Лицейнинг “Ёшлар иттифоқи”
бошланғич ташкилот раҳбари И.Ниёзов
Р.Глиэр номидаги РИММнинг
Қашқар рубоб мутахассислиги бўйича 11-синф ўқувчиси
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлига
ФИКРНОМА
Мен, Анваров Мухаммадзиёни 2015 йилдан буён яқиндан танийман. У Р.Глиэр номидаги Республика ихтисолаштирилган мусиқа академик лицейи қашқар рубоб мутахассислиги бўйича ўқиб юрган вақтларидан буён Шашмақом туркумлари хамда халқ мусиқалари бўйича биздан таҳсил олишни бошлаган. Қуйи синфлардан ҳозирга қадар таҳсил олиш даврида у ўз мутахассислигига қизиқувчан, тиришқоқ, тарбияли ўқувчи сифатида ўзини кўрсатди, турли танловларда ўз иқтидорини намоён этишга ҳаракат қилди, қатор танловларнинг фаол иштирокчиси ва ғолиби сифатида ҳам танилди.
Анваров Мухаммадзиё интизоми, ўз мақсади йўлида қатъиятлилиги, камтарин ва тўғри сўзлиги, меҳнатсеварлиги, ўзига ўта талабчанлиги билан устозлари эътиборини қозонди.
Шу сабабли мен, Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлини иқтидорли ва салоҳиятли мусиқага бўлган кучли қизиқиши туфайли барча концертларда фаол иштирок этишини давом эттириб, туман, шаҳар ва Республикада бўлиб ўтадиган турли танловларда юқори поғоналарни эгаллаш баробарида оддий ўзбек ўғлони мусиқа соҳасида Ватанимиз довруғини яна бир бор дунёга кўз-кўз қилишига ишонган ҳолда уни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этган “Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзодлигига тавсия қилиш унинг иқтидори ва меҳнатига берилган муносиб эътибор, деган фикрдаман.
Турон фанлар Академиясининг
Академиги , профессор . Р.Қосимов
Р.Глиэр номидаги РИММнинг
Қашқар рубоб мутахассислиги бўйича 11-синф ўқувчиси
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлига
ФИКРНОМА
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғли 2015-йилдан Р.Глиэр номидаги РИММнинг 5-синфига қабул қилинган. Ҳозирда мазкур ўқув муассасасининг
11-синфида таҳсил олиб келмоқда.
Анваров Мухаммадзиё ўтган йиллар мобайнида кўз ўнгимизда улғаймоқда, устозлар сабоқларини тиришқоқлик билан ўзлаштириб келмоқда. У ўзи танлаган мутахассислигига қизиқувчан, меҳнаткаш, фаҳмли, тарбияли эканлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Ўқиш жараёнларида доимо фаол қатнашиб, умумтаълим фанлари бўйича яхши баҳоларга ўқиб келмоқда. Ўз устида мунтазам ишлаб, қашқар рубоби сирларини мукаммал эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда.
У ўқиш даврида нафақат туман, шаҳар бўйича, балки Республикамиз ҳамда халқаро миқёсда ўтказилган турли танловларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир.
Шу сабабли мен, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғли “Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзодлигини тавсия қилиш унинг иқтидори ва мутахассислигига берилган муносиб эътибор деган фикрдаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |