Рашидов О. Ю., Тоймуҳамедов И. Р., Алимов И. И., Тожиев Р. Р. Пул, кредит ва банклар: Дарслик. –Т.: Тдиу, 2009. 439


Молиявий бошқарувда молиявий назоратнинг моделлари, шакллари ва усуллари



Download 395,59 Kb.
bet43/93
Sana08.10.2022
Hajmi395,59 Kb.
#851908
TuriУчебник
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93
Bog'liq
Маруза-конвертирован

Молиявий бошқарувда молиявий назоратнинг моделлари, шакллари ва усуллари


Молиявий назорат молияни бошқариш жараёнининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, у молияни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳамда назорат функцияси билан бевосита боғлиқдир. Унинг моҳияти барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган қонуний-ҳуқуқий меъёрларга амал қилишлик, бўлажак молиявий қонунбузарликларнинг олдини олиш ва мамлакат молия тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш билан изоҳланади. Чунки мамлакатда яратилаётган ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида юзага чиқадиган улкан пул оқимларининг мақсадли сарфланиши унинг устидан назоратни талаб этади. Ушбу назоратни амалга ошириш эса махсус ихтисослаштирилган ташкилотларни ва улардаги юқори малакали ҳамда тажрибали мутахассисларнинг жалб қилинишини талаб этади. Буларни
умумлаштирсак молиявий назорат тушунчаси юзага келади. Молиявий назорат -махсус ваколатга эга текширув ташкилотлари ва текширувчиларнинг (аудиторлар) иқтисодиётдаги барча хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини амалдаги молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан турли шакл ҳамда усулларни қўллаш орқали олиб бориладиган фаолияти ҳисобланади.
Молиявий назорат унинг объектлари, субъектлари, ўтказиш муддатлари, ўтказиш регламентига асосан турли моделлар, шакллар ва усулларга бўлиниб кетади. Биз қуйида уларни ёритишга ҳаракат қиламиз.
Маълумки ҳар қандай молиявий назоратнинг маҳсулдорлиги ва таъсирганлиги унда аниқланган турли молиявий қонунбузарлик ҳолатларига нисбатан қўлланиладиган жазо чораларига боғлиқдир. Халқаро амалиётда молиявий назорат орқали қўлланиладиган жазо чоралар даражасига асосан икки модел шаклланган:

  1. Молиявий назоратнинг англосаксон модели.

  2. Молиявий назоратнинг француз модели.

Молиявий назоратнинг англосаксон модели қўлланиладиган мамлакатлардаги назорат органининг фаолиятида ўзи олиб борган молиявий назоратнинг якунлари ҳамда унда аниқланган қонунбузарлик тўғрисида фақатгина ҳисобот тайёрлаш билан чекланган. Ушбу назоратда аниқланган молиявий қонунбузарликка йўл қўйилган шахсларга нисбатан қандай молиявий жазо қўлланилиши масаласи маъмурий ва суд органлари томонидан кўриб чиқилади. Бу органларнинг расмий жазо тўғрисидаги ҳукмигина жазонинг қўлланилишига асос бўлади.
Молиявий назоратнинг француз моделини қўллаётган мамлакатлардаги назорат органининг фаолиятида ўзи олиб борган молиявий назорат якунларида аниқланган молиявий қонунбузарликка йўл қўйган шахсларнинг айбдорлик даражасини аниқлаш ҳамда улардан йўл қўйилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Бу
мамлакатларда молиявий қонунбузарликка йўл қўйган шахсларга жазо қўллаш учун суд органларининг хукми керак эмас.
Молиявий назоратнинг олиб борилиши, муддатлари, регламенти, назорат объекти ва субъектига асосан қуйидаги асосий шаклларда таснифлаш мумкин:

    1. Молиявий назоратнинг субъектига асосан–давлат ваколатли органлари, хўжалик субъекти ичидаги, тармоқ, жамоа ва аудиторлик назорати.

    2. Молиявий назоратнинг объектига асосан–солиқ, кредит, валюта, божхона, бюджетдан ташқари фондлар ва суғурта.

    3. Молиявий назорат ўтказилиши регламентига асосан–ички ва ташқи (мажбурий) назорат.

    4. Молиявий назоратнинг ўтказилиш муддатига асосан–дастлабки, жорий ва даврий назорат.

Давлат молия назоратини умумдавлат бошқарув органлари ва тезкор молия бошқарув органлари (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси) томонидан амалдаги қонунчиликка асосан олиб борилади.
Хўжалик ичидаги молиявий назорат алоҳида олинган хўжалик юритувчи субъектнинг ичида ташкил қилинган молия хизмати, молия бўлими ёки бухгалтерия ходимлари томонидан олиб борилади.
Молиявий назоратнинг тармоқ назорати турли вазирликлар, компаниялар, ассоциациялар ва холдингларнинг таркибида ташкил этилган махсус молия тафтиш органлари томонидан олиб борилади.
Молиявий назоратнинг жамоа назорати акциядорлик жамиятларида акциядорлар орқали ташкил этилган махсус молия тафтиш органлари томонидан олиб борилади.
Молиявий назоратнинг мустақил, яъни аудиторлик назорати эса ўз фалоияти учун махсус лицензияга эга ҳамда малакали аудиторлари мавжуд аудиторлик фирмалари томонидан олиб борилади.
Молиявий назоратнинг объектини асосан амалдаги қонунчиликка асосан хўжалик субъектининг алоҳида олинган фаолият турини фақат ваколатли назорат органи назорат этади. Масалан, солиқ органлари солиқ қонунчилигига риоя этилишини, тижорат банклари берилган кредитлар бўйича олиб боради.
Молиявий назоратнинг ўтказилиш регламентига асосан ҳар бир хўжалик юритувчи субъект доимий равишда ички назоратни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий фаолиятини ташқи (мажбурий) назоратининг ўтказилиши амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган. Масалан, юридик шахслар хўжалик-молия фаолиятининг йиллик якунлари мажбурий тарзда аудитор фирмалари ва солиқ органлари томонидан назорат қилинади.
Дастлабки молиявий назорат хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг хўжалик молия фаолиятининг бошланишидан олдин олиб бориладиган назорат шаклидир. Бу назорат шакли юридик ва жисмоний шахслар фаолиятида муҳим аҳамият касб этади, унда уларнинг молия режалари, касса режалари, сметаларни ишлаб чиқиш ва уни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнини ўз таркибига олади. Дастлабки молиявий назорат орқали келажакда амалдаги бюджет-солиқ қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларда келтирилган тартиб ва қоидалар бузилишининг олди олинишига хизмат қилади.
Жорий молиявий назорат хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик- молия фаолиятида молиявий операциялар ва пуллик битимлар тузилаётган вақтда амалга оширилади. Молиявий назоратнинг ушбу шакли маълум ҳисобот даври (масалан ҳар декада, ой, квартал) назорат қилинадиган жараён, муомала ва хатти-ҳаракат тугагандан сўнг унинг миқдор ва сифат
тавсифига мувофиқ бажариладиган назоратдан иборат. Жорий молиявий назорат учун маълумот манбаи режадаги тезкор-техник, статистика ва бухгалтерия ахбороти хизмат қилади. Жорий молиявий назорат хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик-молия фаолиятида молиявий интизом бузилишининг олдини олиш ҳамда пуллик битимларни ўз вақтида тузилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Даврий молиявий назорат-муайян ҳисобот даври учун тузилган режалар, сметалар, меъёрлар ва бухгалтерия ҳужжатлари, ишлаб чиқариш, ҳисоботларнинг маълумотлари, ҳисоб регистрлари, ҳисоботлар ҳамда бошқа манбалардаги маълумотлар асосидаги текширишдир. Амалдаги қонунчилик, шу жумладан солиқ тўғрисидаги қонунлардаги талабларга риоя этилаётганини, хўжалик муомалалари тўғри, ўз муддатида ва мақсадга мувофиқ олиб борилаётганлигини аниқлаш, назорат этилаётган объект (жисмоний, юридик ва мансабдор шахс) фаолиятидаги камчиликлар ва қонунбузарликларни очиб ташлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларини кўриш мазкур назорат шаклининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Молия назорати ўзининг амалга ошириш усуллари бўйича ҳам турли гуруҳларга ажратилади, улар қуйидагилардан ташкил топган:

  1. Ҳужжатли ва камерал текшириш.

  2. Ўрганиб чиқиш.

  3. Назорат.

  4. Молиявий ҳолатини тахлил этиш.

  5. Мониторинг (кузатиш).

  6. Тафтиш.

Ҳужжатли ва камерал текшириш жараёнида алоҳида олинган хўжалик субъектларининг баланси, ҳисоботи ва харажат хужжатлари асосида маълум муддатдаги хўжалик–молия фаолиятининг алоҳида масалалари кўриб чиқилади. Ушбу текшириш жараёнида хўжалик
субъектининг хўжалик-молия фаолиятида молия интизомининг йўл қуйилган нуқсонлари аниқланади ҳамда бу нуқсонларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Молиявий назоратнинг ўрганиб чиқиш усули ҳужжатли ва намерал текшириш усулига нисбатан кенг масалаларни қамраб олади. Ушбу усулда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, унинг иқтисодий потенциали кўрсаткичлари чуқур ўрганиб чиқилади ҳамда келажакда бўлажак ривожлантириш йўналишлари белгиланади.
Иқтисодиётда хўжалик юритувчи айрим субъектларнинг фаолиятини тартибга солиб туриш учун махсус лицензиялар талаб этилади. Бунга мисол қилиб, аудиторлик фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, банк фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус лицензияларини келтириш мумкин. Махсус лицензия олган хўжалик субъектлари учун ўрнатилган тартиб-қоида ҳамда меъёрларга амал қилиниши ушбу лицензия берган органлар томонидан назорат қилинади. Шуни таъкидлаш лозимки, ўрнатилган тартиб-қоидалар ва меъёрларга амал қилмаган хўжалик субъектларининг махсус лицензияси қайтариб олинади ва у фаолиятини тўхтатиши шарт.
Молиявий ҳолатни таҳлил этиш молия назоратининг энг кенг тарқалган ҳамда устувор усулидан бири ҳисобланади. Ушбу усулда хўжалик юритувчи субъектнинг даврий ва йиллик молиявий ҳисоботлари чуқур ўрганиб чиқилади. Бундан асосий мақсад хўжалик-молия фаолиятининг натижаларига умумий баҳо бериш, ўз капитали билан таъминланганлик даражаси ҳамда ундан омилкорлик ва самарадорлик билан фойдаланиш йўналишлари белгиланади. Бу эса келажакда харажатларни имкони борича камайтириш ва фойдани кўпайтиришга хизмат қилади.
Мониторинг (кузатув) усули кредиторлар, асосан тижорат банклари томонидан қўлланилади. Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга берилган кредитларни ўз муддатида ва фоизи билан қайтарилиши мақсадида кредитни мақсадга мувофиқ ишлатилиши устидан доимий назорат-мониторинг олиб борадилар. Мониторинг жараёнида хўжалик юритувчи субъект томонидан олинаётган кредитдан самарасиз фойдаланиши аниқланган ҳолатда кредит шартномасидаги шартлар ўзгартирилиши ёки кредитни муддатидан олдин қайтарилиш талаби қўйилиши мумкин.
Тафтиш молия назоратининг энг чуқур ва кенг қамровли усули ҳисобланади. Ушбу усулда хўжалик юритувчи субъект хўжалик-молия фаолиятининг амалдаги қонунчиликка мослиги, мақсадлилиги, тўғрилиги ва самарадорлиги йўналишлари комплекс равишда тўлиқ ўрганиб чиқилади. Шуни таъкидлаш лозимки, тафтиш бу жуда масъулиятли ва мураккаб молия назорати ҳисобланади. Шунинг учун амалиётда тафтишни ўтказиш учун махсус тайёргарлик кўрилади ва у олдиндан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида амалга оширилади. Дастурда ўтказиладиган тафтишнинг мақсади, тафтиш объекти ва кўриладиган асосий масалаларнинг рўйхати акс эттирилади. Ўтказиладиган тафтиш мақсадига кўра тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган, режа асосида ва режадан ташқари, мавзули ва комплекс бўлиши мумкин.
Амалга оширилган тафтиш якунлангандан сўнг унинг натижалари асосида далолатнома тузилиб у расмийлаштирилади. Далолатномада хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик-молия фаолиятидаги аниқланган камчиликлар, амалдаги қонунчиликда белгиланган молия интизоми бузилганлиги учун қўлланиладиган жазолар, юзага келган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилади. Расмийлаштирилган далолатнома асосида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти ўзларини ваколатлари доирасида зарур қарорларни қабул қиладилар.




    1. Download 395,59 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish