Радиотўлқинларни узатиш ва қабул қилиш учун мўлжалланган қурилма
антенна дейилади. Ўзгарувчан токни ўтказадиган ҳар қандай жисм
электромагнит тўлқинларни нурлантира олади. Бу нурланиш сезиларли
бўлиши ва амалий мақсадларга хизмат қила олиши учун жисмнинг
ўлчамлари нурлантириладиган тебранишларнинг тўлқин узунликлари билан
тенглаштирса бўладиган бўлиши керак [4].
Квазистационар тизимларда бундай элементлар, масалан, узунлиги
тўлқин узунлигига қараганда кичик бўладиган индуктивлик ғалтаклари,
конденсаторлар ҳисобланади, улар бўйлаб тебранишларнинг тарқалишини
ҳисобга олмаса ҳам бўлади (жуда қисқа тўлқинлардан ташқари). Агар бунда
энергиянинг иссиқлик йўқотишлари ҳисобга олинмаса, у ҳолда бундай
тизимларда ток ва кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши 90°ни ташкил
этади ва бу тизимлар актив қувватни ютмайди, натижада нурлантирмайди
ҳам. Агар у ёки бу тизим бўйлаб тебранишларнинг тарқалиши қандайдир
вақт оралиғига кечикса, у ҳолда тизимнинг учларида 900га қўшимча ток ва
кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши (соs j) пайдо бўлади. соs j
нолдан фарқли бўлиб қолиши билан тизим ток манбаидан энергияни
истеъмол қилади ва уни нурлантиришга сарфлайди.
Узунлигини тўлқин узунлиги билан тенглаштирса бўладиган
ўтказадиган жисм нурлантириш тизими сифатида қўлланилиши энг қулай
бўлади. Бу ҳолда ток ва кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши ортади,
бунда ўтказгичнинг нурлантириш қобилияти ортади.
Узатувчи антенна генератор ҳосил қиладиган юқори частоталар токлари
энергиясини электромагнит тўлқинлар энергиясига ўзгартиради.
Қабул қилувчи антенна тескари вазифани бажаради, қабуллагичнинг
чиқишида юқори частоталар кучланишини ҳосил қилади.
Ўзаролик тамойилига асосан исталган узатувчи антенна у қабул қилиш
антеннаси сифатида ишлатилганида конструктив жиҳатдан фарқланиши
мумкин бўлсада, ўз асосий характеристикаларини сақлайди. Ўзаролик
20
тамойили қабул қилиш ва узатиш антенналари қайтар хоссасига эгалигидан
иборат. Ҳар қандай антенна ҳам қабул қилиш, ҳам узатиш антеннаси бўлиши
мумкин. Антенна радиочастоталар энергиясини қанчалик яхши нурлантирса,
у шунчалик уни яхши қабул қилади. Модомики, узатиш антенналарининг
назарияси ва ҳисоблаш усуллари оддий ва яхши ишлаб чиқилган экан, у
ҳолда исталган қабул қилиш антеннасини узатиш антеннаси сифатида
ҳисоблаш мумкин ва ўзаролик тамойилига асосан олинган натижаларни
қабул қилиш режими учун қўллаш мумкин.
Замонавий радиоэлектрон аппаратуралар миллиметрнинг улушларида
ўн минглаб метрлардаги тўлқин узунликлари диапазонларида ишлайди.
Антенналарнинг конструктив ўзига хос хусусиятлари, шунингдек уларнинг