RH 45-090.1:2013
158
«М» буюртма қоплар, қиймати эълон қилинган қоплар, посилкаларни
жўнатишда икки нусада тузиладиган 103-А-шаклдаги рўйхатда
белгиланган жойи (мамлакатнинг номи ва шаҳар), адресатнинг номи
(адресатнинг фамилияси, исми-шарифи ѐки юридик шахснинг номи)
кўрсатилади ва унинг шахсий имзоси билан тасдиқланади.
9.7.2 Юридик шахслар халқаро посилкаларни ѐпиқ ҳолда,
божхона
органларининг «
Yuk chiqarishga ruxsat berildi
» –
«Выпуск разрешен»
белгили 103-А-шаклдаги рўйхати бўйича, зарур нусхадаги СN 23 божхона
декларациялари, СР 71 илова қилинадиган манзил бланкларини илова
қилган ҳолда, жўнатадилар. Божхона учун мўлжалланган СN 23 божхона
декларациясининг бир нусхаси юридик шахснинг раҳбари
томонидан
лавозими кўрсатилиб имзоланади ҳамда жўнатувчи-юридик шахснинг
муҳри билан тасдиқланади.
СN 23 божхона декларациясининг шу нусхасида жўнатувчи томони-
дан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлигининг тегишли эксперт бошқармаси томонидан берилган
рухсатноманинг рақами ѐзилган бўлиши керак.
103-А шаклдаги рўйхатлар юридик шахсларнинг раҳбарлари
томонидан лавозими кўрсатилиб имзоланади ва юридик шахсга берилган
муҳр билан тасдиқланади. Юридик шахслар раҳбарларининг имзолари
103-А шаклдаги рўйхатлар ва СN 23 божхона
декларацияларида айнан
ўхшаш бўлиши керак.
103-А шаклдаги рўйхатларда
«Рўйхат»
сўзидан кейин алоқа ходим-
лари томонидан тартиб рақамлари (1 дан 1000 гача) ѐзиб қўйилади.
Рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари 103-А-шаклдаги рўйхатларга
номма-ном ѐзилади.
103-А шаклдаги рўйхатлар юридик шахслар томонидан TSh 45-006
[4] белгиланган шакл бўйича тайѐрланади. 103-А шаклдаги рўйхатлар
сиѐҳ билан аниқ (агар имкон бўлса, босма ҳарфлар билан) тўлдирилади ѐки
типографик усулда ѐхуд зарур аниқлик билан бошқа техник воситалардан
фойдаланган ҳолда, ундаги устунлар бўйича қатьий равишда, босиб чиқа-
рилади. 1 дан 3 гача устунлар жўнатувчилар томонидан тўлдирилади.
Жўнатувчилар 103-А шаклдаги рўйхатнинг юқори қисмида Ўзбекис-
тон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо
вазирлигининг тегишли экспорт бошқармаси томонидан жўнатиш учун
берилган рухсатноманинг рақамини кўрсатишлари керак.
9.7.3 Ҳалқаро қиймати эълон қилинган хатлар, майда пакетлар ва
посилкаларни беришда 103-А шаклдаги рўйхатлар икки нусхада тузилади,
биринчи нусхаси 1-шаклдаги дафтарга (ШК операцион кундалик) илова
қилинади, иккинчиси жўнатувчиларга берилади. Ҳалқаро буюртма хатлар-
ни беришда 103-А шаклдаги рўйхатлар уч нусхада тузилади, улардан бири
ҳалқаро буюртма хатлар билан бирга юборилади.
9.7.4 Буюртма тартибида жўнатиладиган «М» қоплар уч
нусхада
тузиладиган алоҳида 103-А-шаклдаги рўйхат бўйича қабул қилинади, бу
RH 45-090.1:2013
159
қоплар шу рўйхатга мамлакатлар ва адресатлар бўйича ѐзилади. Турли
мамлакатларга
жўнатиладиган
«М»
қопларини
битта
рўйхатга
киритилишига йўл қўйилмайди.
9.7.5
103-А шаклдаги рўйхатлар бўйича қабул қилинадиган халқаро
почта жўнатмалари умум белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Алоқа ходими рўйхат тўғри тўлдирилганлигини текширади, халқаро почта
жўнатмаларини 103-А-шаклдаги рўйхатдаги ѐзувлар билан номма-ном
текширади, оғирлик, жўнатиш учун тўловни кўрсатади. 103-А-ш.
рўйхатнинг биринчи нусхасидаги тегишли қаторда, ѐзилган ҳар бир почта
жўнатмасининг тўғрисига штрихкодлар ѐпиштирилади. 103-А-ш. рўйхат
охирида алоқа ходими қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпели изини
туширади, аниқ қилиб
«Қабул қилди»
деб ѐзиб, лавозими,
фамилиясини
ѐзиб кўрсатади ва имзо қўяди.
9.7.6
Юридик ѐки жисмоний шахсдан қабул қилинган халқаро почта
жўнатмаларининг тўпламига 1, 3-шакллардаги дафтарлардан битта умумий
ѐки ҳар бир рўйхати учун алоҳида квитанциялар берилади, унда квитан-
цияларнинг … рақамдан … рақамгача тартиб рақамлари ѐзиб қўйилади,
шунда 1,3-шаклдаги дафтарлардан квитанциянинг тартиб рақамлари почта
жўнатмаларининг рақами бўлиб ҳисобланмайди. Квитанциянинг «Қаерга»
сатрида рўйхат бўйича қабул қилинган почта жўнатмаларининг сони
сўзлар билан ѐзилади, «Кимга» сатрида «
Рўйхат бўйича
» ѐзуви ѐзиб
қўйилади, «Тўлов» устунида эса олинган тўловнинг, шу
жумладан
оғирлиги ва эълон қилинган қиймати учун умумий суммаси ѐзилади.
9.7.7 Рўйхат бўйича қабул қилинган халқаро почта жўнатмалари
қидируви ҳолатида, 1,3-шаклдаги дафтарлардан квитанция ва 103-А-
шаклдаги рўйхат нусхаси аризага бириктирилади.
9.7.8 Юридик шахслардан қабул қилинган халқаро буюртма хатлар,
103-А-шаклдаги рўйхат бўйича йиғиндиларга беркитилади. Ҳар бир
йиғиндининг боғламига тегишли 103-А-шаклдаги рўйхат солинади, у бир
вақтда 11-шаклдаги рўйхат ва йиғиндининг манзил ѐрлиғи бўлиб
ҳисобланади. Йиғиндилар 11-шаклдаги рўйхатлар бўйича
ишлов беришга
топширилади.
9.7.9 «М» қоплар 16-ш. юкхатга бир нусхада илова қилинган
103-А-шаклдаги рўйхат билан халқаро почта алмашинув жойига
юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: