Ўта юқори частота диапазон антенна параметрларини келтиринг?
ЎЮЧ диапазон антенналарини чизинг?
Параболали антенна ва икки кўзгули антенналарни чизинг?
Рупор – параболали антеннани чизинг?
Фидер тракти нима?
Радиоузатувчи қурилмаларни келтиринг?
Шахсий радиочақириқ тизими Шахсий радиочақириқ тизимининг қурилиш принципи.
Пейджинг ёки шахсий радиочақириқ (Paging Systems) ШРЧТ, бу шундай электрон алоқа турики, бунда хизмат кўрсатиш доираси бир томонлама симсиз ахборот узатиш таъминланади. Пейджинг радиочақириқ тизими бошқарма (хусусий) ва умумий қўлланишга бўлинади.
Бошқарма (хусусий) пейджинг тизими маълум абонентлар гуруҳлари учун чегараланмаган худудда радиочақириқ таъминлайди. Чақириқ умумий ТФ тармоғи таъсирисиз диспечерлар пультлари орқали амалга оширилади.
Умумий ишлатиш пейджинг тизимида, умумий ТФ тармоғи орқали чегараланган сиғимда радиоканалда хабарлар узатилади. Замонавий пейджинг тизимлари умумий ТФ тармоғи билан ўзаро таъсир автоматик амалга оширилади, ҳалақитга чидамли узатиш ва ўтказиш қобилиятли хабар ва чақириқни узатишни рақамли усулини ишлатишиди. Энергияни кам сарфлаш мақсадида, охирида кўйиладиган қурилмалар миниатур кўринишда ясалади. Яққол кўзга ташланадиган хусусияти бу давлат миқёсида хизмат кўрсатадиган худудни катталигидир, яна давлатлараро ўзаро таъсир имконияти, арзонлиги ва эксплуатацияси осонлиги. Булар ҳаммаси пейджинг чақириғининг ютуғини кўрсатиб берди ва бунинг натижасида ҳар йили 20% га абонентлар сони кўпайиб, ҳар хил давлатларда улар сони 20млн га ошди.
Пейджинг асосий абонентлари иши кўп одамлар ва ҳар хил фавқулодда вазиятдаги хизматдагилар бўлади. Буларга қуйидагиларни келтирса бўлади: тиббий тез ёрдам, ёнғинга қарши хизматни, полиция ва бошқалар.
Иши кўп одамлар ичидагилардан пейджингдан фойдаланувчиларнинг асосийси, булар фирма ва хусусий шахслар томонидан кўрсатиладиган ҳар хил турдаги хизматлар кўрсатувчилардир.