Радионинг ОАВ сифатида қулайлиги.
1. Тинглаш қулай. Ўқиш ёки томоша қилишга нисбатан қулайроқ. Афтидан инсонда илк бор эшитиш органи шаклланган бўлса керак. Барча нарсалар эшитиш орқали диалог шаклда қабул қилинади.
2. Бошқа иш билан машғул бўлиб туриб радиони эшитиш мумкин, аҳоли ниҳоятда банд бўлган шароитда бу устунлик жуда муҳим.
3. Бошқа ОАВга қараганда радиони исталган жойда эшитиш мумкин.
4. Радио энг арзон ОАВ. У аҳолининг 90-92 фоизини қамраб олади.
5. Индивудиал тинглаш имконияти.
Радио маҳаллий реклама берувчилар учун жуда қулайдир. («Ўзбегим таронаси», «Гранд», «Сезам» ва бошқалар).
Радиоэшиттириш аудиторияси
Аудитория. Радио бошқа ОАВга қараганда кундалик кайфиятга – тонгги бардамлик, ишчан тун ва лирик оқшом ритмига дош беради.
Радиореклама спецификаси – мақсадли аудиторияга муваффақиятли чиқиш. Бундай аудиториялар ўзлари истаган радиоканалларни – ёшлар, янгиликлар, мусиқий каналларни танлашлари мумкин. Аудитория ўз журналистлари билан мулоқоти, суҳбатни ёки мусиқани буюртма қилиши мумкин. Студиялар бундан фойдаланиб реклама тарқатадилар.
Бугунги кунда бутун дунёда ёшлар ва ўсмирларни замонавий хитлари энг оммавий ҳисобланади. Катталар, 25-40 ёшдагилар учун замонавий мусиқалар ҳам бор.
У ёки бу турдаги рекламалар конкрет аудиторияга қараб берилади.
Эфир вақтини эгаллашнинг учта йўли бор:
Биринчиси, маҳаллий радиостанция билан реклама контракти тузиш (75 фоиз);
иккинчиси, реклама компанияси томонидан радиоэфирни сотиб олиш (25 фоиз);
учинчиси, рекламани радиотармоғига жойлаштириш.
Радио тармоғидан фойдаланиш. Миллий ва минтақавий реклама берувчиларга буюртма ижроси устидан оддий назоратни амалга оширишга ва сарфланган маблағнинг юқори рентабеллигига эришишга имкон беради. Станция-шахобчалар танлашда зарур эркинлигининг йўқлиги у ёки бу тармоқ доирасида станциялар миқдорининг чегараланганлиги жамоат рекламасининг камчилиги ҳисобланади.
Реклама берувчига маҳаллий радиода реклама вақтини сотиб олиш осонроқдир. Бу ерда қулай реклама давомийлигини таклиф қилиш, радиотингловчилар диққати энг кўп жалб этиладиган вақтни танлаш имкони бор. Реклама мазмунини маҳаллий бозор шароитларига мослаштириш мумкин. Шу тариқа товарнинг ўз «хусусий» бозори пайдо бўлади. Замонавий босқичда тўғридан-тўғри жонли, шунингдек, ёзиб олинган реклама учрайди. Кейингиси сифат жиҳатдан устун туради.
Эфирни суткалик тақсимлаш. Суткани беш қисмга бўладилар:
6.00 дан – 10.00 гача тонг;
10.00 дан – 15.00 гача кун;
15.00 дан – 19.00 гача оқшом;
19.00 дан – 24.00 гача кеча (асосий кеча).
24.00 дан – 6.00 гача тун.
Тунги эфирни кам эшитишади. Реклама учун энг яхши вақт – соат 10.00 дан 24.00 гача бўлган оралиқ ҳисобланади. Эрталабки тўлқинни ишга ёки ўқишга кетаётганлар, кундузгини ишдан ёки ўқишдан қайтаётганлар тинглашади. Вақтга мос келувчи товарларни реклама қилган маъқул, масалан, эрталаб – кофени.
Рекламани жойлаштиришнинг турли услуллари мавжуд:
1. Муайян бир вақтга буюртма бериш (бу қулай, аммо қиммат);
2. Рекламани шунчаки бериш (арзон, радиостанция уни тунги вақтга жойлаштириши мумкин);
3. Тўла таъриф. (рекламанинг бир қисми истеъмолчи билан келишилган вақти, қолгани станция учун қулай вақтда берилади).
АҚШда радиореклама нархи:
АВС – 30 дақиқа учун ҳафта куни ва сутка вақтига боғлиқ равишда 500 дан 2500 долларгача.
CBS (Си-Би-Эс) – 300 дан 4000 долларгача.
NBC – 757 дан 3721 долларгача.
Do'stlaringiz bilan baham: |