“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент вилояти ҳокими,
вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси
___________Р.Холматов
2021 йил “_____” январь
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йилнинг
19 январь куни Республика маънавият ва маърифат Кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган 3-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишнинг
____-БАЁНИ
2021 йил ___ январь Нурафшон шаҳри
Раислик қилувчи:
|
|
Р.Холматов - вилоят ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси
|
|
|
|
Иштирок этганлар:
|
|
кенгаш аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, тегишлилиги бўйича бошқарма ва ташкилот раҳбарлари
|
КУН ТАРТИБИ:
Вилоятда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Р.Холматов, А.Умаралиев, З.Хидоятов, И.Худайбергенов, С.Файзиева, Р.Шералиев, З.Миргазиева, С.Қодиров, У.Тўхтаев, М.Тоиров, А.Мирзаев........Р.Холматов)
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий- маърифий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад - бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Сўнгги йилларда Давлат раҳбари томонидан маънавият, маърифат масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида катта эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида маънавий-мафкуравий ишларнинг назарий асоси бўлган миллий ғояни ривожлантириш масаласи ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Шу боис, таниқли олимлар, зиёлилар, етакчи экспертлар томонидан Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” деган бош ғоя асосида амалга ошириладиган энг мухим вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномасида, “Ёшлар форуми”да ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузаларида ҳам маънавий-маърифий соҳалар ривожи учун устувор бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар муҳокамаси асосида йиғилиш қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида
2021 йилнинг 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган 3-сонли мажлис баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |