52
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ДОЛЗАРБ МАВЗУ
5. Бизнесни якунлаш жараёнлари [6].
Венчурли фирмалар одатда фойда олмайдиган кор-
хоналар ҳисобланади, чунки, ўз тадқиқот натижаларини
бошқа фирмалар – эксплерент, патиент, виолент, комму-
тант фирма орқали юзага чиқаради. Венчурли фирмалар
асосан буюртмалар бўйича ишлайдиган фирмалардир.
Эксплерент фирмалар деб, бозорнинг ички сегмент-
ларини янгидан шакллантиришга ихтисослашган фир-
маларга айтилади. Улар янгиликларни бозорга киритиш
билан шуғулланади. Экспелерент фирмалар бозорга
янги (тубдан янгиланган) маҳсулотлар билан кириб бо-
риб, бозорнинг бир қисмини эгаллашни мақсад қилган
ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади. Мазкур фирма-
лар кичик корхоналар кўринишида бўлади. Янги маҳсу-
лот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун эксплерент
фирма йирик фирмалар билан келишади, чунки, унинг
бир ўзи янгиликларни тарқатиб билмайди. Янги товар-
лар тарқатилишининг секинлашуви товар нусхалари ва
ўхшаш маҳсулотлар пайдо бўлиши хавфини кучайтиради.
Патиент фирмалар – бозорнинг тор сегментларига
ихтисослашган бўлиб, улар мода таъсирида шакллана-
диган янги эҳтиёжларни қондиради. Патиент фирмалар
янги хусусиятларга эга ёки такомиллаштирилган маҳсу-
лотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш орқали бо-
зорнинг тор сегментларига мўлжалланган ҳаракатини
амалга оширади.
Йирик бизнес соҳасида эса виолент фирмалар фаоли-
ят кўрсатади. Улар кучли стратегияга эга бўлган фирма-
лар ҳисобланади. Виолент фирмалар кенг истеъмолчилар
доираси учун янги маҳсулотларни йирик серияли ва ом-
мавий ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Виолент фао-
лият кенг ишлаб чиқариш ҳамда кўлам самараси туфайли
рақобатчилардан олдин ўз маҳсулотларини оммавий бо-
зорларга чиқарадиган йирик компанияларга хос бўлган
хатти-ҳаракатларни амалга оширади ва фойда олади.
Коммутант фирмалар – миллий ҳамда ҳудудий эҳти-
ёжларни қондиришга қаратилган, кичик ва ўрта бизнес
билан шуғулланадиган корхоналардир. Коммутант фир-
малар маҳаллий бозорлар талабларига мослашиш, янги
маҳсулотлар ва янги технологиялар пайдо бўлгандан
ке йин янги хизмат турларини кўрсатиш, янги маҳсулот-
ларга тақлид қилиш ҳамда уларни истеъмолчиларнинг
кенг қатламига тарқатишдан иборат хатти-ҳаракатларни
амалга оширади ва мазкур фирмалар ҳам фойда олади.
Мамлакатимизда венчурли бизнесни жорий этиш ва
венчурли фирмаларнинг самарали ишлаши учун қуйида-
гиларни амалга ошириш лозим:
– венчурли бизнеснинг меъёрий-ҳуқуқий асослари-
ни яратиш ва жорий этиш, уни ҳуқуқий кафолатини таъ-
минлаш ҳамда унга доир қонунлар чиқариш;
– мамлакатимизда юқорида номлари келтирилган
эксплерент, патиент, виолент, коммутант фирманинг
фао лият кўрсатишиини йўлга қўйиш;
– кенг жамоатчиликка венчурли бизнес ҳақида маъ-
лумотлар бериш ва бутун оммани бу тўғрисида хабардор
қилиб бориш;
– таълим тизимида ушбу йўналишда мутахассислар
тайёрлаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини оши-
риш тизимини ишлаб чиқиш;
– венчурли бизнес билан шуғулланувчилар учун рағ-
батлантириш ва имтиёзлар тизимини яратиш;
– венчур капитали бозорининг ҳолати ҳамда ишти-
рокчиларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълу-
мотлар махфийлигини таъминлаш ва бошқалар.
Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг хо-
рижда кенг тарқалган ва самарали қўлланилиб келаётган
усули ҳисобланган венчурли бизнеснинг мамлакатимизда
жорий этилиши анча мураккаб жараён бўлсада, буни жо-
рий этиш иқтисодиётда янги, илм-фан сиғими юқори бўл-
ган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш соҳалари ташкил
этиш ва молиялаштириш жараёнлари билан боғлиқ бир
қатор муаммоларнинг ечилишига катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: