Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   244
Bog'liq
033-

Алоқа-канализация 
қудуқларидан 
фойдаланишда 
хавфсизлик техникаси. 
Алоқа-канализация қудуқларида турли 
хил портлашга хавфли ва захарли газлар тўпланиб қолиши 
мумкин. Бундай газлар газ қувурларидан сизиб чиқиши ѐки 
органик моддаларни тупроқ қатламида чириши натижасида юзага 
келади. Бундай қудуқларда таъмираш-монтаж ишларини олиб 
бориш фақат раҳбар ходим назоратида камида икки ишчи 
иштирокида амалга оширилади. Ишни бошлашдан олдин қудуқда 
портлашга мойил ѐки захарли газлар йўқлиги аниқланиши талаб 
этилади. Бундай қудуқларда табиий газ, углерод оксиди, карбонт 
ангидрид, метан, азот ва аралашма газлар бўлиши мумкин. 
Метан. 
Кислород мавжуд бўлмаган тупроқ қатламларида 
ўсимлик қолдиқларини чириши ҳамда табиий газ қувурларини 
носозлиги туфайли кабель қудуқларида юзага келади. У захарли 
газ ҳисобланмайди, лекин кислородни сиқиб чиқаради ва қудуққа 
тушган ишчи кислород етишмаслиги туфайли буғилиб қолиши 
мумкин бўлади.
Углерод оксиди. 
Аралашма газ таркибида бўлади ва газ 
қувурларини носозлиги туфайли кабель қудуғида тўпланиб 
қолиши мумкин. Ушбу газ рангсиз, ҳидсиз ва ўта захарли 
ҳисобланади. Углерод оксиди мавжуд ҳаводан нафас олиш кучли 
захарланишни келтириб чиқаради ва ўз вақтида ѐрдам 
кўрсатилмаса ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Углерод 
оксидининг ҳаво таркибидаги миқдори 0,024% бўлса – бош 
оғриғи, тери қатламининг қизариши, 0,06% бўлса – 
камдармонлик, бош айланиши,қайд қилиш, ҳаѐт фаолиятининг 
кескин сусайиши, 0,12% бўлса – кучли бош оғриғи, кучсизлик,
пульснинг секинлашуви, буғилиш, 0,24% бўлса – нафас қисиши, 
буғилиш кузатилади, 0,4% ва ундан юқори бўлганда бўлганда 
эса ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. 
Карбонот ангидрид гази.
Ушбу газ тупроқ қатламларида 
органик моддаларни чириши натижасида ҳосил бўлади ва алоқа 
кабели қудуқларида тўпланиб қолади. У рангсиз, ҳидсиз, нордон 
таъмга эга газ. Ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли қудуқ ичидаги 


192 
кислородни сиқиб чиқаради ва бундай шароитда қудуққа 
ишчини тушиши хавфли ҳисобланади. Ҳаво таркибида 
кислороднинг меъѐрий миқдори 21%. Агар кислород миқдори 
10% гача камайса қайд қилиш кузатилиб, инсон мияси фаолияти 
секинлашади. Кислород миқдори 6-7 % кам бўлса нафас қисилиб 
буғилади, тана ҳарорати пасаяди, меъѐрий нафас олиш ритми 
бузилади ва ўлим ҳолатигача олиб келади. Агар ҳаво тарикбида 
карбонот ангидрид газининг миқдори 4% дан катта бўлса қулоқда 
шовқин пайдо бўлади, бош сиқилади, руҳий асабийлашиш 
вужудга келади, пульс секинлашади, қон босими ортади, қайд 
қилиш юзага келиши, агар ушбу газ миқдори 8-10% бўлса инсон
ҳушдан кетиши мумкин. 
Бундан ташқари канализацияга яқин алоқа кабели қудуқларида 
олтингугурт, аммиак ва бошқа инсон ҳаѐти учун хавфли газлар 
аралашмаси ҳам бўлиши мумкин.
Алоқа канализация қудуқларини очишда рангли металлдан 
тайѐрланган лом ва бошқа асбоблардан фойдаланилади. 
Урилганда учқун чиқариш эҳтимоли мавжуд металл асбоблар 
ишлатилмаслиги керак, чунки тўпланган айрим газлар ва 
уларнинг аралашмаси портлашга хавфли бўлиши мумкин. Қиш 
вақтида қудуқ оғзидаги металл қопқоқлар музлаб қолганда 
қайноқ сув, иссиқ қум ѐки сўндирилмаган оҳак ѐрдамида муз 
эритилиб, 
кейин 
қудуқ 
қопқоғи 
очилади. 
Юқорида 
таъкидланганидек металл болға, лом ѐки бошқа асбоблар билан 
уриб очиш мумкин эмас.
Қудуққа тушишдан олдин қудуқ шамоллатилади,бунинг учун 
иккала ѐн томондаги энг яқин қудуқлар ҳам очилади. Кейин 
қудуқ ичидаги газ миқдори газ анализатори ѐрдамида 
текширилиб, унинг миқдори рухсат этилган миқдор (РЭМ) билан 
солиштирилади. Агар қудуқдаги зарарли газ миқдори РЭМдан 
катта бўлса, қўл вентиляторлари ѐрдамида газдан тозаланади ва 
кейин яна газ миқдори аниқланади. Агар қудуқда карбонот 
ангидрид гази борлиги аниқланса, вентилятор шланги учи қудуқ 
тубидан 20-25 см. паст масофада жойлаштирилади, чунки ушбу 
газ ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли қудуқ тубида тўпланади. 
Қудуққа фақат зарарли газ миқдори стандарт бўйича белгиланган 
РЭМдан кам бўлган ҳолдагина одамлар тушишига рухсат 
этилади. Агар қудуққа тезкор фавқулотда тушиш талаб этилса, 


193 
шлангли газ ниқоб (“противогаз”)лар кийган ҳолда рухсат 
этилади. Алоқа кабели қудуқларини ѐритишда кучланиши 
12Вдан юқори бўлмаган чироқлардан фойдаланилади. Агар 
қудуқда хавфли газ мавжуд бўлса, герметик ѐпилган чироқлар 
ишлатилади.
Алоқа канализацияларида кабелларни тортиш асосан қўлда 
амалга оширилади, айрим ҳолларда кабель машиналарига 
ўрнатилган механик чиғириқ (“лебедки”) лардан фойдаланишга 
рухсат этилади. Иш майдонига транспорт йўли томонида қудуқ 
оғзидан 2м узоқликда тўсиқлар ўрнатилади, пиѐдалар 
йўлакларига 
қудуқда 
монтаж 
ѐки 
таъмирлаш 
ишлари 
бораѐтганлигини кўрсатувчи ѐзувли махсус белгилар қўйилади. 
Қўрғошин ўзакли кабеллар билан ишлашда хавфсизлик 
техникаси ва шахсий гигиенага қатъи амал қилиш талаб этилади. 
Бундай ишларга 18 ѐшга тўлмаган ишчилар ва аѐлларга рухсат 
этилмайди. Чунки, қўрғошин хавфлилик даражаси бўйича 1-
синф, яъни фавқулотда хавфли моддаларга киради. Қўрғошин 
кабелларини пайванлаб улашда ажралиб чиқаѐтган қўрғошин 
буғи ҳаво билан бирикиб қўрғошин оксидини ҳосил қилади ва бу 
нафас йўллари орқали тўғри ўпкага бориб тушиши мумкин. 
Қўрғошин билан иш олиб борилаѐтган иш жойида озиқ-
овқатларни сақлаш ва овқатланиш тақиқланади. Овқатланишдан 
олдин ишчи шахсий гигиенага қатъи амал қилиши ва қўлни совун 
билан тозалаб ювиши зарур. Барча ишлар махсус кийим бошлар 
кийилган ҳолда бажарилиши шарт. Бундай ишлардаги ишчилар 
ҳар 12 ойда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари 
лозим.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish