10 Почтани жўнатиш ва алмаштириш
10.1 Почта жўнатишнинг умумий тартиби
10.1.1
Почтани жўнатишдан олдин қопга қуйидагилар солинади:
а) энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан юқори баҳоланган қиймати
эълон қилинган посилкалар (катта ўлчамлилардан ташқари), халқаро почта
RH 45-090.1:2013
160
алмашинуви жойидан жўнатиладиган халқаро посилкалар, майда
посилкалар, 51-шаклдаги далолатнома тузилган нуқсонли посилкалар
(оқиб турганларидан ташқари), қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати
эълон қилинган бандероллар, ер усти транспорти билан ташиладиган
майда пакетлар;
b) ҳаво транспортида ташиладиган энг кам иш ҳақининг бир
баробаридан юқори баҳоланган қиймати эълон қилинган посилкалар,
майда посилкалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон
қилинган бандероллар;
c) барча турдаги транспорт воситалари билан ташиладиган ѐзма хат-
хабарлар, катта ўлчамли – харитали, схемали ва шу каби бандероллардан
ташқари;
d) республиканинг аҳоли яшаш пунктлари ўртасида жўнатиладиган
курьерлик жўнатмалари (хатлар, почта варақчалари, бандероллар, тегишли
ўровдаги босма нашлар).
Қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган банде-
роллар, майда посилкалар, ички
буюртма майда пакетлар, темир йўл стан-
циялари қошида жойлашган почта алоқаси объектлари бўлмаган алмаши-
нув пунктларида битта-иккита почта жўнатмаси мавжуд бўлганда
16-шаклдаги умумий юкхатга ѐзиб қўйиб, почта вагонига топширилиши ва
вагондан очиқ берилиши мумкин.
Контейнерларда қуйидагилар ташилади:
а) посилкалар;
b) даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар;
c) ѐзма хат-хабарлар жойланган қоплар;
d) суғурта қоплар;
e) халқаро почта жўнатмалари жойланган қоплар;
f) почта идиши (тара) жойланган қоплар.
Янги сабзавот ва мевалар жойланган посилкалар контейнерларда,
фақат контейнерларнинг йўлда бир кеча-кундуздан ортиқ бўлмаслиги
шарти билан ташилиши мумкин.
Лотерея билетлари жўнатиладиган қиймати эълон қилинган хатлар,
шунингдек, тезкор почта жўнатмалари, устувор почта жўнатмалари,
«Эҳтиѐт қилинг»
белгили, катта ўлчамли, тирик асаларилар, дрозофил
(Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар,
ўсимликлар жойланган посилкалар жойланган суғурта қопларни
контейнерларда ташиш тақиқланади.
10.1.2 Почта жўнатмалари O„z DSt 1099 талабларига жавоб беради-
ган қопларда жўнатилади.
«Эҳтиѐт қилинг»
белгили посилкалар ва қиймати эълон қилинган
бандеролларни, янги узилган мева ва сабзавотлар, тирик асаларилар,
дрозофил (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва
паразитлар, ўсимликлар жойланган посилкаларни қопларда жўнатишга
рухсат этилмайди.
RH 45-090.1:2013
161
10.1.3 Посилкалар, ички буюртма майда пакетлар, қиймати эълон
қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган бандероллар, халқаро майда
пакетлар, икки нусхада тузиладиган 16-шаклдаги юкхатга ѐзилиб, суғурта
қопларда ѐки контейнерларда жўнатилиши лозим. 16-шаклдаги юкхатда
суғурта қопи ѐки контейнер номи ва унинг рақами (суғурта қоплар учун –
манзил 10,17-шаклдаги ѐрлиғи бўйича, контейнерлар учун – трафарет
бўйича) кўрсатилади. Иш ҳажми унча катта бўлмаган алоқа бўлимларида
буюртма ѐзма хат-хабарлар, олинганлиги тўғрисидаги буюртмали билди-
ришномалар жойланган йиғиндилар, буюртма бандероллар, ички буюртма
майда пакетлар 16-шаклдаги юкхатга бошқа почта жўнатмалари билан
бирга киритилади. 16-шаклдаги юкхатнинг биринчи нусхаси унга қўшиб
ѐзилган почта жўнатмалари ва посилкаларга 116-шаклдаги илова
қилинадиган манзил бланклари билан бирга қоп (контейнер чўнтаги)га со-
линади, бунда 16-шаклдаги юкхат ва илова қилинадиган 116-шаклдаги
манзил бланклари олдиндан каноп ипи билан боғланади ѐки конвертга со-
линади. 16-шаклдаги юкхатнинг нусхаси почтани жўнатувчи почта алоқаси
объектида қолади.
Ёзма хат-хабарларни ҳаво кемалари орқали жўнатишда, қиймати
эълон қилинган хатлар, суғурта қопларда ички буюртма майда пакетлар,
посилкалар, қиймати эълон қилинган бандероллар ва халқаро майда
пакетлар билан бирга жўнатилади. Бунда қиймати эълон қилинган хатлар
қоғозга ўралади ва маҳкам қилиб боғланади. Ҳаво транспорти орқали
жўнатишда, курьерлик жўнатмалари, алоҳида суғурта қопларда
жўнатилади.
10.1.4 Суғурта қопига 17-шаклдаги манзил ѐрлиғи (46-расм)
бириктирилади, унга қоп қаердан ва қаерга бораѐтгани, унинг рақами
ѐзилади. 17-шаклдаги манзил ѐрлиққа штемпель изи туширилади, сўнгра
юкхатни тузган ва қопни беркитган ходимлар томонидан имзоланади. 17-
шаклдаги манзил ѐрлиқда
«Sug‘urtali» – «Страховой»
ѐзуви кўрсатилади.
Курьерлик жўнатмалари жойланган қопларнинг 17-шаклдаги манзил
ѐрлиғида
«Kur’erlik» –
«Курьерский»
деб кўрсатилади. Штатида, етказиб
беришни амалга оширувчи, алоқа ходимини ҳисобга олмаганда, фақат
алоқа бўлимининг битта бошлиғи бўлган алоқа бўлимларида 17-шаклдаги
манзил ѐрлиққа бошлиқнинг ўзи имзо қўяди.
Ҳаво транспортида жўнатиладиган суғурта қопларда 17-шаклдаги
манзил ѐрлиқлари пишиқ картон, фанер ѐки пластикдан биркаларга
ѐпиштирилган бўлиши керак.
Ички буюртма майда пакетлар, посилкалар, қиймати эълон қилинган
хатлар ва бандероллар, курьерлик жўнатмалари, халқаро майда пакетлар
бўлган суғурта қоплар ѐки контейнерлар муҳрланади, пломбаланади ѐки
беркитиш қурилмалари билан беркитилади.
Ҳар бир контейнерга икки нусхада умумий 16-шаклдаги юкхат тузи-
лади. 16-шаклдаги юкхатнинг биринчи нусхаси илова қилинган ҳужжатлар
RH 45-090.1:2013
162
билан бирга контейнер чўнтагига солинади, иккинчи нусхаси контейнерни
беркитган почта алоқаси объектида қолади.
10.1.5 Почтани барча турдаги транспорт билан жўнатиш қуйидагича
амалга оширилади:
а) алоқа бўлимларида – шахсан бошлиқлар ѐки уларнинг ўринбо-
сарлари томонидан;
b) почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламала-
ри, алмашинув пунктлари)да – почта алоқаси объекти (почтамт, почта
алоқаси боғламаси) раҳбарининг буйруғи билан ушбу вазифалар юкла-
тилган ходимлар томонидан.
Почтани жўнатишдан олдин ушбу шахслар қуйидагиларни: улар ва
илова қилинган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши;
16-шаклдаги юкхатни имзолаши; почта ва ҳужжатларни почтани
кузатувчига 16-шаклдаги умумий юкхат нусхасига имзо қўйдирилиб топ-
ширилиши, 24-шаклдаги йўналиш юкхатини расмийлаштириши ва почта-
ни эҳтиѐткорлик билан юклаш, ўз вақтида ва тўла сақланган ҳолда жўна-
тилишини таъминлаши керак.
10.1.6 Суғурта қоплар, ѐзма хат-хабарлар жойланган қоплар, даврий
босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламларнинг чекланган оғирлиги –
10 kg.
Хорижий мамлакатлар билан халқаро почта алмашинуви жойлари
ўртасида жўнатиладиган халқаро қоплар, ѐзма хат-хабарлар билан 30 kg
гача, посилкалар билан – 32 kg оғирликкача бўлиши мумкин.
10.1.7 Почтани кузатувчи ва почтани алмаштириш вазифаси юкла-
тилган ходимларга почта алоқаси объекти (почтамт, почта алқаси боғлама-
си, алмашув пункти), Халқаро почтамтдан чиқишдан олдин, почта алоқаси
объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси), Халқаро почтамт раҳбари-
нинг имзоси бўлган 81-шаклдаги почтани алмаштириш ҳуқуқини берувчи
гувоҳнома (85-расм) имзо қўйдирилиб берилади.
RH 45-090.1:2013
163
Do'stlaringiz bilan baham: |