Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Умаралиев), Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими (С.Файзиева) билан биргаликда бир ой муддатда вилоятдаги мавжуд барча бошқарма ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижрога қаратсин.
2021 йил февраль ойидан бошлаб вилоят Мактабгача таълим бошқармаси (С.Баратова), вилоят Халқ таълими бошқармаси (С.Қодиров), вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси (А.Рустамов), вилоят Ички ишлар бош бошқармаси (Т.Арипов), вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (И.Худайбергенов), Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (З.Миргазиева), олий таълим муассасалари ректорлари маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар борасидаги режа ва дастурларини Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими (С.Файзиева) билан биргаликда ишлаб чиқсин.
4. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси (С.Баратова) Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими (С.Файзиева) билан биргаликда бир ой муддатда мактабгача таълим соҳасида маънавий-тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.
5. Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари таркиби 1-иловага, вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси 2-иловага, Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари шаҳар ва туманларга доимий бириктирилиш рўйҳати 3-иловага, 2021 йил март ойидан бошлаб йўлга қўйилган “Маърифат соати” режа жадвали 4-иловага, Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоларининг жойларда маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда вазифалар тақсимоти 5-иловага, Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган доимий мониторинг режаси 6-иловага, доимий мониторинг олиб борадиган гуруҳ аъзолари рўйҳати 7-иловага асосан тасдиқлансин.
6. Шаҳар ва туманларга бириктирилган масъуллар 20 кун муддатда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими (С.Файзиева) билан биргаликда ўзи бириктирилган ҳудудларда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни чуқур ўрганиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича шаҳар ва туман Маънавият ва маърифат кенгашлари мажлисларининг ташкил этилишини таъминласин.
7. Шаҳар ва туман ҳокимликлари бир ҳафта муддатда маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасида амалга ошириладиган ишлар намунаси асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминласин.
Do'stlaringiz bilan baham: |