Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш ва етказиб бериш



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш ва етказиб бериш
(топшириш) 
8.3.1 Почта алоқаси объектига келиб тушган ички курьерлик 
жўнатмаларига ажратилган иш жойларида ва устувор тартибда ишлов 
берилади («
HUKUMATGA OID
» белгили почта жўнатмаларига ва устувор 
почта жўнатмаларига ишлов берилгандан кейин). 
Суғурта қопларни белгиланган жойдаги почта алоқаси объектларида 
очиш ушбу Қоидаларнинг 12.3.2-бандида белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 


RH 45-090.1:2013
126 
Келувчи курьерлик посилкаларига ишлов бериш ушбу Қоидаларнинг 
7.3.3.1-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ички курьерлик жўнатмаларининг ишлов бериш, жўнатишда бузи-
лишларга ѐки уларни ўраб жойлашда носозликларга йўл қўйилганлиги 
аниқланганда 30-шаклдаги хабарнома ѐки 51-шаклдаги далолатнома ушбу 
Қоидаларнинг 12.3.6, 12.3.8, 12.3.11, 12.3.13-бандларида белгиланган тар-
тибда тузилади. 
8.3.2 Ҳар бир ички курьерлик жўнатмасига 22-шаклдаги хабарнома 
тузилади, унга адресатнинг манзили, исми (адресатнинг фамилияси,
исм-шарифи ѐки юридик шахснинг номи), курьерлик жўнатмасининг тури, 
жўнатиш жойи ва 1,3-шаклдаги дафтари бўйича рақами
ѐзилади. Юридик 
шахс томонидан курьерлик жўнатмаси олувчи томонидан ѐзиладиган тил-
хатнинг махсус бланклари билан жўнатилганда 22-шаклдаги хабарнома 
ѐзилмайди. 
Беш ва ундан ортиқ ички курьерлик жўнатмалари бир юридик 
шахснинг манзилига келиб тушганда, улар учун битта 22-шаклдаги 
хабарнома ѐзилади ва 16-шаклдаги юкхат бир нусхада тузилади, унга 
жўнатмалар номма-ном ѐзилади. Бунда 22-шаклдаги хабарномада 
курьерлик жўнатмаларининг умумий сони кўрсатилади. 
8.3.3 Келувчи ички курьерлик жўнатмалари 22-шаклдаги хабарнома-
лар ѐки олувчи тилхатининг махсус бланклари билан бирга етказиб бериш 
учун махсус ажратилган алоқа ходими (курьер)га турлари бўйича алоҳида 
миқдорда 55-шаклдаги дафтарга имзо қўйдирилиб берилади. Курьерлик 
жўнатмалари ўтишининг ҳисоби келиб тушган жўнатмалар учун
16-шаклдаги юкхатлар бўйича ѐки 11-шаклдаги реестрлар бўйича олиб 
борилади. 
Келувчи 
курьерлик 
посилкаларини 
етказиб 
бериш 
ушбу 
Қоидаларнинг 7.3.3.3-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
8.3.4 Ички курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш учун қабул 
қилишда алоқа ходими (курьер) уларнинг ўрови, муҳри, пломбаси, боғло-
ви, тасмаларини синчиклаб текширади, оғирлигининг тўғрилигини текши-
ради ва 55-шаклдаги дафтарга қабул қилган курьерлик жўнатмаларининг 
сонини кўрсатиб имзо қўяди.
8.3.5 Ички курьерлик жўнатмалари адресатларга 22-шаклдаги 
хабарномаларга ѐки олувчи тилхатининг махсус бланкларига имзо 
қўйдирилиб берилади. 22-шаклдаги хабарномага ѐки олувчи тилхатининг 
махсус бланкига имзо қўйишдан ташқари, адресат фамилиясини бош 
ҳарфларда ѐзиши ѐки имзо қўйган шахсни хатосиз аниқлаб олиш имконини 
берадиган ҳар қандай аниқ ва тушунарли ѐзувни қўшимча тарзда ѐзиб 
қўйиши керак. Курьерлик жўнатмаларини торширилиши, уларни топшир-
ган алоқа ходими (курьер) имзоси билан тасдиқланади.
Ички курьерлик жўнатмасини адресатга уйда топширишнинг имкони 
бўлмаганда (адресат уйда бўлмаганда) алоқа ходими (курьер) топширил-
маганлик сабабини кўрсатган ҳолда 20-шаклдаги маълумотномани тузади. 


RH 45-090.1:2013 
127 
Жўнатмани такроран етказиб беришда топширилмаган ҳолатда алоқа
ходими (курьер
жўнатмани почта алоқасининг етказиб бериш объектида 
олиш учун адресатни таклиф этган ҳолда, унга 22-шаклдаги хабарнома 
қолдирилади, шунингдек, топшириш амалга ошириладиган почта алоқаси 
объектининг манзили ва иш вақти кўрсатилади.
Ички курьерлик жўнатмаларини олишни рад этганлиги, кўрсатилган 
манзил бўйича истиқомат қилмаганлиги, адресатнинг ўлими сабабли
топшириш мумкин бўлмаганда, курьерлик жўнатмаси 20-шаклдаги 
маълумотномага тегишли ѐзувни ѐзган ҳолда жўнатувчига қайтарилади. 
8.3.6 Етказиб беришдан қайтиб келган алоқа ходими (курьер)
топширилган ички курьерлик жўнатмалари ва топширилмаган жўнатма-
ларига 22-шаклдаги хабарномаларни ѐки олувчи тилхатининг махсус 
бланкларини уларга 20-шаклдаги маълумотнома бириктирган ҳолда 
топширади.
Ҳисоботни қабул қилувчи алоқа ходими топширилмаган
курьерлик 
жўнатмаларининг ўрови, муҳрлари, пломбалари, боғламлари, тасмалари
бутлигини, зарур бўлганда эса, оғирлигини ҳам текширади. Ҳисоботни 
қабул қилишда етказиб берувчи почта алоқаси объектининг бошлиғи 
(ўринбосари) ѐки назорат қилувчи шахс 55-шаклдаги дафтарни
ушбу
Қоидаларнинг 7.1.4.5 f)-бандида белгиланган тартибда тўлдиради. 
8.3.7 Почта алоқаси объектларида ички курьерлик жўнатмалари
худди манзили бўйича етказиб берилган тартибда, лекин курьерлик 
жўнатмаларининг ўровида кўрсатилган оғирлиги унинг ҳақиқий оғирлиги- 
га мувофиқ келишини текшириб топширилади. Зарур ҳолатларда уларни 
сақлаганлик учун тўлов ундирилади. 
Юридик шахсларга ички курьерлик жўнатмаларини битта хабарнома 
бўйича топширишда тақдим этилган ҳужжат тўғрисидаги, олинган 
жўнатмаларнинг умумий сони тўғрисидаги маълумотлар 11-шаклдаги 
реестрда
ѐки 16-шаклдаги юкхатда ваколатланган вакиллар томонидан 
кўрсатилади ва имзоланади. 
8.3.8 51-шаклдаги далолатнома тузилган барча ички курьерлик 
жўнатмалари адресатларга ушбу Қоидаларнинг 12.5-бандида белгиланган 
тартибда топширилади. 
8.3.9 Ички курьерлик жўнатмалари шахсан адресатга 22-шаклдаги 
хабарномага (116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкининг орқа 
томонига) ѐки тилхатнинг махсус бланкига Почта алоқаси хизматларини 
кўрсатиш қоидаларининг 136-бандида [1] кўрсатилган ҳужжатлардан бири 
тақдим этилганда, олиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда имзо 
қўйдирилиб топширилади. 
Адресат бўлмаган ҳолатда ички курьерлик жўнатмалари шахсини 
тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш билан ишончномасиз ва 
уларнинг адресатга яқин қариндошчилик муносабатини тасдиқлайдиган 
ҳужжатсиз вояга етган оила аъзоларига топширилиши мумкин, бу ҳақда 
тилхатда қўшимча тарзда ѐзиб қўйилади. 


RH 45-090.1:2013
128 
8.3.10 Ички курьерлик жўнатмалари етказиб бериладиган юридик 
шахслар ушбу жўнатмаларни олиш учун почта жўнатмалари учун 
белгиланган тартибда жўнатмаларни олиш учун ваколатланган вакил 
номига ишончнома расмийлаштирадилар.

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish