3.12. Солиқларнинг функциялари
Маълум-ки, ҳар қандай иқтисодий категориянинг фақат ўзи
бажарадиган функциялари мавжуд бўлади. Амалиѐтда функциясиз, яъни
бажарадиган функцияси бўлмаган иқтисодий категория бўлмайди. Чунки
функция иқтисодий категориянинг амалиѐтдаги харакати ҳисобланади ва у
174
орқали категориянинг моҳияти чуқур очиб берилади. Шунинг учун
иқтисодий адабиѐтда иқтисодий категория функцияси дейилганда, ушбу
категориянинг ҳаѐтда кўп марталаб қайтарилиб туриладиган ва
такрорланиб туриладиган хатти-харакатлари тушунилади.
Иқтисодий категория сифатида солиқларнинг ҳам фақат ўзига хос
функциялари мавжуд. Шуни таъкидлаш лозим-ки, биринчи навбатда
солиқларнинг қиймат дастаги сифатида даромадларни тақсимлаш ва кайта
тақсимлаши амалга оширилади. Иқтисодий адабиѐтда иқтисодчи олимлар
ўртасида солиқларнинг функциялари тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас.
Лекин уларнинг барчасини солиқларнинг фискаль (ғазна) функцияси
тўғрисида ягона фикр мавжуд. Солиқларнинг бошқа функциялари эса
ҳозирги даврда давлат бажарадиган функцияларни кўпайганлиги билан
бевосита боғлиқдир. Бунга ѐрқин мисол қилиб, ҳозирда давлат ўзининг
анъанавий функцияларидан ташқари жамиятда, биринчи навбатда
иқтисодиѐтда ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни бошқариш ва тартибга
солиб туриш функциясини кўрсатишимиз мумкин.
Ҳозирда
кўп
иқтисодчи
олимлар солиқларнинг
қуйидаги
функцияларини ажратиб кўрсатадилар: фискаль, тартибга солиб турувчи,
тақсимловчи, рағбатлантурувчи (сўндирувчи) ва назорат функциялари. Бу
соҳада Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар эса солиқларнинг икки
функциясини ажратиб кўрсатадилар: тақсимлаш ва назорат функциялари.
Иқтисодий адабиѐтда солиқлар бажарадиган функциялар тўғрисида
иқтисодчи олимларнинг фикрларини ўрганиш ва ҳозирги вақтдаги
солиқларни иқтисодиѐтдаги ўрнини янгича тахлил этган ҳолда солиқлар
бажарадиган функциялар тўғрисида ўз фикримизни билдирамиз. Бизнинг
фикримизча солиқлар қуйидаги функцияларни бажаради:
1.
Фискаль (ҳазина) функцияси;
2.
Тақсимлаш функцияси;
3.
Рағбатлантириш (сўндириш) функцияси;
175
4.
Назорат функцияси.
Солиқларнинг фискаль (ҳазина) функцияси орқали давлат ўзига
юклатилган вазифалар: иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқаларни
бажариш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни давлат бюджети
даромадлари қисмида жамланиши амалга оширилади. Солиқларнинг
фискаль функциясининг асосий мақсади бу – давлат молиявий
ресурсларини ўз муддатида ва тўлиқ шакллантириш ҳисобланади. Бу
функцияни юқори даражада амалга оширилиши, яъни солиқ тушумларини
кўпайиши давлат фаолияти учун қўшимча молиявий имконият яратади.
Бунинг натижасида солиқлар ўзларининг фискаль функцияси ѐрдамида
давлатнинг иқтисодий қудрати ортиши амалга ошади.
Солиқларнинг тақсимлаш функцияси ѐрдамида давлат иқтисодиѐтни
бошқариш ва тартибга солиб туришни амалга оширади. Бу функцияни
амалга оширишда солиқлар даромадлар, баҳолар, фоизлар, акциялар курси
динамикаси ва тарифлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади.
Ушбу жараѐнда солиқлар мамлакат миллий даромадини, хўжалик
юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли даромадларини тақсимлаш ва қайта
тақсимлашда асосий дастак бўлиб ҳисобланади. Солиқларнинг тақсимлаш
функцияси нафақат даромадларни тақсимлашда, балки капиталлар ва
инвестиция ресурсларини тақсимлашда ҳам иштироқ этади. Шуни
таъкидлаш лозим-ки, солиқлар тақсимлаш функциясида баъзи солиқлар
ставкасини юқори даражада ўрнатилиши орқали амалга оширади.
Солиқларнинг тақсимлаш функцияси ѐрдамида давлат мамлакат
иқтисодиѐтидаги ҳамда жамият ижтимоий-иқтисодий жараѐнларига
бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, давлат солиқлар ѐрдамида юқори
рентабеллик фаолият турларидан маълум даромадларни ундириб, уларни
иқтисодиѐтни паѐ рентабеллик ѐки зарар кўриб фаолият кўрсатувчи лекин
ўз фаолият билан жамият хаѐти учун зарур бўлган соҳаларга сарфлаши
мумкин. Мамлакат аҳолиси учун даромадлари бўйича прогрессив шкала
176
ѐрдамида юқори даромад топадиган тоифадан юқори ставка ѐрдамида
уларни даромадларини қайта тақсимлаш имкониятига эга бўлади.
Солиқларнинг рағбатлантириш (сўндириш) функцияси ўз моҳиятига
асосан .қорида қайд этилган фискаль ва тақсимлаш функциясининг
ҳосиласи ҳисобланади. Солиқларнинг бу функциясини кўп иқтисодчи
олимлар макроэкономик даражада тартибга солиш деб ҳисоблашади,
чунки бу функция барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқороларнинг
ҳамда давлатнинг иқтисодий манфаати билан бевосита боғлиқдир.
Амалиѐтга киритиладиган ҳар бир солиқ ўз киритилиши мақсадидан
қатъий назар ўз моҳиятига асосан бир вақтни ўзида солиққа
тортилмайдиган фаолият турлари учун рағбатлантирувчи ва аксинча
солиққа тортиладиган фаолият турлари учун сўндирувчи сифатида таъсир
кўрсатиши мумкин. Иқтисодиѐтга янги солиқ турини киритилиши хўжалик
юритувчи субъектлар ҳисобида баъзи қонунбузарликка сабаб бўлиши ҳам
мумкин.
Ҳар бир рағбатлантирувчи (сўндирувчи) функция сифатида у ўзига
хос рағбатлантирувчи шакллар ва элементлар ҳисобланган солиқ бўйича
имтиѐзлар тизими ва рағбатлантириш, чекловчи ставкалар ҳамда
фаолиятни тўхтатиб қўйиш каби дастаклардан фойдаланади.
Шуни таъкидлаш лозим-ки, баъзи иқтисодчи олилар солиқларнинг
рағбатлантириш (сўндириш) функциясини доимий характерда эмас деган
қараш асосида уни мустақил функция сифатида тан олишмайди. Уларни
фикрича, мамлакатда давлат бюджети тақчиллиги (дефицити) шароитида
солиқларнинг бу функцияси амал қилмайди. Биз иқтисодиѐтни
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тажрибасини
таҳлил этган ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтини ривожланиш
ьосқичларини ўрганиб чиқиб юқоридаги фикрга ўз эътирозимни
билдиришга асос мавжуд деб ҳисоблаймиз. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон
Республикасида 1994-1997 йилларда банк тизимини ривожлантириш
177
мақсадида тижорат банклари бир неча солиқ тури тўлашдан озод этилиб,
ҳисобланган солиқ суммалари тижорат банкларини моддий-техника
базасини такомиллаштиришга йўналтирилди. Худди шу йиллари
мамлакатимизда давлат бюджети тақчиллиги (дефицити) мавжуд эди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермер хўжаликларни
ривожлантириш учун солиқлар бўйича берилган имтиѐзлар бизнинг
фикримизча қўшимча асос ҳисобланади.
Солиқларнинг назорат функцияси ўз моҳиятига кўра химоя
функциясини, яъни давлат ва солиқ тўловчилар ўртасидаги солиқ
муносабатларини олиб борилишини таъминлаш ҳамда ваколатли давлат
органларининг амалдаги қатъий фаолиятини бажарилишини амалга
оширади. Солиқларнинг назорат функциясиз унинг бошқа функцияларини
амалга оширилиши ўз маъносини йўқотади.
Шуни таъкидлаш лозим-ки, солиқларнинг назорат функцияси
амалдаги қонунлар ва ҳуқуқларга асосланган ҳолда солиқ тўловчиларни
қонунчиликка бўйсунишига, унга риоя қилинишини қонун кучи остида
мажбурий
амалга
оширади.
Мамлакатда
давлат
ҳокимиятини
кучсизланиши солиқларнинг назорат функциясини кучсизланишига олиб
келади. Ўз навбатида, солиқларнинг назорат функциясини кучсизланиши
давлат ҳокимиятини кучсизланишига омил бўлиши мумкин.
Солиқларнинг назорат функцияси аниқ кўринишида солиқ тўловчи
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қонунчилигига қатъий амал
қилинишида, солиқларни ўз муддатида ва тўлиқ давлат бюджетига
тўланишида, молиявий жазо чораларини самарадорлигида намоѐн бўлади.
Солиқларнинг назоарат функцияси ѐрдамида ваколатли давлат
органлари мамлакатдаги яратилган ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий
даромад қийматини ҳамда ундаги солиқларнинг улушини ҳисоб-китоби ва
назоратини олиб борилади. Ушбу назорат орқали давлат бюджетига солиқ
тушумларини келиб тушушини миқдорий ўлчови амалга ошади, уларни
178
давлатни молиявий ресурсларга бўлган эхтиѐжига таққосланиш
бажарилади ҳамда шу асосда амалдаги солиқ қонунчилигига, яъни
солиқлар киритилиши, солиқ ставкаларини ўзгартирилиши ва имтиѐзлар
тизимига қўшимчалар киритилишига имконият яратилади. Булардан
хулоса қилиш мумкин-ки, солиқларнинг назорат функциясининг қонуний
кучлилиги ва унинг самарадорлиги унинг бошқа функциялари амал
қилишини аниқлаб беради. Шунинг учун, агар солиқларнинг назорат
функцияси амалда кучсизланса, ўз навбатида унинг бошқа функциялари
самарадорлиги пасайиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |