Rahmonova Mahbuba, Po‘latov Sarvarxon O‘zmu tarix fakulteti 3-bosqich talabalari Mirzo Ulug‘bek – ma’rifatparvar davlat arbobi



Download 92,89 Kb.
bet3/7
Sana28.05.2022
Hajmi92,89 Kb.
#613764
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Tayyor

Тарих факултети 3-курс талабаси
Ботиров Шерзод
Мирзо Улуғбекнинг илмий ва маданий меросини ўрганиш анъаналари
Улуғбек отаси Шохрух даврида сиёсий хукмдор сифатида ички ва ташки сиёсат бобида бирмунча мустакил бўлган. Бошқа давлатлар билан бевосита савдо ва элчилик муносабатлари олиб борган. Улуғбек даврида Самарқанд шахрида янада равнақ топган. Шахарда хунармандчилик, меъморлик, адабиёт, умуман илм-фан юксалди, савдо тараққий этди. Бухорода (1417), Самарқандда (1420), Гиждувонда (1432-1433) мадрасалар ва Марвда хайрия муассасалари курилди. Мадрасаларда диний фанлар билан бирга дунёвий фанлар хам ўқитилди, кўпроқ аник фанларга ахамият берилди. Бибихоним масжиди, Амир Темур мақбараси, Шохизинда ва Регистон мажмуалари курилишлари поёнига етказилди. Бундан ташкари, мамлакатда кўплаб жамоат иншоотлари (карвонсарой), тим, чорсу, хаммомлар ва бошқа иншоатлар хам бунёд этилган (Улуғбек давридаги, Мовароуннахрдаги ички ва ташки сиёсат, элчилик алоқалари, пул ислохотлари, иқтисодий, маданий холат хақида Темурийлар)1.
Улуғбек Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини Ўрта аср шароитида дунё фанининг энг юқори поғонасига олиб чикди. Унинг килган энг буюк иши - Самарқанд илмий мактабини ўша давр академиясини барпо этганлиги бўлди. Бу илмий мактабда 200 дан ортиқ олимлар фаолият олиб борган. Улар орасида энг йириклари Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший эди. Унинг илмий мактаби ўз фаолиятида Ўрта осиёлик машхур олимлар Мухаммад Хоразмий, Ахмад ал-Фарғоний, Абул Аббос ал- Жавхарий, Ибн Турк ал-Хутталий, Холид ал-Марваррудий, Ахмад ал- Марвазий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Берунийлар бошлаб берган илмий анъанага асосланар эди. Улуғбек Самарқанд якинида расадхона барпо килди.
Улуғбек академиясидаги йирик олим - Али Қушчи Улуғбек "Зижи"нинг сузбошисида "фарзанди аржуманд", яъни "азиз фарзандим" дейди. Аслида у Улуғбекнинг садоқатли шогирди булиб, "Зиж" устида ишлар поёнига етказилгунига кадар устозига ёрдам берган.
Улуғбек Самарқандда иккита Мадраса: бири - Регистон ансамбли таркибида ва иккинчиси Гўри Амир ансамбли таркибида барпо килган. Бошқа йирик олимлар каторида Улуғбекнинг ўзи хам бу мадрасаларнинг хар бирида хафтада бир маротаба маъруза ўкиган. Бошқа вактини кўпроқ астрономик кузатишларга, "Зиж" устида ишлашга ва давлат ишларига бағишлаган.
Улуғбекнинг яна бир математик асари "Рисолаи Улуғбек" деб аталади ва унинг бир нусхаси Ҳиндистонда Алигарх университети кутубхонасида сақланади, хали ўрганилмаган Балки ухам хисоблаш математикасига алокадордир1.
Фан ва маданият тарихида сунмас из колдирган Улуғбекнинг илмий мероси унинг "Зиж"идир. Бу асар сайёралар, Куёш ва Ой харакатини талкин килиш, юлдузлар каталоги ва унда кулланилган математик усуллари буйича Ўрта асрлардаги астрономик асарларнинг энг мукаммали булганлиги учун авваламбор, у мусулмон мамлакатларидаги олимларнинг диккатини жалб килган. "Зиж"га илк шархни Улуғбекнинг шогирди Али Кушчи "Шархд Зижи Улуғбек" номи билан ёзган2.
Уша 15 асрнинг узида қоҳиралик мунажжим Шамсиддин Мухаммад ас- Суфий ал-Мисрий "Ташил Зижи Улуғбек" ("Улуғбек "Зиж"ини осонлаштириш") номли асар ёзиб, унда Улуғбек жадвалларини Қоҳиранинг географик кенглигига мослаштирди. Ал-Мисрий узининг "Таквим ал-қавоқиб ас-сабъа" ("Етти сайёранинг тақвимлари") ва "Жодавил ал-маҳлул ассани ала- усул Улуғбек" ("Улуғбек усулига кўра иккинчи ечимлар жадвали") номли яна иккинчи асарида Улуғбек "Зиж"ига мурожаат килади.
Суриялик олим Зайниддин ал-Жавхарий ас-Солихий (15-а.) "Ад-Дурр аннозил фи ташил аттақвим" ("Тақвимни соддалаштиришда нозил бўлган дурлар") номли асарида Улуғбек "Зиж" ини қайта ишлаган.
"Зиж"ига ёзилган энг мукаммал шарх Самарқанд илмий мактабининг энг сунгги намояндаси Низомиддин Абдул Али ибн Муҳаммад ибн Хусайн Биржандийнинг (1525 йил эрамиздан аввалги) 1523 йил ёзиб тугатилган "Шарҳи Зижи Улуғбек" асаридир. Биржандий ўз "Шарх"ида муфассал ва аник ракамлар билан баён килиб, "Зиж"нинг сирларини очади. Улуғбекнинг кўплаб жумлаларини у чизмалар билан тушунтириб исботлаган1.
Самарқандлик икки буюк олим - Қозизода Румий ва Али Қушчининг набираси Мирам Чалабий (1525 йил эрамиздан аввалги) "Зиж"га шарх, ёзиб, уни "Дастур аламал ва таших ал-жадвал" ("Амаллар дастури ва жадвалларнинг тузатилиши") деб атаган.
| Эронлик олим Ғиёсиддин Мансур ал-Хусайний аш-Широзий (1542 йил эрамиздан аввалги) "Зиж"га "Рисола дар таъник Зижи Улуғбек" ("Улуғбек "Зиж"ини аниклаштириш хакида рисола") номли шарх ёзган.
16 асрнинг иккинчиярми ва 17-18 асрлардаги катор мусулмон олимлари "Зиж"га шархдар ёздилар ва уни кайта ишлаб ўз замонлари ва маконларига мослаштирганлар. Улар орасида суриялик Тақийиддин аш- Шомий (1526-1585), Мазхариддин ал-Корий (16 аср), мисрлик Абдулқодир ал-Мануфий аш-Шофий (16 аср), эронлик Шоҳ Фатхуллоҳ Широзий (1589 йил эрамиздан аввалги), Мухаммад Боқир ал-Яздий (1637 йил эрамиздан аввалги), хинд Фаридидцин Дехлавий (1629 йил эрамиздан аввалги), турк Мухаммад Чалабий (1640 йил эрамиздан аввалги), мисрлик Ризвон ар-Раззоқ ал-Мисрий (1710 йил эрамиздан аввалги), доғистонлик Дамодон ал-Мухий (1718 йил эрамиздан аввалги) каби олимларнинг шархлари шулар жумласидандир.

Download 92,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish