Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


121 
Ўзбек бастакорлик санъати Юнус Ражабий ҳаёти ва 
ижоди
Режа: 
1. Юнус Ражабий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот.
2. Юнус Ражабийнинг яратган асарлари ҳақида маълумот. 
Ўзбек миллий мусика санъатимизни ривожлантиришда академик 
Юнус Ражабийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ю.Ражабий ўзбек халқ 
мусикасининг етук билимдони, ажойиб бастакор, мохир чолғувчи ва 
хушовоз хонанда эди. 
Ю.Ражабий 1897 йилда Тошкентнинг «Бешёгоч» маҳалласида 
боғбон оиласида туғилди. Дастлабки мусика саводини тошкентлик 
ҳофиз Мирза Қосимдан олди. Юнус ака устоз сабоқларини қунт 
билан ўрганиб, ашула айтиш, дўмбира ва дутор чалишни кўп машқ 
қилди. Бу билан қаноатланмасдан бошка ҳофиз ва созандалар, 
айниқса, Мулла Тўйчи Тошмухаммедов ижро этган куй, қўшиқларни 
тўйларда, сайлларда ва чойхоналарда катта эътибор билан тинглади. 
Бу даврда эски мактабни битириб, тўрт йил мадрасада тахсил кўрди. 
1914-1915 йилларда ўспирин Юнус акалари Шукур ва Рисқилар 
билан бирга куй чалиб, ашула айтишни ўрнига қўйиб, 
тингловчиларни мафтун қиладиган бўлди. Натижада Шораҳим ҳофиз 
ва Мулла Тўйчилар диққкатини ўзига тортди. Бу номдор ашулачилар 
Юнус акага устозлик қила бошладилар. Булар туфайли Юнус ака 
бошка атоқли санъаткорлар даврасидан хам бахраманд бўлди. 
Юнус ака най чалишни ҳам машқ қилди ва уни яхши ўрганиб 
олди. 1919 йили Тошкентда очилган “Халк консерваторияси” га 


122 
ўқишга кирди. Бу срда Ш.Шоумаров ва А.Ваҳобовлардан най ва 
дутор чалишни мукаммал ўрганди, В.Успенский рахбарлигида нота 
саводини ўзлаштирди. 
1923 йилда халк консерваториясини тамомлаб, Самарқанд 
маориф институтида мусика ўкитувчиси, 1925 йилдан бошлаб вилоят 
драма театрида мусика рахбари бўлиб ишлади. Бу ерда Ҳожи 
Абдулазиз Ибодовдан «Шашмақом» ва унинг ижро этиш усулларини 
ўрганди. Юнус Ражабий ўрганган куй, қўшикларини нотага ёзиб 
оларди ва уларни авайлаб тўпларди. 
1927 йилда Тошкентда Ўзбекистон радио қўмитаси ташкил 
этилиши билан, Юнус Ражабийга радио қошида ўзбек миллий 
ансамбли ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш вазифаси 
топширилди. Юнус Ражабий радио қошида талантли хонанда ва 
созандалардан ансамбль тузиб, у орқали миллий мусикамизни 
ватанпарварлик руҳда ривожлантиришда ва уни радио орқали кенг 
тарғибот қилишда умрининг охиригача тинмай меҳнат килди. 
Ўша даврда янги куй ва қўшикларини яратиш лозим эди. Шунинг 
учун Ю.Ражабий замонавий кўшиқ ва куйлар яратиб, бунга 
ҳамкасбларини ҳам даъват этди. Юнус ака яратган «Фабрика ялласи», 
«Бизнинг даврон», «Ватан қўшиғи», «Қахрамонлар қўшиғи», 
«Халқлар дўстлиги», «Тонг навоси», «Баҳор келди», «Гул сочар», 
«Донгдорларга», «Офарин», «Ғалаба» каби юздан ортиқ дилрабо 
қўшиқларни халқимиз севиб куйламоқда. Айникса «Попурри», 
«Байналминал», «Ёшлар марши», «Чаманзор марши», «Баҳорим» 
маршлари ва «Ҳаммамиз», «Чаманзор», «Ёшлар», «Ўртоқлар» каби 
ёқимли чолғу куйлари радио тўлқинлари орқали халқимизни меҳнат 
зафарларига чорлар эди. 1931 йилда болалар учун яратган «Чаманзор 
марши» мактаб болаларини кўп кувонтирган эди. Чунки бу ўша 
вақтдаги биринчи болалар марши эди. 
Ю.Ражабийнинг қўшиқлари кўпинча жамоа билан ҳам куйланар 
эди. 
Юнус Ражабий мусиканинг йирик жанрлари соҳасида ҳам ижод 
қилиб катта мерос қолдирди. У 11 та мусикали драма, бир опера 
(Т.Содиқов, Б.Зейдмаи ва Д.Зокировлар билан хамкорликда), тўртта 
симфоник асар ва бир неча радиомонтажлар яратди. Ю.Ражабийнинг 
«Фарҳод ва Ширин», «Лайли за Мажнун», «Рустам», «Касос», 
«Қўчкор Турдиев», «Нодира», «Муқанна» каби драмаларга озган 
музикалари халк орасида машхурдир. Ю.Ражабий Б.Бровцин ва 
Б.Надеждилар билан хамкорликда халқ куйлари ва «Шашмақом» даги 


123 
«Сегоҳ» ва «Уфори мушкилоти сегоҳ» асосида симфоник асарлар хам 
яратган. 
Юнус Ражабий халқ мусикасини тўплашда ва уларни жамлаб, 
мусика тўпламлари яратишда катта мехнат сарф килди. Ёшликдан ёд 
олган куй, қўшиқлари ва республикамизнинг турли туманларидан 
ёзиб олган халқ мусикаларини беш томдан иборат «Ўзбек халқ 
мусикаси» номли тўпламларни жамлаб нашр эттирди. Уларда атоқли 
бастакорнинг 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида тўплаган етти юздан 
зиёд халқ қўшиқ ва куйлари мавжуд. Тўпламнинг бешинчи томи тўла 
ҳолда «Шашмақом»га бағишланган. 
«Ўзбек халқ мусикаси» тўпламларидан болалар қўшиқлари ҳам 
алоҳида ўрин олган. Улар «Чори чамбар», «Зув-зуз борағай», «Ошхўр 
акам», «Хакалакам ўйнасамми», «Офтоб чиқди оламга», «Лайлак 
келди, ёз бўлди», «Бойчечак», «Олатоғ», «Чучвара кайнайди», 
«Мўнди-мўнди», «Қуён», «Читти гул», «Ок теракми, кўк терак» 
кабилардан иборатдир. 
Ю.Ражабий ўтмишда нотага ёзилиши мураккаб бўлган катта 
ашулалар ва «Шашмақом»ни нота ёзувига олиб, уларга умр боқийлик 
бахш этди. 
Юнус Ражабийнинг хизматлари партия ва ҳукуматимиз 
томонидан юксак такдирланган. Унга 1939 йилда «Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган артист», 1953 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» 
деган шарафли унвонлар берилган. Ўзбек халқ мусикасини тўплаш ва 
улар юзасидан олиб борган тадқиқотлари учун 1966 йилда у 
Ўзбекистон фанлар академиясининг ҳакикий аъзолигига сайланган. 
Академик Ю.Ражабий 1976 йил 23 апрелда Тошкент шаҳрида 
вафот этди. Жиззах вилояти драма театри, Тошкентдаги Республика 
мусика педагогика коллежи академик Ю.Ражабий номига қўйилган. 
Мустақил иш: 
1. Ю.Ражабий яратган ўзбек мумтоз мусиқа асарларидан 
намуналар эшитиш.
2. Ҳаёти ва ижоди хақида реферат тайёрлаш.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish