Амударё туманида “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фаолияти юзасидан ташкил этилган марказлар, уларда ўқитилган тингловчилар, яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев илгари сурган
“5 ташаббус”нинг учинчи ташаббуси ижросини таъминлаш, яъни аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Амударё туманида 1 та Рақамли технологиялар ўқув маркази (кейинги уринларда – Марказ) ташкил этилган.
Хозирги кунда, марказда 1 та ходим менеджер ва 1 та таьлим бўйича мутахассис лавозимида ишлаб келмоқда.
Ушбу марказда дастурлаш асослари, компьютер саводхонлиги, робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш, ахборот технологиялари соҳасида инновацион тадбиркорлик асослари йўналишлари бўйича жами 285 нафар тингловчи ўқув курсларини якунлаган.
2021 йилда тахсил олганлар
Т/р
|
Ҳудуд номи
|
РТЎМ курслари битирувчилари сони
|
1
|
Амударё тумани
|
285
|
Маълумот учун: 2021 йил давомида қисқа муддатли семинар-тренингларда 500 дан зиёд ўқувчи ёшлар қамраб олинди.
“ITWomen.Uz” лойиҳаси бўйича маълумотлар
2021 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиёев раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш
ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллион хотин-қизлардан иборатлиги ҳамда уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги айтиб ўтилди.
Унга кўра, жорий йилда, “ITWomen.Uz - 2021” лойиҳаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда – АКТ вазирлиги), маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, IT-Парк, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Амити университетлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлиги ва компьютер саводхонлигига оид қисқа муддатли офлайн ва онлайн тренингларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Ушбу тренингларнинг биринчи босқичи 35 ёшгача бўлган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” хотин-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, жорий йилнинг 15 февралдан 5 мартга қадар ўтказилиши ташкиллаштирилган. Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида (17.02.2021-04.03.2021й.) “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга киритилган 24 нафар хотин-қизларга замонавий технологиялар бўйича тегишли билимларни бериш, уларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, уларда мобиль илова ва веб-сайт яратиш ҳамда компьютер дизайнерлик фаолияти, шунингдек, оффлайн психологик тренинглардан бўйича амалий кўникмаларни Рақамли технологиялар ўқув марказларида онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилди ва сертификатлар тақдим этилди.
17 май куни “ITWomen.Uz- 2021” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди ва 22 нафар хотин-қизлар учун компьютер саводхонлиги, электрон тижорат ва тадбиркорликка оид қисқа муддатли машғулотлар ва психологик офлайн ва онлайн тренинглар ташкил этилди ва сертификатлар тақдим этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |