Р е ж а: Суйиладиган хайвонларни гўшт корхоналарига қабул қилиш


Забеловка – пайтида танадан терини 25-30%ни ажратиш мумкин. Терини танадан охиригача ажратиш



Download 35,65 Kb.
bet6/8
Sana20.02.2022
Hajmi35,65 Kb.
#461119
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3. Вет сан маъруза

Забеловка – пайтида танадан терини 25-30%ни ажратиш мумкин.


Терини танадан охиригача ажратиш

Бу жараён ҳар хил йўллар билан амалга оширилади ва корхоналарни техник ҳолатига боғлиқ бўлади.


Кичик гўшт корхоналарида, сўйиш пунктларида жараён худди забеловка сингари қўлда бажарилади. Механизациялаштирилган гўшт корхоналарида терини танадан охиригача ажратиш агрегатлар ёрдамида бажарилади. Жумладан Бокудаги гўшт корхоналари таклиф қилган агрегатлар билан терини шилишда тана рельс йўлида тўхтатилиб, олдинги оёқларидан илмоқ ёрдамида темир устундаги дўмбоқларга биркитилади. Сўнгра терининг бўйин ва гўшт соҳаларидан шилинган қисми агрегани илмоғига ўтказилади, натижада тери механик равишда танадан ажратилади.
Механик йўл билан терини ажратишда тери ости ёғлари тери билан ёпишиб чиқиши мумкин. Бу ёғлар теридан қўл билан ажратиб олинади.
Тери танадан ажратилгандан кейин “мездра” томони юқорига қилиб ёйилади кейин эса текширилади. Текширишдан ўтказилган терилар, тўғри тузлаш цехига юборилади ва у ерда навларга ажратилади.
Нутровка – кўкрак, қорин ва тос бўшлиқларидаги органларни чиқариб олишга нутровка дейилади.
Бу жараён бажарилиш вақтида, жуда ихтиёткорлик талаб қилинади. Агар пичоқ учи билан, ичак, қорин, сийдик халтачаси яллиғланса ёки кесиб юборилса, ўз навбатида гўштнинг сифати пасаяди. Шунинг учун бу жараён цех устаси ёки ветеринар назоратида бўлади.
Жараён тери ишлаб олингандан кейин дарҳол бошланиши керак. Агар нутровкани бошланиши тери шилиниб олингандан сўнг 30 минут ва ундан ортиқ вақтга кечиктирилса ичаклардаги массани (озиқани) бижғиши натижасида ичак деворларида қорайиши бошланади, ошқозон ости бези ишлаб чиқадиган инсулиннинг фаоллиги пасаяди.
Нутровка жараёни (ички органларни тўлиғича чиқариб олиш) гўшт корхоналарини тури ва қувватига қарамасдан вертикал яъни осилган ҳолда олиб борилиши керак. Чунончи бундай вертикал ҳолда ички органларни чиқариб олиш ишчиларга қулайлик яратиш билан биргаликда, гўшт танасини, ичак ва ошқазондаги ички махсулотлари билан ифлосланишини олдини олади.
Нутровка жараёнини горизантал ҳолатда бажарилиши эса кўпгина ноқулайликлар келтириб ичак ва ошқазон деворларини тешиб қўйиш ҳолатлари кўпроқ учрайди. Нутровка жараёни тўлиқ қўл мехнати билан, ўткир пичоқ ёрдамида бажарилади. Нутровкани бошлашдан олдин, қуйидаги тайёрлаш ишлари бажарилади яъни: конверга осилган орқа оёқлар силжитилиб ораси очилади ва тўғри ичак атрофини пичоқ ёрдамида уни ушлаб турган тўқималардан ажратилади, тос суягини бирлашган жойи болта билан чопилиб очилади, қорин бўшлиғи оқ чизиқ бўйлаб кесилиб очилади.
Тос ва қорин бўшлиғи очилгандан сўнг тўғри ичак, сийдик пуфагини бўйни, ўн икки бармоқли ичакни бошланиши шпагат билан боғланади, кейин эса тос ва қорин бўшлиғидаги ички органлар чиқариб олинади, бундан сўнг диофрагма очилиб, кўкрак қафасидаги органлар ҳам чиқариб олинади. Бутун органлар махсус столларга ёки металл ҳалқаларга осилади.
Ички органларни ветеринария текширувидан ўтказишдан олдин, ҳаммасига тана ва каллага ёпиштирилган рақамлар, ёпиштирилиб чиқилади. Назоратдан ўтказилгандан сўнг, ширдон ва қат қорин ажратилади катта қориндан, шу билан биргаликда талоқ, ошқозон ости бези ва буйрак усти бези ҳамда қориннинг отрофидаги чарби ёғлари ажратилади. Кейин эса қизил ўнгач, қорин ва ичаклар биргаликда ичакни қайта ишлаш цехига юборилади. Кўкрак қафасидан чиқарилган органлар (ливер) яъни кекирдак, ўпка, юрак ва жигар биргаликда калла пойча цехига қориннинг ёғи, ёғ цехига ошқазон ости ва буйрак усти безлари музлатишга, музхонага юборилади. Бутун ички органлар чиқарилиб олингандан сўнг конверда гўшт танаси қолади ва нимталашга ўтказилади.
Кичик ва ўрта қувватга эга гўшт корхоналарида универсал конвейр ўрнатилган бўлиб, у қорамол чўчқа ва қўй танасини қайта ишлашга, ҳамда нутровка қилишга мостлаштирилган.



Download 35,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish