5.3- расм.Кучайтиргичнинг стационар (а ва б) ва ўтиш(в) характеристикаси.
Идеал кучайтиргичда чиқиш кучланишининг шакли кириш кучланишининг шакли билан бир хил бўлади ва стацонар характеристикалар (5.3 а,б-расм, пунктир чизиқ) тўғри чизиқли боғланишни беради. Реал кучайтиргичларнинг характеристикаларн ҳамма вақт тўғри чизиқли боғланишдан четлашади. У кучайтиргичда содир бўладиган бузилишларни ифодалайди. Бузилишларни баҳолаш учун спектраль усулдан фойдаланиб, кучайтиргичнинг кириш ва чиқиш сигналини гармоник ташкил этувчилар йиғиндисидан иборат деб қараш керак.
Агар кучайтиргичнинг чиқиш кучланишининг спектри унинг кириш кучланиши спектрига мос тушеа, сигнал бузилмаган бўлади. Бунда:
1. чиқиш кучланиши спектрида янги гармоник ташкил этувчилар ҳосил бўлмайди;
2. чиқиш ва кириш сигналининг мос гармоник ташкил этувчилари амплмтудаларининг нисбати бир хил қийматли бўлади;
3. кириш ва чиқиш сигнали мос гармоник ташкил этувчилари фазалари бир хил бўлади.
Агар бу шартлардан бирортаси бажарилмай қолса, кучайтиргич сигнални бузиб кучайтирган бўлади.
Кучайтиргичлардаги бузилишлар чизиқли ва чизиқ- ли бўлмаган бузилишга бўлинади. Чизиқли бузилишлар частотавий, фазавий ва ўтиш бузилишларига ажратилади ва мос номли характеристикалар орқали ифодаланади. Чизиқли бўлмаган бузилишлар эса, кучайтиргичнинг амплитудавий характеристикаси орқали аниқланади.
Гармоник ташкил этувчиларининг бирдай кучайти- рилмагани сабабли сигнал шаклининг бузилиши частотавий бузилишлар деб аталади. Улар частотавий ха- рактеристиканинг ишчи частота диапазонидаги нотекислиги билан характерланади.
Ишчи частота диапазони деганда шундай частота- лар оралиги тушуниладики, бу оралиқда кучайтириш коэффициентининг ўзгариши олдиндан белгиланган чегаравий Кн ва Кв қийматндан камайиб кетмайди (5.3- расм).
Частотавий бузилишлар М*— частотавий бузилишлар коэффициенти орқали ифодаланади. У кучайтириш коэффициентининг максимал қийматини берилган час- тотадаги кучайтириш коэффициентига нисбати кўринишида аниқланади:
(5.5а)
Частотавий бузилишлар коэффициентига тескари бўлган миқдор характеристиканинг нотекислик коэффициенти деб аталади:
. (5.5б)
Частотавий бузилишлар коэффициентининг эиг кат- та қиймати кучайтиргичнинг қандай мақсадда қўлла- нишига боғлиқ. Масалан, радиоэшиттириш мақсадида ишлатиладиган кучайтиргичларда у (2÷4) дб, электрон ўлчов асбоблари кучайтиргичларида эса, децибел- нинг юздан бир улуши тартибида бўлади.
Мураккаб сигнал ташкил этувчилари фазасинингку- чайтиргичдан вақт бўйича бир хил силжимай ўтиши натижасида чиқиш сигнали шаклининг ўзгариши фазавий бузилишлар деб аталади ва кучайтиргичнинг фазавий характеристикам орқали характерланади.
Шуни айтиш керакки, одамнинг қулоғи сигналнинг ташкил этувчиларида ҳосил бўлэдиган фаза ўзгариш- ларини сезмайди. Шунинг учун сигнал шаклининг фазавий бузилишлар ҳисобига ўзгаришини одам сезмайди. Шу сабабли паст частотали кучайтиргичларда фазавий бузилишлар ҳисобга олинмайди. Телевизор ва осциллографларнинг трубкаларида ҳамда айрнм ўлчов асбоблари кучайтиргичларида фазавий бузилишлар катта таъсирга эга. Чунки бунда экрандаги тасвир ўзининг ҳақиқий ифодасидан четлашади. Шунинг учун бу қурилмаларда фазавий бузилишларнинг қатъий чегараси белгилаб қўйилади. Масалан, осциллограф трубкаларда у 4°—5° дан ортмаслиги керак.
Кучайтиргичларнинг схемасидаги реактив элемент- лар унинг ўтиш характеристикасининг ўзгаришига олиб келади. Бу ўзгариш ўтиш бузилишлари орқали ифодаланади ва икки хилга бўлинади: сигнал фронти ва чўққисининг бузилиши.
Замонавий кучайтиргичларда сигнал олди фронтининг тикланиши унинг давом этиш вақтига нисбатан жуда қисқа вакт ичида юз беради. Шунинг учун кучай- тиргичдаги ўтиш бузилишларини аниқлаш учун унинг ўтиш характеристикасининг вақт ўқини даражалаш турлича қилиб олинади. Масалан, сигнал фронтининг бузилишларини аниқлашда вақт ўқининг даражалани- ши узайтирилган ҳолда олинса, сигнал чўққисининг бузилишини аниқлашда вақт ўқининг даражаланиши жуда қисқартирилган ҳолда олинади. Биринчи ҳолда характеристика қисқа вақтлар ўтиш характеристикаси дейилса, иккинчи ҳолда у узайтирилган вақтлар ўтиш характеристикаси деб аталади. Сигнал фронтининг тиланиш вақти tу ва четлашиш δ деган катталиклар ор- цали ифодаланади (5.3-в расм).
Импульс фронтининг тикланиш вақти деганда чиқиш кучланиши ўз қийматининг 0,1 улушидан 0,9 улушигача ўсишга эришиш учун кетган вақти тушунилади:
ty = t2-t1.
δ четлашиш ўтиш характеристикасидан сигнал макеимал ординатасининг олди фронти тиклангандан кейинги ординатаси фарқи куринишида аниқланади: δ=U2max—1 ва фоизларда ёки нисбий киймат куринишида ифодаланади.
Импульс чўққисининг бузилиши унинг тепа қисми- нинг импульс узилиш (тугаш) вақтидаги қийматидан оғиши билан белгиланади. 5.4- расмда кўрсатилган узоқ вақтлар ўтиш харктеристикасидан улар қуйидагича аниқланади: