ПСИХOЛOГИК МOХИЯТИ: тoпилгaн қoнуниятни бoшқa шaкллaргa кўчирa oлиш, билимни қўллaй oлиш мaлaкaси бaxoлaнaди. Психoлoгик хусусиятлaрдaн – фaзoни идрoк қилишгa aсoслaнгaн ижoдий тaфaккурнинг ривoжлaнгaнлиги, унинг мoслaшувчaнлиги бaxoлaнaди.
Синалувчига кўрсатма Сизга график (расм) кўринишига эга бўлган тест топшириқлари берилияпти. Улар мураккаблашиб борувчи тартибда жойлаштирилган. Эҳтимол, уларнинг ҳаммасини ечишга ҳеч ким муваффақ бўла олмайди. Аммо иложи борича кўпроқ ечишга ҳаракат қилиш керак. Агар бирор вазифанинг аниқ ечимини топа олмасангиз, ўзингизга тўғрига ўхшаб кўринган жавобни ёзинг!
Барча топшириқлар фақат битта тўғри ечимга эга.
Ҳар бир сериянинг бошида танишиш ва машқ қилиш учун мисоллар берилган. Улар билан танишинг ва уларни ечиб кўринг. Агар саволлар туғилса, тест ўтказувчи шахсга мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳар бир гуруҳ вазифаларини ечиш учун аниқ вақт ажратилган. Агар сиз берилган вақтдан олдин тестларни ечиб бўлсангиз, бошқаларга халақит бермасдан ўз ечимларингизни текшириб туринг.
Тест ўтказувчининг рухсатисиз кейинги вафаларини кейинги топшириқларни ечишга ўтиш мумкин эмас.
Жавобларни сизга бериладиган жавоблар варақасига ёзинг.
Тестнинг биринчи қисми. 1-СУБТЕСТ Қуйидаги сиз ечишингиз лозим бўлган вазифаларнинг моҳияти билан танишиш учун мисоллар берилаяпти. Мисоллар берилган шаклларнинг тузилиши ва жойлашишига диққат билан қаранг!
Ўнг томонда берилган бешта шаклдан, чап томондаги учта шаклга тўғри келадиган биттасини танлаб жавобини белгиланг.
1-мисол
Биринчи мисолда тўғри жавоб “1” Бу вариант жавоблар варақасида ҳам белгиланган.
2-мисол
2-мисол. Кейинги бетларда сизга мустақил ишлаш учун шу тартибда ечиладиган 12 та топшириқ берилган. Уларни мисолдаги топшириқлар каби ечиш талаб қилинади.
Топшириқлар
2-СУБТЕСТ
Сиз ҳар бир қатордаги бешта фигуралар орасидан қайси фигурани қолган тўртасидан фарқ қиладиганини топинг. Тўғри жавобни жавоблар варақасига белгиланг.
1-мисол
Биринчи мисолда тўғри жавоб — 4. У жавоблар варақасида белгиланади.
2-мисол.
Ушбу серия бўйича 14 та топшириқ ечилади. Навбатдаги топшириқларга сизга икки қатор бўйича берилади. Бир топшириқ ечилгандан сўнгра кейингисига ўтилади.
Топшириқлар
3-СУБТЕСТ
Қуйида навбатдаги тест учун мисоллар берилаяпди. Ўнг томонда берилган бешта шаклдан, чап томондаги шаклларга мос келадигани, яъни бўш хонани тўлдирадиганини танлаб, жавобини белгиланг.
1-мисол.
Биринчи мисолда тўғри жавоб — 3. У 3-серия тестининг жавоб варақасида қайд этилади. Кейинги бетларда сизга мустақил ишлаш учун шу тартибда ечиладиган 12 та топшириқ берилган. Уларни мисолдаги топшириқлар каби ечиш талаб қилинади.
Топшириқлар
4-СУБТЕСТ
Қуйида тақдим этилаётган ҳар бир топшириқда нуқтанинг жойлашган ўрнига эътибор қаратишингиз керак ва ўнг тарафаги бешта фигуралардан қайси бирида нуқтани шу тарзда жойлаштирилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, бирини танлашингиз керак. Тўғри жавоб деб танланган вариантни жавоблар варақасига белгиланг.
Бу сафар 8 та топшириқни бажарига тўғри келади. Тест матнига ҳнч нарса белгиламасликни унутманг..
1-мисол.
Биринчи мисолда 3 тўғри жавоб ҳисобланади, чунки айнан шу ҳолатдагина нуқтани берилган топшириқдаги сингари жойлаштириш мумкин..
Навбатдаги мисолларда ва топширқларда нуқталарни мос ўрнини ҳисобга олиб, тўғри жавобларни жвоблар варақасига белгиланг.
Топшириқлар
Тестнинг иккинчи қисми Иккинчи қисмда ҳам биринчиси сингари тўрта ҳар хил гуруҳдаги топширқлар алоҳида тақдим этилади. Тўрт гуруҳ топшириқлар биринчи қисмдаги сингари жойлаштирилган. Бу ерда ҳам биргина топшириқ тўғри жавобга эга. Сиз танланган тўғри жавобни жавоблар варақасига белгилашни унунманг. Тестнинг мантига ҳеч қандай белги қўйманг.
1-СУБТЕСТ
Сиз ҳар бир қатордаги бешта фигурадан чап томонда жойлашган учта фигурага энг мос келадиганини танланг. Тўғри деб танланган жавоб рақамини жавоблар варақасига белгиланг
1, 2, 3-мисоллар
Биринчи мисолда 1 – жавоб тўғри. У мос тарзда жавоблар варақасида белгиланади.
Кейинги варақаларда сизга 12 та топшириқ тақдим этилади. Сиз уларни намунадаги сингари ечишингиз керак.