Ушбу соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириб бориб, иқтисодиётнинг хусусий секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, табиий монополия корхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, банкрот ва монополист корхоналарни қайта ташкил этиш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бозор тизимини яратиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелда қабул қилинган 3602-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси сифатида ташкил этилган эди - Ушбу соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириб бориб, иқтисодиётнинг хусусий секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, табиий монополия корхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, банкрот ва монополист корхоналарни қайта ташкил этиш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бозор тизимини яратиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелда қабул қилинган 3602-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси сифатида ташкил этилган эди
Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитларни таъминлашда бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу бозорларнинг очиқлиги, яъни, ишлаб чиқарувчи ва товар ҳамда хизматлар таклиф этувчиларни бир-бирига яқинлаштириш, нархларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда. Бундай ҳолатда ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар рақобатбардош таклифлар билан бозорларга чиқишга ҳаракат қилади. Бу, авваламбор, истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган жараёнларни тезлаштиради. - Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитларни таъминлашда бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу бозорларнинг очиқлиги, яъни, ишлаб чиқарувчи ва товар ҳамда хизматлар таклиф этувчиларни бир-бирига яқинлаштириш, нархларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда. Бундай ҳолатда ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар рақобатбардош таклифлар билан бозорларга чиқишга ҳаракат қилади. Бу, авваламбор, истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган жараёнларни тезлаштиради.
- Мамлакатимизда рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш, монополияга қарши курашиш, хўжалик юритувчи субъектларни монополиядан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида“ги, “Табиий монополиялар тўғрисида“ги қонунлари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |