Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш истиқболлари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш истиқболлари. 
Иқтисодий контрагентлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг пул 
маблағларини ўтказишнинг нақд пулсиз тизимлари ѐрдамида амалга 
оширилиши бир қатор ѐрқин афзалликларга эга бўлиб, улардан бири ушбу 
операцияни пул маблағларини ташишга ортиқча харажатлар сарфламасдан 
анча тез ўтказишдан иборат. Динамик ривожланаѐтган бозор нақд пулсиз 
ҳисоб-китобларни амалга ошириш сифатини оширишни ва бундай 
операцияни ўтказиш тезлигини пасайтиришни талаб қилади. Нафақат 


66 
юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи ва шу тариқа бевосита тадбиркорлик 
билан боғлиқ бўлган банклар, шу билан бирга жисмоний шахслар ўртасида 
пул маблағларининг нақд пулсиз ўтказилишини амалга оширувчи банк 
ташкилотлари ҳам бундай эҳтиѐжларни тобора кўпроқ ҳисобга олиши 
керак бўлмоқда. 
Мамлакатимиздаги бундай эҳтиѐж ўз фаолиятини юридик шахсни 
ташкил этмасдан юритувчи тадбиркор сифатида иш олиб бораѐтган 
тадбиркорлар сонининг ўсаѐтганлиги ва ўзининг пул маблағларини 
нафақат сақлаш, шу билан бирга пул маблағларини ўтказиш жараѐнларини 
фаоллаштираѐтган аҳолининг даромадлари даражасининг ошаѐтганлиги 
билан боғлиқдир. Бундан ташқари, чегараларнинг очилиши иқтисодий 
субъектларнинг бутун дунѐ бўйлаб фаол кўчиб юришига сабаб бўладики, 
бу чет эллардаги банклар билан вакиллик муносабатларини йўлга қўйиш 
заруратини келтириб чиқаради. 
Натижада нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимида иккита принципиал 
муҳим вазифа шаклланади: 
1) нақд пулсиз операцияларни ўтказиш муддатлари ҳажмининг 
камайиши; 
2) потенциал шериклар сонининг кўпайиши. 
Бундай вазифалар асосан замонавий техника ютуқларини қўлланиб 
ҳал этилади, ихтисослашган ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган 
электрон алоқа тизимлари ана шундай ютуқларга киради. 
Турли хилдаги алоқа тизимлари вужудга келмоқда ва фаол 
ишламоқдаки, улар ахборотларни шунчаки узатиб қолмасдан, бундай 
ахборотларни барча зарур ҳимоя воситалари билан биргаликда етказишга 
имкон беради. 1963 йилдан бери SWIFT(SWIFT-Sosiety for World-Wide 
Interbank Financial Telecommunications) ҳисоб-китоб тизими амал қилади. 
Бу тизим бутунжаҳон банклараро тизими бўлиб, унда банклар ўртасидаги 
молиявий операциялар нисбатан хавфсиз амалга оширилиши мумкин. 


67 
Шуни ҳисобга олиш керакки, бу тизимдан ташқари ҳозирги вақтда кўпгина 
банк операциялари бевосита Интернет тармоғида бажарилиши мумкин. 
Интернетда битимларни амалга оширишдаги минус жиҳатлардан бири 
ундан ҳамманинг ҳам фойдаланиши мумкинлиги ва тижоратчилик сирига 
риоя қилинадиган қандайдир махфий файлларни ўрнатиб бўлмаслигидир. 
Шундан келиб чиқиб, Интернет глобал тармоғи воситасида битимларнинг 
тузилишини 
ўтказишда 
тегишли 
ахборотнинг 
кодлаштирилиши 
тижоратчилик сирини ҳимоялашнинг энг истиқболли усули бўлади. 
Бундай усул алоқа канали ҳар қандай даражада очиқ бўлганида ҳам ҳар 
қандай ҳажмдаги ахборотларни шифрлаштириш ва уларни ўз шеригига 
етказишга имкон беради.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish