жисмоний шахслар ўз навбатида икки гурухга бўлинади: резидент 
ва норезидент жисмоний шахслар. Ўзбекистон Республикаси Солиқ 
кодексининг 45 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида доимий 
яшаб турган ѐки молия йилига бошланадиган ѐки тугайдиган ўн икки 
ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ѐки ундан кўпроқ 
муддатда 
Ўзбекистонда 
турган 
жисмоний 
шахс 
Ўзбекистон 
Республикасининг резиденти деб қаралади. 
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиш жисмоний шахсларга 
уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги 
фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади. 
Ўзбекистон Республикаси резиденти 
бўлмаган 
жисмоний 
шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятидан олинган 
даромадлар бўйича солиқ солинади. 


183 
Солиқларнинг мақсадли сарфланиши бўйича умумий (бюджет 
харажатларига функционал боғлиқ эмас) ва мақсадли ( бюджет 
харажатларига функционал боғлиқ). Солиқларнинг бундай гуруҳланиши 
солиқларни давлат бюджетининг маълум харажатларини молиялаштириш 
билан изоҳланади. Шуни таъкидлаш лозим-ки, ҳозирда Ўзбекистон 
Республикасида амал қилаѐтган барча солиқлар ўз моҳиятига асосан 
умумий солиқлар ҳисобланади ва улар фискаль функцияни, яъни давлат 
бюджети даромадларини шакллантирадилар. Мақсадли йиғимлар ва 
ажратмалар мавжуд, яъни бюджетдан ташқари нафақа жамғармасига, 
бюджетдан ташқари ер фонди ва бюджетдан ташқари бандлик фондлари. 
Бу фондлар учун ажратма ва йиғимлар ўз мақсадига мувофиқ сарфланади. 
Солиқ тўлаш манбаига асосан – даромад, фойда, ер майдони, 
сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қиймати 
ѐки мавжудлиги сабабли солиқ тўловчида солиқ тўлаш мажбурият пайдо 
бўладиган, қийматга оид, миқдорий ѐки жисмоний тавсияга эга бўлган 
бошқа иқтисодий асос солиқ солиш манбаари бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Мамлакатимизда амалиѐтга киритилган ҳар бир солиқ Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ белгиланадиган мустақил солиқ 
солиш манбаига эгадир. 
Солиқ тўланиш усулига асосан – манбаига асосан ва солиқ 
декларациясига асосан. Солиқ тўловчилар солиқ базасини ҳар бир солиқ 
даврининг 
якунлари 
бўйича 
бухгалтерия 
ҳисоби 
регистрлари 
маълумотлари асосида ва (ѐки) солиқ солинадиган ѐки солиқ солиш билан 
боғлиқ объектлар тўғрисидаги бошқа хужжатлар билан тасдиқланган 
маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқадилар. 
Жисмоний шахслар бир жойда ишласалар, уларнинг иш ҳақидан 
(солиқ манбаидан) бухгалтерия томонидан автомат тарзда ҳисобланиб 
бюджетга ўтказади. Жисмоний шахслар икки ѐки ундан кўп иш жойида 
ишласалар, бундан ташқари даромад олиш (савдо, иш, хизмат) билан 


184 
боғлиқ бир галги операцияларни амалга оширганда, фуқороларга 
махаллий ҳокимият органларида якка меҳнат фаолияти билан 
шуғулланувчи шахслар сифатида рўйхатга турмай, даромад тўғрисидаги 
бир галги декларация топшириш ҳуқуқи берилади. 
Дунѐнинг баъзи давлатларида фуқороларнинг даромадлари солиққа 
тортишда турли усулларидан фойдаланадилар. Буюк Британияда 
фуқороларни даромад шедуляр (shedule) тизим асосида, яъни даромадни 
манбаига нисбатан алоҳида тўланади. Шедуляр тизим беш шедулдан A, B, 
C, D, E ва F дан иборат. Шедулдаги A – кўчмас мулкдан келадиган 
даромад, B – ўрмонлардан тижорат мақсадида фойдаланганликдан 
даромад, C – давлат қимматли қоғозларидан даромад, D – савдо ва 
саноатдан фойда, E – меҳнат даромадлар, иш ҳақи, нафақа ва F – 
Британия компания қимматли қоғозлардан дивидендлар. Британия 
фуқоролари ҳар бир шедуль буйича алохида даромад солиғи тўлайдилар, 
яъни бу давлатда фуқоролар жами даромадидан солиқ тўлайдилар. 
Солиқларнинг бундай гуруҳланиши ҳар бир солиқ турини давлат 
бюджети даромадларини шакиллантиришдаги ўрни, уларнинг солиқ 
тизимидаги мақсадли йўналишини ҳамда иқтисодиѐт тармоқларини 
ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб беради. Бундан ташқари, 
солиқларни таснифлашни зарурияти солиқ тизимини мураккаблашиб 
бориши 
ва 
солиққа 
солиш 
жараѐнларининг 
бошқаришни 
такомиллаштириш билан бевосита боғлиқдир. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish