Квазичизиқли усулга кўра тебранишнинг стационар амплитудаси S(Uз) боғланиш оркали ифодаланади. у
(6.12а)
Агар контурдаги ток гармоник қонун бўйича ўзгарса, сток токи 1 гармоникасининг амплитудаси кўринишда ўзгаради. Шунга кўра (6.12а) ифода
(6.12б)
кўринишда ифодаланади.
Сток токи I гармоникасининг (ёки контур токининг) затвор кучланишига боғлиқлиги генераторнинг тебраниш характеристикаси деб аталади: Ia = f(U3). Унинг қандай кўринишда бўлиши ишчи нуқтанинг динамик характеристикадаги бошланғич ўрнига боғлиқ.
Тебранишнинг стационар амплитудаларини аниқлаш учун = f(U3) боғланиш графигида тескари боғланишни ифодаловчи чизиқни тасвирлаш керак. Уртача қиялик коэффициентнинг таърифига биноан улар абсцисса ўқига параллель жойлашган тўғри чизиқлар бўлади. Уларни тескари боғланииг тўғри чизиғи деб аталади ва (6.11) ифода орқали аниқланади. S=f(U3) боғланишнинг тескари боғланиш чизиғи билан кесишган нуқтасига мос келган затвор кучланишининг қиймати тебранишнинг стационар амплитудаси ҳнсоб- ланади.
Агар ишчи нуқта динамик характеристиканинг тўғри чизиқли қисмига жойлашган бўлса, тескари боғланиш чизиғи S = f(U3) боғланиш графигиии бир нуқтада кесиб ўтади (6.5-расм)
6.5-расм. Юмшоқ иш режимидаги стационар амплитуда (а) ва унинг М га боғлиқлигн (б). Бунда S М ўзаро индукция коэффициентига тескари боғланган бўлгани учун унинг ортиши билан тескари боғланиш чизиғи пастга сурилади ва стационар амплитуда катталашади. Аксинча, М кичрайса, стационар амплитуда ҳам кичраяди. У М нинг бирор Мкр критик қийматигача давом этади, чунки бунда чизнқларнинг кесишиб ўтиши йўқолади. Бунинг маъ- носи шуки М≤Мкр бўлганда тескари боғланиш коэф- фициенти кичик бўлгани учун генератор уйғонмайди.
Стационар амплитуданинг ўзаро индукция коэффициентига боғлиқлиги 6.5б-расмда тасвирланган. Унинг турғунлик шартини аниқлайлик. Бирор сабабга кўра затвор кучланишининг амплитудаси ΔUст га ортсин. Унда кейинги тебраниш даврида S ўзининг «Р» нуқтадаги қийматидан кичик бўлиб қолади. Бу нагрузка контурига киритиладиган энергиянинг камайишига олиб келади. Натижада тебраниш амплитудаси кичрая бошлайди ва Uст қийматга эришади. Аксинча, тебраниш амплитудаси ΔUст миқдорга кичрайса, ортади ва контурга энергия киритилиши ортиб, тебраниш амплитудаси ўсади; яна Uст қийматга эришилади.
Демак, генератор мувозанат ҳолат («Р» нуқта)дан чиқса, ички ўзгаришлар уни яна ўз холатига қайтаради. Шунинг учун «Р» нуқтада тебраниш амплитудаси турғун бўлади.
Генераторнинг юқорида ифодаланган режими юм- шоқ иш режими деб аталади. У қуйидагилар билан характерланади.
1. =f(U3) боғланиш билан тескари боғланиш тўғри чизиғи бир нуқтада кесишади ва у тебранишнинг стационар амплитудасини ифодалайди.
2. Тебранишнинг уйғониши М = Мкр қийматга мос келади ва у ягона бўлади (6.5 б-расм).