Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet77/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

4.14. Квадратик детекторлаш


Квадратик детекторлашни ўрганишда юқори часто­тали тебраниш амплитудаси кичик бўлгани учун (4.2) полиномнинг квадратик ҳади билан чегараланиш мумкнн. У ҳолда (4.35) ифода детекторлаш эффекти бўлиб ҳисобланади. Агар Umни (4.14) амплитудавий модуляцияланган тебранишнинг амплитудаси деб қарасак, у қуйидагича ифодаланади:
(4.36)
Бу ифодадаги a2U2sinΩt катталик фойдали тебраниш хисобланади. У детектор нагрузкасидан ажратиб оли- ниши керак. Лекин 2Ω частотали ташкил этувчи ҳам паст частотали тебраниш бўлгани учун у ҳам нагрузкада ажралади ва фойдали сигнални бузади. Бу бузилиш чизиқли бўлмаган бузилиш бўлиб, (4.10) ифода орқали аниқланади. Шунга кўра квадратик детекторлашда чизиқли бўлмаган бузилиш
(4.37)
бўлади. Бу ҳол чизиқли бўлмаган бузилишлар коэф- фициентининг М модуляция чуқурлиги коэффици- ентига боғлиқ бўлишини кўрсатади ва детекторга юз фоизли модуляцияга эга тебраниш (М=I) таъсир этганда у 25 фоизни ташкил этади.
Модуляцияланган тебранишнинг мураккаблиги ор- тиши билан, детектордаги чизиқли бўлмаган бузилиш­лар ҳам ортиб боради. Масалан, детекторга Ω1 ва Ω2 частотали иккита гармоник тебраниш орқали модуля­цияланган тебраниш:
U(t)=U0[1+ Msin Ω1t + M2sinΩ2t]·sinω0t (4.38)
таъсир этса, детекторлаш эффекти қуйидагича ифодаланади:

(4.39)
Унда Ω1, Ω2 2 Ω1 ва 2 Ω2 частотали ташкил этувчи- лардан ташқари яна Ω2± Ω1 комбинацион частотали ташкил этувчилар ҳам мавжуд. Уларнинг амплитудаси иккиланган частотали ташкил этувчилар амп- литудасидан катта. Жумладан, М12=М бўлса, у икки баробар катта булади. Шунинг учун комбинациоп частотали ташкил этувчилар детектордаги чизиқли бўлмаган бузилишларга иккилан­ган частотали ташкил этувчилардан кўра кўпроқ ҳисса қўшади.
Детекторлаш эффектини ажратиб олиш учун детек­торнинг нагрузкаси етарлича катта ўтказиш соҳасига эга бўлиши керак. Лекин ўтказиш соҳасининг ҳаддан ташқари кенг бўлиши зарарли тебранишларнинг ҳам нагрузкада ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун детекторларда нагрузка сифатида боғланган теб­ранишконтурларидан фойдаланилади. Чунки уларнинг ўтказиш соҳаси тўғри тўртбурчак шаклига яқин бўлади. Агар зарарли тебранишлар оз бўлса, фойдали тебранишни фильтрлаш нагрузка резисторига параллель уланган конденсатор ёрдамида амалга оширилади (4.23 расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish