Пул тизимипул муомаласини ташкил этишнинг тарихий жиҳатдан қарор топган ва қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган шаклидир. Бошқача айтганда, бу пул муомаласининг аниқ бир мамлакатда муайян вақт ичида қўлланиладиган қоидалари ва нормалари мажмуидир.
Миллий валюта тизими пул тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Пул маблағлари иқтисодиётда амал қиладиган шаклга қараб пул маблағларининг икки типи: металл пуллар муомаласи тизими ва пул белгилари муомаласи тизими фарқланади.
Металл пуллар муомаласи тизимлари пуллик товар (олтин ва кумуш) бевосита муомалада бўлган шароитда амал қилган. Бунда мазкур металл пулларнинг барча функцияларини бажарган, мавжуд кредит пуллар эса металлга эркин алмаштирилган.
Металл пул белгиларининг муомаласи тизимида биметаллизм даври ва монометаллизм даври фарқланади. Бундай ҳолда биметаллизм иқтисодий жараёнларда иккита асл металларнинг бир вақтда фойдаланиши билан тавсифланади, монометаллизм эса умумий эквивалент сифатида бир металлга ўтишни англатади. Бунда биметаллизм ҳолатида қуйидагича хиллар ажратиб кўрсатилади:
параллел валюта тизими – олтин билан кумуш ўртасидаги ўзаро нисбат бозорда стихияли равишда белгиланади;
қўшалоқ валюта тизими – икки металл ўртасидаги ўзаро нисбат давлат томонидан ушбу металларга бўлган талабга, шунингдек, ушбу давлатдаги иқтисодий ва сиёсий вазиятга қараб белгиланади;
нуқсонли валюта тизими – металлар иқтисодий тизимда мавжуд бўладию, лекин тенг ҳуқуқларга эга бўлмайди. Одатда, давлат кумуш валютанинг зарб қилиниши ва фойдаланишига чеклашлар киритади.
Фақат бир металлнинг амал қилиши тизими сифатидаги монометаллизмда ҳам айрим ўзгаришлар юз берди:
олтин тангали стандарт – тўлақонли олтин валютанинг амал қилиши, унда товарларнинг қиймати ҳам ушбу валюта билан ҳисобланади;
олтин ёмбили стандарт – олтин муомалада булмайди, лекин унга катта миқдорлардаги (ёмби миқдорида) алмашиниш амалга оширилади;
олтин валютали (олтин девизли) стандарт – пулларнинг алмашиниши фақат олтин ёмбили стандартли мамлакатларнинг валюталарига амалга оширилади.
Ҳамма кўринишлардаги олтин стандартнинг бекор қилинганидан кейин кредит белгилари муомаласи тизими ўрнатилади ва Бреттон-Вудc ва Ямайка тизимлари изчиллик билан шакллантирилади. Асосий фарқ потенциал олтин таркибга эга валюталарнинг билвосита алоқасининг идрок этилишидадир. Бреттон-Вудс тизими яна олтин захираларининг номинал ролини ҳам ҳисобга олади ва халқаро ҳисоб-китобларда олтинга эквивалент ролини бағишлайди, Ямайка тизимиэса олтин металлга нисбатан ҳар қандай боғланишни мутлақо инкор қилади. Пуллар бўйича ўзаро муносабатларнинг янги тизими қуйидагилар билан тавсифланади:
ўзлаштириш бўйича махсус ҳуқуқларнинг (ЎМҲ) жаҳон пуллари ва жаҳон ҳисобга олиш бирлиги сифатида эълон қилиниши;
ЎМҲ курсини ҳисоб-китоб қилиш тизимида АҚШ долларининг катта роль ўйнаши;
олтин ўзининг пуллик ролини бутунлай йўқотади, лекин давлатнинг захираси ва бошқа мамлакатларнинг валюта бирликларини сотиб олиш усули сифатида қолади.
Қисқа ҳулосалар.
Пул - бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айирбошлашда асосий вазифани бажаради.
Тижорат банклар томонидан ўз мижозларига берадиган кредитлар иқтисодиётда янги пулни яратишга яъни нақд пул хажмини кўпайишига олиб келмайди. Лекин тижорат банкларида ўз мажбурий захиралари орқали мамлакатдаги муомалада мавжуд бўлган нақд пул хажмини ўзгаришга таъсир эта олади.
Пул массасини ўлчов кўрсатгичлари бўлиб пул агрегатлари ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатдаги пул агрегатлари сони ҳамда уларнинг таркиби мамлакатдаги кредит тизимига ва унинг молия бозорини ривожланиши билан белгиланади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Пул нима?
Пул функциялари ва уларга тавсиф.
Пул мультипликатори қандай ҳисобланади?
Пул массаси ва унинг тузилиши.
Пул тизимлари, турлари ва уларнинг элементлари.
Пулнинг номинал назарияси нима?
Жамғарма нима?
Бартер нима?
Пул назарияси нимадан иборат?
Пул агрегатлари ва уларни тузилиши.
Тавсия этиладиган адабиётлар
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Т.: “Ўзбекистон”, 2009. 56 б.
Дон Патинкин. Денги, процент и цены. –М.: Экономика, 2004. – 375 стр.
Миляков Н.В. Финансы. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2004. – 543
стр.
Моляков Д.С., Шохин Е.И. Теория финансов предприятий. Учеб.
пособ. – М.: ФиС, 2001. – 300 стр.
Рашидов О.Ю. ва бошқалар. Пул, кредит ва бошқалар.-Т.: