Тортиш моторлари ва трансформаторларни
тезлаштирилган синашлар
Ҳозирги замон ЭҲТдаги тортувчи мотр ва трансформаторларнинг масса ўлчамли кўрсаткичларининг чегараланганлиги, мураккаб эксплуатацион шароитлар, мустаҳкамликка қўйиладиган юқори талаблар уларга чегаравий бажариладиган манбаларга унинг тўлиқ конструктив бажарилиши, технологик ва бошқа мумкин бўлган мустаҳкамликка эга бўлиши керак бўлади. Кўплар ишлаб чиқариладиган объектнинг берилган мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш учун эксплуатацияга максимал даражада асосий катталикларни синашдан ўтказмасдан мустаҳкамлигини аниқлаш учун мумкин бўлган вақт давомида ўтказиш яъни тезлаштирилган ҳолда синашни амалга ошириш лозим бўлади.
Қўйилган мақсадга қараб тортув моторларини синаш тебранишга чидамлилик ва барқарорлик турларига бўлинади. Тебранишга чидамлилик бўйича синаш тортув моторларини ишлаш ҳолатини ва унинг катталикларини берилган қийматда тебраниш юзага келганда ГОСТ 2582-81 бўйича устунли ўқда осилганда вертикал йўналишда 15д, умумлаштирилган тезланишда 20ддан кам бўлмаган: кузовда тележканинг рессорланган қисмида 3д тезланишга эга бўлиши керак. Мотор чулғамидаги температурани назорат қилиш учун чулғамларга термопазга ўрнатилади. Ўлчамлар қабул қилиш топшириш синашига мос ҳолда амалга оширилади. Тортув моторларини тебранишга чидамлилигини синашни тебраниш стендини ўзаро юкланиш усулини қўллаш билан амалга оширилади. Синаш жараёнида мотор ўқли подшипникларга таъсир этувчи амплитуда тезланишни 0дан 20д гача ўзгартирилади токли юкламада номинал қийматдан 0,4дан 1,5 гача оралиқда ўзгаради. Синашнинг умумий режаси анча кенг бўлиши мумкин ва тортиш моторларининг барча қисмларининг ишлашига ва ҳолатига ташқи тебранишнинг таъсирини баҳолаш кўзда тутилади. Тебранишга барқарорликни синаш тортув моторларини ташқи тебранишнинг узоқ давомли таъсирига қарши туришини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Бундай синашларнинг стендда давомийлиги ГОСТ 2582-81 бўйича 50 миллион тебраниш даврига натижавий тезланиши 20ддан кам бўлмаган ҳолатига мос келиши лозим Ҳар хил босқичли иссиқлик юкланиши кўзда тутилади (-500с температурагача совутиш, мос изоляция синфи температурасига мос келувчи рухсат этилган температурага қизитиш ва бошқалар). Бунда берилган айланиш тезлигида ишлаётган мотор натижавий тезланиши 20д дан кам бўлмаган тебраниш таъсирига қўйилади. Тебранишга барқарорликни климатик ҳолатига қараб синаш билан биргаликда ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунинг режаси моторларни совуқга ва иссиқликка чидамлилигини, температуранинг тез ўзгаришига таъсирини, намликка чидамлилигини кейинги музнинг эришига таъсирларини бирга олиб бориш мумкин бўлади.
Моторлар учун И-Н-С режимида синаш анча оғир ҳисобланади, бунда И,Н, С- мос ҳолда синашнинг иссиқга ва намликка ва совуқликка чидамлилиги.
Тортув трансформаторларни тебраниш юкламаси таъсирига синаш ҳам махсус тебраниш стендида керакли тебранишларни 5дан 100Гц частота оралиғида амалга оширилади.
Конструктив тузилишини фундаментал вазифасига ва эксплуатация қилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, унинг мустаҳкамлик кўрсатгичлари ўзгариши қуйидаги физик ва химиявий жараёнларни ўз ичига олади: изоляциянинг тебраниш ва температура таъсиридан эскириши; чулғамнинг ғалтак ва секцияларини улашнинг ёмонлашиши таъсирида чулғам қаршилигининг ўзгариши; кучланиш ишорасининг ўзгариши таъсири натижасидан элементларнинг чарчашдан емирилиши; механик зўриқишлар ва бошқа таъсирлардан трансформатор магнит ўтказгичларидаги магнит сингдирувчанлиги ўзгартириш билан.
Шунинг учун трансформаторларни тезлаштирилган синаш жараёнида кўпинча, трансформация коэффициенти, салт ишлашда қувват исрофи ва ток чулғамнинг актив қаршилиги ва чулғам изоляцияси қаршилиги назорат қилинади.
Ўтказилган синаш давомийлигига мос келувчи босиб ўтилган йўл, электровоз ишлаш давомида тармоқда ва тебраниш стендида тебраниш жараёнининг ----- характеристикасини синашда тортув трансформатори қабул қиладиган истемол этадиган энергия миқдори билан аниқланади. Масалан ОДЦЭ – 5000/255 трансформатори учун 200106 даврдаги тебраниш юкламасидаги синашда босиб ўтилган йўл 217506 кмни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |