Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси


II БОБ. ИЛК ИСЛОМ ВА УМАВИЙЛАР ДАВРЛАРИДА ЖАНРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ



Download 0,96 Mb.
bet9/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

II БОБ. ИЛК ИСЛОМ ВА УМАВИЙЛАР ДАВРЛАРИДА ЖАНРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
2.1. Қуръони каримнинг араб адабиёти ривожига таъсири
Қуръони Каримнинг нозил бўлиши, Муҳаммад пайғамбар­нинг фаолиятлари, арабларнинг фатҳ қилган ерларида Ислом динининг тарқалиши ҳамда VII аср ўрталарида рўй берган араб­лар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган бошқа воқеа-ҳодисалар араб адабиётига, жумладан, шеъриятга мавзу томондан катта таъсир қилди. Араб қасидаси ўзининг анъанавий қисмий бирик­тирилганлиги ва жанрлар моҳиятини сақлаб қолиши билан бирга, унга дин билан боғлиқ янги мазмундаги мавзулар ҳам кирди. Бу ўзгариш айниқса, мадҳ жанрида яққол сезилди. Бутпарастликдан исломга ўтган шоирлар энди исломни ва Муҳаммад Пайғамбарни тараннум этдилар, кофир бутпарастлар бошига ўткир ҳажв ўқини ёғдилар. Муҳаммад пайғамбар тарафларида сиёсий ва диний ку­рашларга кириб борган ва шуҳрат қозонган шоирлардан биз Каъаб ибн Зуҳайр (662 йили вафот этган) ва Ҳассан ибн Собит (670 йили вафот этган) ларга эътиборимизни қаратамиз.
Каъаб ибн Зуҳайр “Ал-Бурда” деб номланган қасидасида бадавий шеърияти анъаналарига тўла риоя қилади. Қасидасининг “насиб” қисмида маъшуқаси Суадни эслаб, унинг чиройини куй­лайди, шавқини изҳор этади, сўнгра асарининг асосий қисмига ўтиб, мағфират сўраб Муҳаммад пайғамбарга мурожаат қилади, у кишининг фазилатларини кўрсатиб, сифатларини улуғлайди. Шоир қасидасининг уч қисмида ҳам қадимий шеърнинг анъана­вий образларидан, айниқса, шоирлар Лабид ва ан-Набиға услу­бидан кенг фойдаланади.
Каъаб ибн Зуҳайрдан фарқли ўлароқ Ҳассан ибн Собит қа­сида жанрига муайян ўзгаришлар киритди. Бошида унинг ижоди бошқа бадавий шоирлар ижодидан фарқланмас эди, у ҳам қаби­лалар ўртасидаги низоларда фаол қатнашиб, илк қасидаларида қабиласи, ўзининг наслу насаби ва фазилатларидан фахрланди. Сўнг майда амирликларнинг султонлари саройида маддоҳлик қилди. Ниҳоят, Ҳассан ибн Собитнинг Ислом динини қабул қилиб, уни мадҳ этиши унинг қабилавий шоирдан сарой шоирига, ундан Ислом динининг тарғиботчиси ва маддоҳига айланганлиги шоирнинг ижоди тадрижий ривожланиш босқичларидан ўтган­лигидан далолат беради. Уруғчилик-қабилавий тузумидан мар­каз­лашган давлат тузумига ўтаётган Арабистонда бадавий қад­риятлар ўзининг жонли мазмунини йўқота бошлади. Сарой шоири сифатида ҳам Ҳассан ибн Собит ҳаётидан унчалик қониқ­мади, чунки у озод эмас, қандай кун кечириши эса амирларнинг хоҳишига бориб тақалар эди. Шоир ғалаба қозониб, кенг тарқа­лаётган Ислом динининг энг моҳир маддоҳига айланди ва унинг тарғиботини қолган умрининг асосий мазмуни деб билди. У ўз мадҳлари учун ҳеч қандай маблағ сўрамас эди, чунки самимий ҳис-туйғуларни изҳор қилишда ўз манфаатини кўзламас эди. Ўз қасидасида Ҳассан ибн Собит имкон қадар қасидасининг насиб қисмини қисқартирар, лекин ҳижога кўпроқ ўрин ажратар эди. Унда бутпараст қурайшликларни ёмонлаб, уларни жаҳолат, қўр­қоқлик, нодонлик ва бошқа иллатларда айблар эди.
Ҳассан ибн Собит биринчи бўлиб ўз қабиладошлари ҳақида холисона баён қилиб, уларнинг ҳаётидан жонли манзаралар яра­тади. Шундай қилиб, Ҳассан ибн Собит ижодида васф жанрининг чегаралари кенгайиб, янги мавзу-оддий кундалик, маиший ҳаёт тасвири пайдо бўлди.
Исломнинг таъсири Ҳассан ибн Собит ва шу даврдаги бошқа шоирларнинг ижодида янги фалсафий ва ахлоқий маса­лалар қўйишда ҳам намоён бўлди. Бу масалалар, асосан, пок­ланиш, қилган гуноҳлари учун жазога мубтало бўлиш, ҳаёт маъносини янгича тушуниш ва шу каби фикрлар билан боғлиқ.
Илк Ислом шеъриятидан – Ҳассан ибн Собит шеърларидан намуна келтирамиз. Унда шоир мусулмонларнинг бутпарастлар устидан қилган биринчи ғалабалари билан фахрланиб, сўнг душ­манлар устидан ҳажв қилишга ўтади. Шоир шеърини вайроналар устида туриб, ўтмишини қўмсаш билан бошлаб, бу лирик кириш билан у ҳали анъаналардан узилмаганлигини намоён қилади:
عفت ذات الأصابع فالجواء إلى عذراء منزلها خلاء
ديار من بنى الحسحاس قفر تعفيها الروامس و السماء
و كانت لا يزال بها أنيس خلال مروجها نعم و شاء
Ғойиб бўлди ер устидан Зот ал-Асабиъу ва-л-Живалар,

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish