Қисқача хулосалар
Молия –давлат томонидан ташкил этиладиган пул муносабатларининг йиғиндиси бўлиб, унда умумдавлат пул маблағлари
фондларини ташкил этиш ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажариш учун тақсимланиш ҳамда сарфланиш амалга ошади.
Молия сиёсати – давлат зиммасига юклатилган функцияларни бажариш учун молия муносабатларидан фойдаланиш юзасидан ташкил этиладиган чора-тадбирларнинг йиғиндиси.
Молия тизими реал иқтисодиётни ривожлантириш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар, дастаклар ҳамда молия институтларининг барча бўғинлари фаолиятининг йиғиндисидан иборат
Давлат бюджети- давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг), марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратилган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади
Назорат учун саволлар
Молия категориясининг қандай хусусиятлари мавжуд?
Молиянинг қандай функциялари мавжуд?
Молия сиёсатининг моҳияти нимадан иборат ва унинг ўзига хос хусусиятлари нима?
Молия сиёсатининг асосий тамойилларига тавсиф беринг. 5.Молия сиёсатини олиб боришнинг қандай йўналишлари мавжуд?
Молияни бошқариш моҳияти нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси молияни бошқариш тизимининг таркиби нималардан иборат?
Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ёритинг
Давлат бюджети даромадларининг хусусиятлари нималардан иборат?
Давлат бюджети харажатларининг хусусиятлари нималардан иборат?
Тавсия этиладиган адабиётлар
Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 2009. 56 б.
Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида. -Т.: Ўзбекистон, 2005.
Алимов И.И. Молия. –Т.: ТДИУ. 2007.
Ковалёва А. Финансы и кредит.- М.: Финансы и статистика, 2006.
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари -Т.: Янги аср авлоди, 2003
Мамедов О.Ю. Современная экономика. - Ростов-на Дону. Феникс, 1998.
Поляк Г.Б. и др. Финансы. Денежное обращение. Кредит.- М.:ЮНИТИ, 2004.
Сенчагов В. К др. Финансы, денежное обращение и кредит.-М.: Проспект, 2004.
Соколова О. и др. Финансы, деньги и кредит. –М.: ЮРИСТ, 2001. 10.Сабанти Б. Теория финансов. – М.: Финансы и статистика, 2004. 11.Хайдаров Н. Молия. -Т.: Академия, 2001.
12. Яхёев К. Ўзбекистон солиқ тизими.-Т.: Меҳнат, 1998. 13.“WWW. Phoenix.ic.ru”- «Феникс» нашриёти сайти.
12 “WWW. Prospekt.ru.” – «Проспект» нашриёти сайти. 13.“WWW. Finstat.ru” – «Финансы и статистика» нашриёти сайти.
14. .“WWW.m.f.uz” Молия Вазирлигининг сайти
Do'stlaringiz bilan baham: |