6.13.3. Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларида
фаолият кўрсатаѐтган халқаро ташкилотлар
VMO
– Бутунжаҳон метеорология ташкилоти. Сув ва ҳаво
ҳавзасининг ифлосланишини назорат қилиб, атмосфера ҳимояси
ва барча турдаги метеорологик маълумотларни тайѐрлайди.
VOZ
– Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Саккиз
тилда «Жаҳон соғлиғи» журналини чоп этиб, аҳоли ўртасида
тиббий билимларни ташвиқот қилади, касалликларига қарши
курашади, атроф-муҳитни соғломлаштириш бўйича турли
тадбирлар ўтказади.
VFOP
– Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш фонди. Дунѐ
фаунаси ва экологик тизимлар муҳофазаси масалалари билан
шуғулланиб, ѐшлар орасида ташвиқот ишларини олиб боради,
ҳар хил материалларни, жумладан, ўқув дастурларини чоп этади,
табиатни кузатиш дала марказларини ташкил этади.
313
YeEK
– Европа иқтисодий комиссияси. Чиқиндисиз ва кам
чиқиндили технологияларни саноатга жорий этиш билан
шуғулланади.
MAGATE
– Aтом энергияси бўйича халқаро агентлик. Ядро
хавфсизлиги ва атроф-муҳитни радиоактив ифлосланишдан
сақлаш мақсадида 1957 йилда ташкил этилган.
MBRR
– Халқаро ривожланиш ва тараққиѐт банки. Aтроф-
муҳитни бошқариш ва бошқа бир қанча лойиҳаларни маблағ
билан таъминлайди.
MSBN
– Биологик фанларнинг халқаро иттифоқи. (ЖУБС)
Aтроф-муҳитни ўрганишга алоҳида эътибор беради.
MRPTXV –
Потенциал ва токсик кимѐвий моддаларнинг
халқаро регистри.
BMT
–
1945
йил
24
октябрда
Сан-Франциско
конференциясида Бирлашган Миллатлар ташкилоти тузилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми 51 давлат
томонидан тасдиқланиб 25 октябр 1945 йил кучга кирган.
YUNYESKO
– Маориф, фан ва маданият масалалари бўйича
БМТнинг давлатлараро ихтисослаштирилган ташкилоти. Халқаро
хавфсизлик мақсадида 1946 йил тузилган. Ўзбекистон
Республикаси 1996 йил апрел ойида ЮНЕСКО ташкилотига аъзо
бўлган.
EKOSOS
– иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича
БМТнинг асосий халқаро ташкилоти ЭКОСОС раҳбарлигида 4 та
минтақавий иқтисодий комиссия фаолият кўрсатади; Европада
(ЕЭК), Осиѐ ва Узоқ Шарқда (ОваУСҲЭК), Aфрикада (AЭК),
Лотин Aфрикасида (ЛAЭК).
FAO
– БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик саноати,
ўрмончилик, балиқчилик саноати масалалари ва савдоси бўйича
Халқаро ташкилоти. 1945 йил БМТ томонидан тузилган.
Давлатлардаги ФAО ташкилоти раҳбарлари Италиянинг Рим
шаҳрида тўпланишади.
MSOP
– Табиат ва табиий ресурслар муҳофазаси бўйича
халқаро иттифоқ. 1948 йил октябрда Франциянинг Рантебло
(шаҳри) конферециясида ташкил этилган, бу ташкилотнинг штаб-
квартираси Швецариянинг Гланд шаҳрида жойлашган.
MFOP
– табиатни ўрганиш ва муҳофаза этиш бўйича
ѐшларнинг халқаро ташкилоти.
314
Do'stlaringiz bilan baham: |